Биз нега индамаяпмиз? Ғафлат уйқусидан уйғониш вақти келмадими?

A A A
Биз нега индамаяпмиз? Ғафлат уйқусидан уйғониш вақти келмадими?

29 йил. Ўзбекистон Республикасининг “Давлат тили тўғрисида”ги қонуни бир кам ўттиз “ёш”ни қаршилабди. Бу вақт ичида мамлакатимиз ҳаётида нималар ўзгармади дейсиз. 

21 октябрь – "Давлат тили тўғрисида"ги қонун қабул қилинган кун

Тўғри, қонуннинг жойларда ижросини таъминлаш бўйича чора-тадбирлар кўрилмоқда. Аммо... фақат 21 октябрни катта байрам сифатида ҳар йили бир марта нишонлашдан у ёғига ўтолмаяпмиз. 

Назаримда, бугунги кунда орамизда соф ўзбекча гапирадиганлар камайиб кетгандек. Мулоқот жараёнида рус тилидан ўзлашган сўзларни ишлатмасдан гапириш ўта мушкул. Масалан, “Кийимимни утюг қилдим”, “Телефонимнинг заряди йўқ”, “Кейинги остановкада тушаман” ва ҳоказолар. Нега оддий сўзлашиш жараёнида ҳам ўз тилимиз бўлса-да, бошқа тилдан фойдаланяпмиз? Йўқ, мен ўзга тилни ўрганиш, ўша тилда мулоқот қилишга қарши эмасман. Замон шуни талаб қилади. Юртдошларимиз камида икки ёки ундан кўп халқаро тилни билиши тарафдориман, бироқ ўз она тилига паст назарда қаралишига қаршиман. 

Майли, бу алоҳида мавзу. Ҳозир эса 1989 йил 21 октябрда қабул қилинган “Давлат тили тўғрисида”ги қонунга эътиборингизни қаратмоқчиман. (Мазкур қонун Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 21 декабрдаги 167-I-сон “Ўзбекистон Республикасининг Давлат тили ҳақида”ги қонунига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонунига мувофиқ янги таҳрирда қабул қилинган.) Ушбу қонун бугунги кун талабларига жавоб берадими? Маълумки, “Таълим тўғрисида”ги қонун 1995 йил қабул қилинган. Аммо у бугунги кун талабларига жавоб бермаслиги инобатга олиниб, унга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиб, янги таҳрирда қабул қилиш учун Қонунчилик палатасига муҳокама учун киритилган. Долзарблик даражаси “Таълим тўғрисида”ги қонундан қолишмайдиган “Давлат тили тўғрисида”ги қонун эса фақат қоғозда ишлаяпти, холос.

Ёзувчилардан бири “Бизда миллатни севиш, ўзбек тилини ҳимоя қилиш ва ардоқлаш тушунчаси йўқ. Бу борада японлардан ўрганишимиз керак”, деган эди куюниб. Унинг айтишича, ўғли фарзандлари билан Японияда яшайди. Японлар бошқа давлат вакиллари болаларига япон тилини бепул ўргатар эмиш. Бир япон аёл ҳафтада икки марта ўғлимнинг уйига бориб, набираларимга япон тилидан сабоқ беради. Ҳозирги кунда икки набирам ҳам япон мактабига боради. Мана, ўз она тилига бўлган ҳурмат, дейди у. Дарҳақиқат, ўз она тилини севиш йилда бир марта фақат тил байрамидагина оташин нутқ қилиш, жойларда тадбирлар уюштириш билан белгиланмайди.

Пойтахт кўчалари Ўзбекистон эмас

Нафақат пойтахт балки вилоят, туман кўчаларида ҳам ўзбек тилидаги номларни ҳадеганда учратавермайсиз. Аҳолига хизмат кўрсатиш шохобчалари номларидан тортиб, ошхона-ю тўйхоналаргача пештоқидаги ёзувлар рус, инглиз ёки бошқа тилда битиладиган бўлди. Хорижий давлат билан ҳамкорликда фаолият олиб бораётган қўшма корхона бўлса-ку бошқа гап, аммо маҳаллий тадбиркорларимиз ҳам ажнабий сўзларга муккасидан кетган. Кўчаларнинг номи бир-биридан чиройли: “Алишер Навоий”, “Амир Темур”, “Махтумқули”, “Шаҳрисабз”, “Дўстлик”... Лекин шу кўчалардаги айрим кафе, бар ва ҳатто ташкилот, корхона номлари ҳам ўз тилимизда эмас.

