Биз бир неча асрга ортда қолиб кетдикми? Иқтисодчининг ғарб мамлакатига саргузашти...

Биз бир неча асрга ортда қолиб кетдикми? Иқтисодчининг ғарб мамлакатига саргузашти...

Ҳар сафар чиптачига ёки у бўлмаган тақдирда ҳайдовчига 1200 сўм узатсам ўтган асрнинг 90 йиллар ўртасида бир ривожланган мамлакатга хизмат сафарига борганим эсимга тушади, дейди иқтисод фанлари номзоди Фарҳод Қурбонбоев. 
Унча катта бўлмаган ғарбда жойлашган шаҳарча... У ерда автобусларда чиптачилар йўқ эди. Жамоат транспортига олдиндан сотиб олинган чипта-абонимент билан кириш керак эди. Уни топиш қийин эмас. У ҳар қандай савдо нуқтасида сотилади. Автобусга чиқиш биланоқ чипта-абониментни махсус аппартга солиб, муҳр уриб олиш талаб этиларди холос. Шу заҳоти чиптада транспортга чиқилган вақт муҳрланар эди. 
Баъзида автобусга иккита эркак махсус кийимда чиқиб турар эди. Улар йўловчиларнинг ўз-ўзларини чипта билан таъминлаш тартибини текшириб турар эди. Агар “қуён”ни кўриб қолишса шу заҳоти керакли чоралар кўрилар, ёки керакли жойга қўнғироқ қилиш билан муаммо ҳал бўлар эди. Лекин икки ҳафта давомида бирон марта “қуён”ларни кўрганим йўқ. 
Шаҳар жамоат транспорти ҳайдовчиси йўл ҳақи учун йиғиладиган пулга ҳеч қандай алоқаси бўлмас эди. Унинг вазифаси – жадвал (график)га қатъий риоя этиш ва йўловчиларни хавфсиз манзилларига етказиб қўйишдан иборат эди. 
Биринчи савол. Наҳотки биз чорак асрга орқада қолиб кетдик? 
Эсимда, ўтган асрнинг 70 йилларида пойтахт трамвайларида чиптачи холалар йўловчилардан 3 тийиндан йўл ҳақини йиғиб юрар эди. 
Иккинчи савол. Наҳотки биз ярим асрга орқада қолиб кетган бўлсак? 
Бундай тўлов тизими эҳтимол бундан 100 йил аввал Тошкентда жамоат транспорти (трамвайлар) пайдо бўлганда ҳам бор эди
Учинчи савол. Наҳотки биз бир асрга ортда қолган бўлсак? 
Тошкентнинг бир нечта гавжум нуқталарида “Қўйлиқ!”, “Юнусобод”, "Иппадром", "Чорсу!", "Сергели!"... деб бақириб чақирувчилар бор. Ўрта асрларда сотувчилар бозорларда харидорларни шундай усулда чақирар эди. 
Тўртинчи савол. Наҳотки биз бир неча асрга ортда қолиб кетган бўлсак? 
Қачон жамоат транспортлари фаолияти ақлга сиғадиган ҳолда тўғри ташкил этилади?

Manba: zarnews.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!