Бир қатор мамлакатларда Google ишламай қолди

Бир қатор мамлакатларда Google ишламай қолди

Бир қатор мамлакатларда Google ва Google Drive фойдаланувчилари хизматларнинг ишлашида хатоликка дуч келишди.

Портал маълумотларига кўра, узилишлар Тошкент вақти билан тахминан 20:01 да бошланган. Энг кўп носозликлар АҚШ, Франция, Буюк Британия, Россия, Испанияда қайд этилган.

Таъкидланишича, Google фойдаланувчиларининг 70 фоизга яқини ўзларининг аккаунтларига, 29 фоизи қидирувга киришда муаммолардан шикоят қилмоқда.

Бундан ташқари, Google Drive фойдаланувчиларининг 90 фоизи дастур билан боғлиқ муаммолар ҳақида хабар беришди, 8 фоизди файлларни синхронлаш ҳақида шикоят қилдилар ва 1 фоиздан камроғи тизимга кириш билан боғлиқ муаммолар ҳақида шикоят қиладилар.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!