Бир неча ой олдин Миллий матбуот марказида Олий Мажлис Сенатининг Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитасининг ҳисоботи бўлиб ўтган эди. унда қўмита раиси, шоир Иқболжон Мирзаалиев давлат тили ҳақида куюниб гапирганди.

– Биздек боқибеғам, ўзини ҳурмат қилмайдиган халқ бўлмаса керак, – деди И.Мирзаалиев. – Тилга эътибор – бу жуда оғриқли масала. Унга ечим топилмаса, икки ёзувлик (кирилл ва лотин), саводсизлик, ўз тилини билмаслик фожиаси давом этаверади. Ўз тилимизни ҳимоя қилайлик! Йўқ, қўрқоқлигимиз, бепарволигимиз сабаб ҳамон давлат тилига эътибор суст. Ҳамон ҳукуматнинг айрим қарор, фармонлари рус тилида. Нимага? Ўзлигини англамаганлар шунгача олиб келди. Биз оғиздагина ўзимизга бекмиз, амалда эса... Бунда миллатчилик қилиш керак эмас, миллатни севиш керак! Шавкат Раҳмон айтганидек, ичимиздаги хоинни ўлдирадиган вақт аллақачон келган. Қўмита иш режасида жорий йил август-сентябрь ойларида «Давлат тили ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг Тошкент шаҳридаги ижроси ўрганилди. Тез орада хулосамизни билдирамиз.

Минг афсуски, идоралараро ҳужжатлар, кўчадаги афиша ва турли шохобча номлари ҳам ўзга тилда. Давлат тили қачон ишлайди ўзи? Унинг ижросини ким назорат қилади? Наҳотки, уни янги таҳрирда чиқариш ёки жойларда ижросини назорат қилишга эҳтиёж бўлмаса? Бор-да. Нега дейсизми, чунки унинг жойлардаги ижросини бирор-бир тузилмага юклаш керак. Бугун эса ўша тузилмани тузиш зарурати туғилмоқда. Тилшунослар фикрича, давлат тилининг жойлардаги ижросини таъминлаш учун қўмита, жамият ёки уюшма тузиш керак. Бунинг учун юқоридаги Қонунни янги таҳрирда қабул қилиб, унинг назоратини эса янги тузилма зиммасига юклаш зарур. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, драматург Шароф Бошбеков ҳам унутилиб бораётган тилимиз ҳақида ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасига фикр қолдирди. Унда айтилишича:

Россияда ижод аҳли ва илм зиёлилари “Рус тилини ҳимоя қилиш жамияти” деган норасмий уюшма тузган эмиш. Рус тилини кимдан ёки нимадан ҳимоя қилмоқчи улар? Ажнабий сўзлардан! Жонажон ўзбек тилимизнинг ҳозирги аҳволини кўриб беихтиёр бизга ҳам шундай уюшма зарурмикан, деган фикр келди. Аҳвол чидаб бўлмас даражага етди. Ахир ўзбек тилимиз хорижий сўзлар денгизида чўкиб кетяпти-ку! Томошабин бўлиб тураверамизми?! Ижодкор зиёлилар, илм аҳли ва бошқалар ҳам шу мақсад йўлида бирлашайлик! “Ўзбек тилини ҳимоя қилиш жамияти” тузиб, Олий Мажлис Қонунчилик палатасига аниқ таклифлар билан чиқайлик. Ушбу жамиятга барча тилпарвар инсонларни, Ўзбек тили ва адабиёти университетини, юртимиздаги ҳамма газета ва журнал таҳририятларини, Ўзбекистон телерадиокомпаниясини, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасини, тилчи-олимларни жалб қилишимиз керак.

Атоқли адибимиз Абдулла Қаҳҳор “Нега кўчада қоида бузган кишига ҳуштак чалинади-ю, тил бузганга ҳеч ким индамайди” деган эди. Сиз, биз нега индамаяпмиз? Нега Она тилим, жону дилим деймиз-у уни онамиздек эъзозлаб, ҳимоя қилмаймиз? Нега уйимизни ноҳақ бузиб ташлашса, тегишли жойга шикоят қиламиз-у, ўзбек тилининг бошқа тиллар томонидан сиқиб чиқарилишига лоқайдмиз? Ғафлат уйқусидан уйғониш вақти келмадими!

Manba: uza.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Миллионер! Ҳусанов “Сити”да жами қанча маош олади?

Франциянинг L’Équipe спорт нашри Англия Премьер-лигасидаги энг юқори маош олувчи 5 нафар футболчидан иборат рейтингни эълон қилди.

Эрон Трампнинг Ҳўрмуз бўғозини очиш бўйича ултиматумига жавоб қайтарди

Эрон ҳукумати бўғоз фақат транзит йиғимларидан фойдаланилган ҳолда “янги ҳуқуқий режим” доирасида зарарлар қоплангандан кейингина очилишини маълум қилди.

