Вашингтон ва Филиппин қўшинлари йиллик "Баликатан" ҳарбий машғулотлари доирасида Тайвандан атиги 160 километр узоқликда жойлашган Батанес провинциясида "NMESIS" кемаларга қарши ракета тизимини намойиш этди. Ушбу юқори ҳаракатчан мажмуа масофадан бошқариладиган бўлиб, 185 км масофадаги денгиз нишонларини ердан туриб уришга мўлжалланган. Ракета тизими Батанес оролига АҚШнинг C-130 транспорт самолётида олиб келинди.
Филиппин ҳарбийларининг таъкидлашича, бундан кўзланган мақсад — қурол-яроғларни чекка ҳудудларга тезкор жойлаштириш имкониятларини синовдан ўтказиш ва иттифоқчилар билан биргаликда ҳудудий мудофаани мустаҳкамлашдир. Машғулотлар якунлангач, тизим оролдан олиб чиқиб кетилади.
АҚШ қуролларининг ушбу ҳудудда пайдо бўлиши Пекиннинг кескин эътирозларига сабаб бўлмоқда. Хитой томони бундай ҳаракатларни минтақадаги кескинликни оширувчи ва мамлакатни қуршаб олишга қаратилган стратегиянинг бир қисми деб ҳисоблайди.
Таҳлилчиларнинг фикрича, "NMESIS" тизими Лусон бўғозида Хитой ҳарбий иштирокини тийиб турувчи муҳим омилга айланиши мумкин. Жорий йилги ҳарбий ўйинларда 17 000 дан ортиқ аскар иштирок этмоқда. Филиппин ҳукумати Тайван атрофидаги вазиятни диққат билан кузатмоқда ва низо келиб чиққан тақдирда ўз фуқароларини эвакуация қилиш режалари устида ишлаётганини маълум қилган.
Спорт вазирлиги, Миллий Олимпия ва Паралимпия қўмиталари раҳбарияти футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва Англиянинг “Манчестер Сити” клуби ўйинчиси Абдуқодир Ҳусанов ҳамда отаси билан учрашиб, унинг яқин даврдаги режалари хусусида суҳбатлашди.
Эронда кассетали бомбаларни зарарсизлантириш чоғида Ислом инқилоби соқчилари корпусининг (ИИСК) камида 14 нафар ҳарбий хизматчиси ҳалок бўлди, яна икки киши яраланди, деб хабар бермоқда «Tasnim» агентлиги.
Терговга қадар текширув давомида аниқланишича, жорий йилнинг февраль ойида ички ишлар органлари томонидан МЧЖ билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати бўйича жиноят иши қўзғатишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган
Айни дамда ҳолат Сурхондарё вилояти Экология бош бошқармаси Экополиция ходимларидан иборат ишчи гуруҳ томонидан ва бошқа тегишли ташкилотлар билан бирга воқеа жойига чиққан ҳолда ўрганилмоқда.
Дональд Трамп Италия ва Испаниядан норози эканини билдириб, ушбу давлатлардаги АҚШ ҳарбий контингентини олиб чиқиш масаласини кўриб чиқиш билан таҳдид қилди.
Маълумотларга кўра, ҳодиса Ролпа туманидаги Джалджала ҳудудида содир бўлган. Автомобил Шарқий Рукумдан келаётган зиёратчиларни олиб кетаётган бўлган ва тоғли ҳудудда йўлдан чиқиб, тахминан 800 метр баландликдан қулаган.
2026 йил 27 апрель куни Туркий Маданият ва Мерос Жамғармаси Президенти, профессор Актоти Раимқулова хонимнинг Туркиянинг Газиантеп шаҳрига амалга оширган хизмат сафари доирасида Газиантеп Катта Шаҳар ҳокими Фотма Шаҳин хоним билан учрашув бўлиб ўтди.
Ушбу моддага кўра, қасддан баданга оғир шикаст етказиш жабрланувчининг ўлимига сабаб бўлса, 8 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши қайд этилган.