Билл Гейтс Япония давлат мукофоти билан тақдирланди

Билл Гейтс  Япония давлат мукофоти билан тақдирланди

Япония ташқи ишлар вазири Ёсимаса Хаяси Токиода бўлиб ўтган учрашувда Microsoft компанияси асосчиси Билл Гейтсга биринчи даражали чиқаётган Қуёш орденини тақдим этди.

Fuji TV телеканалининг хабар беришича, Билл Гейтс давлат мукофотига «ривожланаётган мамлакатларда соғлиқни сақлаш тизимини мустаҳкамлашга кўрсатган ёрдами» учун муносиб кўрилган.

Хабарда айтилишича, Япония ташқи ишлар вазирлиги Гейтс ушбу орден билан мукофотлангани ҳақида 2020 йил апрель ойида эълон қилган эди, бироқ америкалик тадбиркор COVID-19 пандемияси туфайли мукофотни ололмаган.

Июль ойида Гейтс ўзининг Gates Foundation хайрия жамғармасига 20 миллиард доллар ўтказаётгани ҳақида хабар тарқалди. Мазкур жамғармага Билл Гейтс ва унинг рафиқаси Мелинда томонидан 2000 йилда асос солинган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!