Эрон уламолари Хоманаийдан атом бомба ясашга рухсат беришни сўради

"Мавжуд таҳдидларга қарши қонуний ҳимоя заруратини ҳисобга олган ҳолда, аввалги баъзи фатволарни қайта кўриб чиқиш нафақат мумкин, балки баъзи ҳолларда зарур бўлиб туюлади, токи Ислом тизими душман фитналарига қарши максимал даражада тўхтатувчи ва хавфсизлик кафолатига эга бўлсин", - дейилади мурожаатда.

Эрон Ҳўрмуз бўғозининг «калитларини йўқотиб қўйди»

Бу ҳақда Ислом Республикасининг Зимбабведаги элчихонаси маълум қилди.

Европа Украинадан воз кечиб, Россия билан ҳамкорлик қилишга ҳаракат қилмоқда

Бу ҳақда Германиянинг Berliner Zeitung газетаси хабар берди

Эрон: "Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси тажовузкор АҚШнинг USS Abraham Lincoln авиаташувчи кемасига зарба берди"

Бу ҳақда Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси матбуот хизмати маълум қилди.

Эрон ҳаво мудофааси тизимлари Исроил учун кўринмас бўлиб қолди

Бу ҳақда Исроил мудофаа ва хавфсизлик форуми раиси Амир Авиви маълум қилди.

Трампнинг босими остида қолган Саудия Арабистони шаҳзодаси Путин билан суҳбатлашди

Бу ҳақда Россия ОАВлари Кремль матбуот хизматига таяниб хабар бермоқда.

Ҳормуз бўғозида Америка қирувчи самолёти уриб туширилди

Бу ҳақда ISNA агентлиги Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпусига таяниб хабар берди.

Пеп Гвардиола Европанинг гранд терма жамоасини қабул қилиб олиши мумкин

Италия терма жамоаси навбатдаги бор Жаҳон чемпионатидан қуруқ қолганидан сўнг янги мураббий тайинлашга тайёргарлик кўрмоқда.

Эронда бир баққол дўкони ойнасида шундай ёзув илган:

«Бу хаёлий маҳсулот эмас. Агар эҳтиёжинг бўлса, ол — урушдан кейин тўлайсан.»

Қадр кечаси қайси кунга тўғри келади?

Рамазон ойининг охирги 10 кунлиги бошланди.

Эронда 19 ёшли спортчи дорга осиб қатл этилди

19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.

Эрлинг Холанд ўзига янги жамоа танлади

Бу ҳақда Football365 портали журналистлари хабар бермоқда.

Эрон мусулмон давлатларига чақириқ билан чиқди

Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний АҚШ ва Исроил ҳужуми бошланганидан бери ҳеч бир мусулмон давлати Эронга ёрдам бермаганини айтди.

Шимолий Корея Эрондан узоқлашишни бошлади — разведка

Жанубий Корея томонининг миллий разведка маълумотларига таяниб хабар беришича, Шимолий Корея давом этаётган можаро фонида Эрондан узоқлашишни бошлаган.

“Агар менинг қўлимда бўлса, мен нефтьни олиб қўяр эдим. Лекин АҚШ халқи буни тушунмайди деб ўйлайман,” — Трамп

Эрон халқи қурол олса, қаршилик кўрсатади. Агар уларда қурол бўлса, Эрон жуда тез таслим бўлар эди.

АҚШ Эронда ўз “заифлигини” кўрсатди

Беларусь президенти Александр Лукашенко АҚШнинг Эрондаги ҳаракатлари унинг “заифлигини” намоён этганини билдирди.

Zo'r TV телеканали 7-апрель куни Чемпионлар лигасининг қайси ўйинини жонли трансляция қилади?

Европа чемпионлар лигасининг чорак финал босқичи доирасида бўлиб ўтадиган ўйин Zo'r TV телеканали орқали жонли трансляция қилинади.

Самарасиз ишлаётган давлат корхоналари сони эълон қилинди

Президент Шавкат Мирзиёев 6 апрел куни иқтисодиётда давлат иштирокини қисқартириш ва хусусийлаштириш жараёнларини жадаллаштиришга доир таклифлар тақдимоти билан танишди.

Исроилда 7 мингдан ортиқ киши жароҳатланди

Эрон зарбалари натижасида Исроилда 7 142 нафар киши жароҳат олгани маълум қилинди.

