✅ Қарорга кўра,2026 йил 1 январдан беғараз қон донорлиги ҳаракатини ривожлантириш мақсадида қуйидаги тизим жорий этилади:
🔸 ҳар ойда “Бирга ҳаётни сақлаймиз” миллий донорлик акцияси ўтказилади. Мазкур акция доирасида ҳар ойнинг 1 ҳафтаси мобайнида – қон билан ишлаш хизмати ташкилотларида, ҳар ойнинг 3 ҳафтаси мобайнида – таълим, даволаш ва бошқа ташкилотларда қон донорлиги ташкил этилади;
🔸 Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари тизимига кирувчи вазирлик, идора ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳарбий хизматчилари ва ходимлари ўртасида ҳар йили 1 маротаба донорлик кунлари ўтказилади;
🔸 умумий ўрта ва ўрта махсус, касбий ҳамда олий таълим ташкилотларида донорлик бўйича маънавий-маърифий тадбир ва учрашувлар ташкил этилади.
✔️ Шунингдек, туғруқда тиббий ёрдам кўрсатувчи ҳар бир муассасада қон ва унинг таркибий қисмлари шошилинч захираси ташкил этилиши ҳамда уни қон ва унинг таркибий қисмлари, жумладан, плазма
ва эритроцитар масса захираси билан таъминланиши белгиланди.
Ижтимоий тармоқларда "Кийим-кечак дўкони рекламаси одоб-ахлоқ меъёрларига мос келмайдиган тарзда жойланиб, миллий ва оилавий қадриятларга зид образ ва ибораларда берилгани...” жамоатчилик томонидан кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.
Саудиялик машҳур спорт журналисти ва телебошловчи Валид Ал Фараж "Ал Наср" ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг охирги вақтлардаги хатти-ҳаракатларига кескин муносабат билдирди.
Янцзи дарёсида барпо этилган “Уч дара” (Санся) тўғони бугунги кунда дунёдаги энг кучли ГЭС сифатида тан олинган. Унинг узунлиги 2300 метрдан ортиқ, баландлиги эса 181 метрни ташкил этади.
Учрашувда Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида олий даражадаги ўзаро ишонч ва яқин мулоқотга асосланган муносабатлар анча жадал ривожланиб бораётгани мамнуният билан қайд этилди. Қувонарлиси, 2025 йил икки томонлама ҳамкорлик учун муҳим ва самарали босқич бўлди.
Кубада жиддий ёқилғи танқислиги кузатилмоқда ва таъминот тўлиқ тўхтаса, орол инфратузилмаси учун ҳалокатли оқибатларга олиб келиши мумкин, деб ёзади The Guardian.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркия Республикасига расмий ташрифи доирасида мамлакатимиз Биринчи хоними Зироат Мирзиёева Туркия Биринчи хоними Эмине Эрдоған билан биргаликда “Анқара Палас” музейи билан танишди.