Япония Бош вазири Санаэ Такаичи ва Вьетнам Бош вазири Ле Мин Хунг шанба куни Ханойда учрашиб, энергетика ва муҳим фойдали қазилмалар соҳасидаги алоқаларни мустаҳкамлашга келишиб олдилар. Учрашув давомида иқтисодий хавфсизлик икки томонлама муносабатларнинг янги устувор йўналиши сифатида белгиланди. Томонлар инфратузилма, қишлоқ хўжалиги, рақамлаштириш ва коинот соҳаларини қамраб олувчи олтита келишувни имзоладилар.
Япониянинг Вьетнамга киритган янги инвестициялари жорий йилнинг биринчи чорагида 75 фоизга камайган бўлса-да, ўзаро товар айирбошлаш ҳажми 12,3 фоизга ошиб, 13,7 миллиард долларни ташкил этди. Шунингдек, Япония 10 миллиард долларлик "Power Asia" ташаббуси доирасида Вьетнамнинг "Нги Шон" мажмуасига хом нефт етказиб беришни ташкил этишда ёрдам берадиган бўлди. Бу ҳамкорлик Яқин Шарқдаги низолар туфайли юзага келган энергетик инқироз шароитида Вьетнам учун муҳим аҳамиятга эга бўлмоқда.
Спорт вазирлиги, Миллий Олимпия ва Паралимпия қўмиталари раҳбарияти футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва Англиянинг “Манчестер Сити” клуби ўйинчиси Абдуқодир Ҳусанов ҳамда отаси билан учрашиб, унинг яқин даврдаги режалари хусусида суҳбатлашди.
Эронда кассетали бомбаларни зарарсизлантириш чоғида Ислом инқилоби соқчилари корпусининг (ИИСК) камида 14 нафар ҳарбий хизматчиси ҳалок бўлди, яна икки киши яраланди, деб хабар бермоқда «Tasnim» агентлиги.
Терговга қадар текширув давомида аниқланишича, жорий йилнинг февраль ойида ички ишлар органлари томонидан МЧЖ билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати бўйича жиноят иши қўзғатишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган
Айни дамда ҳолат Сурхондарё вилояти Экология бош бошқармаси Экополиция ходимларидан иборат ишчи гуруҳ томонидан ва бошқа тегишли ташкилотлар билан бирга воқеа жойига чиққан ҳолда ўрганилмоқда.
Дональд Трамп Италия ва Испаниядан норози эканини билдириб, ушбу давлатлардаги АҚШ ҳарбий контингентини олиб чиқиш масаласини кўриб чиқиш билан таҳдид қилди.
Маълумотларга кўра, ҳодиса Ролпа туманидаги Джалджала ҳудудида содир бўлган. Автомобил Шарқий Рукумдан келаётган зиёратчиларни олиб кетаётган бўлган ва тоғли ҳудудда йўлдан чиқиб, тахминан 800 метр баландликдан қулаган.
2026 йил 27 апрель куни Туркий Маданият ва Мерос Жамғармаси Президенти, профессор Актоти Раимқулова хонимнинг Туркиянинг Газиантеп шаҳрига амалга оширган хизмат сафари доирасида Газиантеп Катта Шаҳар ҳокими Фотма Шаҳин хоним билан учрашув бўлиб ўтди.
Ушбу моддага кўра, қасддан баданга оғир шикаст етказиш жабрланувчининг ўлимига сабаб бўлса, 8 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши қайд этилган.