АҚШ ва Исроил Эронда мақсадларига эриша олмади

The Responsible Statecraft нашрига кўра, АҚШ ва Исроил Эронга қарши бошланган ҳарбий кампанияда кутилган натижаларга эриша олмаган.

Мария Захарова Японияни Украина можаросига аралашишда айблади

Россия Ташқи ишлар вазирлиги вакили Мария Захарова Японияни Украинадаги можарога тобора кўпроқ аралашаётганликда айблади.

Дональд Трамп: сешанба Эрон билан битим учун сўнгги муддат бўлиши мумкин

АҚШ президенти Дональд Трамп Эрон билан келишувга эришиш учун сешанба куни сўнгги муддат бўлиши мумкинлигини билдирди.

Испания аҳолиси Трампни тинчлик учун Путиндан кўра каттароқ хавф деб билишади — El Pais

Нашр томонидан ўтказилган сўровномага кўра, испанлар тинчликка асосий хавф сифатида АҚШ президенти Доналд Трампни (81%) кўришади.

The Wall Street Journal: Украина урушда янги стратегия излаяпти

Украинада уруш деярли тўрт йилга яқинлашар экан, Россиянинг секин, лекин доимий босими Киев позицияларини музокараларда заифлаштирмоқда.

Саида Мирзиёева АҚШ Президентининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича махсус вакили билан учрашди

“Самимий меҳмондўстлик ва илиқ қабул учун чин дилдан миннатдорлик билдираман. Бўлиб ўтган мазмунли ва конструктив мулоқотни юксак қадрлайман ҳамда яқин кунларда Вашингтонда самарали учрашувлар ўтказилишига умид қиламан,” — дейди Саида Мирзиёева учрашув хусусида.

35 кг.дан ортиқ наркотик моддалар контрабандасига чек қўйилди

Ҳозирда қонунбузарларга нисбатан Жиноят Кодексининг 223 ва 246-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Андижонда ҳоким ўринбосари пора билан ушлангани айтилмоқда

Ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотларга кўра, Андижон вилояти ҳокимининг ўринбосари И.Исманов 50 минг доллар пора олаётганда қўлга олинган.

Эрон ҳукумати икки намойишчини қатл қилди

Диний суд талқинига кўра, улар оммавий қотилликларни режалаштирган.

Жиззахда аянчли ЙТҲ: 5 киши ҳалок бўлди

ЙТҲ оқибатида ҳар икки машина ҳайдовчиси, шунингдек, Nexia машинасида йўловчи сифатида кетаётган Хитой давлатининг 54 ёшли фуқароси воқеа жойида ҳалок бўлган.

Андижон вилояти ҳокими ўринбосари 50 минг АҚШ доллар пора қўлга олинди

И.Б. Исманов 2022–2025 йилларда Андижон вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари – Жамоат хавфсизлиги хизмати бошлиғи лавозимини ишлаган.

Бушеҳр АЭСга яна зарба берилди

Бу можаро бошланганидан буён тўртинчиси

Қосим Сулаймоний қариндошлари АҚШда қўлга олинди

АҚШда 2020 йилда ҳалок бўлган генерал Қосим Сулаймонийнинг қариндошлари — жияни ва унинг қизи ҳибсга олингани хабар қилинди.

АҚШ Эрон билан урушда 13 ҳарбий хизматчидан айрилган, 365 нафари эса яраланган

Пентагон маълумотига кўра, Эронга қарши ҳарбий ҳаракатларда энг кўп талафотни қуруқлик қўшинлари берган.

Германиядаги қонун ўзгариши Украинача сафарбарликка олиб келиши мумкин

Германияда ҳарбий хизматга оид қонунга киритилган ўзгаришлар жамиятда баҳс-мунозараларга сабаб бўлмоқда.

Дональд Трамп Эронга 48 соат берди: “шундан сўнг дўзахни очамиз”

АҚШ президенти Дональд Трамп Эронга Яқин Шарқ келишуви бўйича АҚШ шартларини қабул қилиш учун 48 соат муддат берганини маълум қилди.

Венада Россияга қарши санкцияларга қарши митинг ўтди

Намойишда бир неча юз киши иштирок этган.

Дональд Трамп Эрон операцияси туфайли қийин вазиятга тушди

Истеъфодаги америкалик дипломат Жим Жатраснинг фикрича, АҚШ президенти Дональд Трамп Эронга қарши операция сабаб мураккаб сиёсий вазиятда қолган.

Германияда ниқобли шахс поезд йўловчиларига ҳужум қилди

Йўловчилардан бири ҳужумчини ҳожатхонага қамаб қўйишга муваффақ бўлган. Полиция жиноятчини Бонн/Зигбург вокзалида қўлга олди.