Bloomberg: Италия ҳукумати мамлакат тадбиркорларидан Путин билан бўлиб ўтадиган бизнес учрашувини бекор қилишни сўради

Bloomberg: Италия ҳукумати мамлакат тадбиркорларидан Путин билан бўлиб ўтадиган бизнес учрашувини бекор қилишни сўради

Италия ҳукумати Украина атрофидаги вазият фонида мамлакат тадбиркорларидан Путин билан бўлиб ўтадиган бизнес учрашувини бекор қилишни сўради. Бу ҳақда Bloomberg хабар бермоқда.

Йиғилиш бугун видеоконференция шаклида бўлиб ўтади. La Republica нашри хабарига кўра, ҳукумат Италия-Россия савдо палатасидан (CCIR) йиғилишни бекор қилишни, ҳеч бўлмаганда унда давлат иштирокидаги компаниялар раҳбарларининг иштирокини бекор қилишни сўраган.

Натижада, Eni нефть-газ компанияси ва газ ташиш билан шуғулланувчи Snam компанияси раҳбарлари Россия президенти билан видеоконференция ўтказишдан бош тортди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!