“Биби сешанба” ва “Мушкулкушод” Исломда борми?

A A A
“Биби сешанба” ва “Мушкулкушод” Исломда борми?

Сўнгги вақтларда аёллар орасида Биби Сешанба , Мушкулкушод каби маросимларни тез-тез ўтказиш одат тусига кирган. Баъзан ушбу маросимларда истасак-истамасак қатнашишга ҳам тўғри келиб қоляпти. Яқинда бир суҳбатдошим: Онам уйда мушкул кушод қиламан, деяпти. Бу маросимни ўтказиш шариатимизда йўқлигини тушунтирмоқчи бўляпману, улар мени эшитишни ҳам хоҳламаяптилар, қандайдир адабиётларни менга асос қилиб кўрсатишга ҳаракат қиляптилар , деб қолди. Унинг айтишича, бу маросим учун қўни-қўшнилар, қариндошлар уйга чақирилиб, дастурхон ёзилар, ис чиқариш учун деб турли таомлар, масалан, чалпак, бўғирсоқ, ҳолвалар пиширилар ва уларга Қуръон тиловат қилинаркан. Маросим сўнгида эса ҳар бир келганларга дастурхондан еган нарсаларидан қолганларини тугунча қилиб бериларкан...

Хўш, суҳбатдошимнинг онаси айтганидек, ушбу маросимлар ҳақида адабиётлар мавжудми? Биби сешанба ўзи ким? Маросимларда қилинаётган амаллар шариатимизда жоизми?

Биби сешанба ким?

Турли маросимлар учун асос бўлаётган адабиётлардан бири Қиссаи Биби Сешанба ҳақидаги китобдир.Ундаги қиссага кўра, бир етим қиз ўгай она қўлида хорлик тортар экан. Онаси ҳар куни қизнинг қўлига пахта бериб, Пахтани йигириб, сигирни ўтлатиб кел! дер экан. Ип йигирмай келган кун ўгай она қизга кўп азоб-уқубатлар берар экан. Бир куни қиз сигирини олиб, пахтани йигириш учун кетаётганда сигир қочиб бир ғорга кириб кетади. Қиз ҳам сигирини кетидан ғорга кирган эди, у ерда бир аёлга кўзи тушади. Қиз салом бериб киради. Биби саломига алик олиб, аҳволини сўрайди. Қиз маъюслик билан аҳволини гапириб беради. Шунда Биби Мен сени дуо қиламан, мушкулларинг енгиллашади, сен эса мени йўқлаб тургин деб тайинлайди. Қиз тез-тез келиб йўқлаб туради. Кунлардан бир у қиз яшайдиган шаҳар катталаридан бирининг тўйига бормоқчи бўлганда Биби жаннатга қўл узатиб жаннатдан кийим-кечаклар олиб берибди. Қиз тўйда ўгай онасини кўриб қолиб, у ердан чиққанда кавуши тушиб қолади, кавушини топиб олган тўй хонадони ўғли кимга бу кавуш тўғри келса, унга уйланишини айтади. Хуллас ковуш қизга тўғри келади ва қизга уйланади. Биби қизга васият қилиб: Меҳнатинг роҳатга, машаққатинг давлатга айланди, Мени ҳаққимга таом қилиб, бу қиссани баён қилиб тур деб тайинлайди.

Ушбу қисса машҳур Зумрад ва Қиммат ёки Золушка эртакларини эслатади. Қиссаи Биби Сешанба шу эртаклар асосида тўқиб чиқарилган бўлиши мумкин.

Мушкулкушод мушкулларни осон қиладими?

Биби мушкулкушод , яъни мушкулларни кушойиш қилувчи аёл ҳақидаги қиссада келтирилишича, ўтин йиғиб юрган чол ўроғини қидириб, Биби Мушкулкушод яшайдиган ғорга кириб боради. Шунда Биби Мушкулкушод чолга унга атаб ҳар чоршанба куни зиёфат ўтказса, ўроғи топилишини ва бунданда кўпроқ ўтин йиғиши мумкинлигини айтади. Чол бу талабни бажаради ва иши юришиб кетади. Чол эҳтиётсизлик қилиб бир сафар чоршанбани ўтказиб юборади ва яна оғир аҳволга тушиб қолади. Хатосини тузатгач, яна иши яхшиланиб кетади.

Биби Мушкулкушод қиссасидаги Биби - Баҳоуддин Нақшбанднинг холалари деб келтирилган.

Тарихий манбаларда нима дейилади?

Бир неча тарихий манбаларда қайд этилишича, Биби сешанба келиб чиқиш моҳиятига кўра, маъбуда рамзи бўлиб, унинг илдизи Ўрта Осиё ва Ўрта Шарқда Ислом дини келгунига қадар кенг ёйилган маъбуда Анахита (Ноҳид)га бориб тақалади. Анахита деҳқончилик ва чорвачилик, ҳосилдорлик ва пишиқчилик маъбудаси ҳисобланиб, гўё унинг қудратига инсон ва ҳайвонлар, қушлар ва барча жониворлар ҳам бўйсунган, деб ҳисобланар эди. Шу тариқау Биби мушкул кушод , яъни кишини ҳар қандай мушкулдан халос этувчи Она образига айланган.

Бошқа бир манбада келтиришича, маросим кўпгина турк халқлари орасида кенг тарқалган. Туркистон ҳудудларида Биби Сешанба, Туркияда Пайшанба қари (Пейшенбе-кары) ёки Паршамба пари, Эронда Биби-ҳур ва Биби Нур, Афғонистонда Биби Рисинда, Биби Чархи, уйғурларда эса Сешамба Биби деб аталган.

Мамлакатимизнинг турли ҳудудларида Биби Сешанба (Сешанба она) маросими сешанба кунлари отинойи бошчилигида ўтказилади. Ўзбек ва тожик халқларида Биби Сешанба оилавий бахт, тикувчи ва йигирувчи аёллар ҳомийси рамзидир. Одатга кўра, маросим турмушга чиқмаган қизи бор хонадонларда аёллар томонидан ўтказилган. Бунда албатта умоч оши (хамир овқат), 7 та чалпак (ёғда пишириладиган юпқа нон), 7 та оби нон, суюқ ва қуюқ таомлар пиширилган. Шунингдек, 2 та шамдан ҳам фойдаланилган.

Маросимга қадар хонадоннинг тўрт бурчагига ликопчaга ун солиб қўйилган. Баъзи ҳудудларда хамир райҳон солинган сувдан тайёрланган. Бу биринчидан, райҳон жаннат ўсимлиги деб ҳисоблангани билан, иккинчидан, таомга хушбўй ҳид бериши билан боғланган.

Маросимнинг асосий рамзларидан бири супра ҳисобланган. Супрада ун элаш билан боғлиқ турли одатлар бажарилган. Бундай маросимларда хонадон эркаклари иштирок этмайди. Иштирок этувчи аёллар сони чегараланмаган. Отинойга оқ рўмолча, ширинликлар, пул совға қилинган.

Мушкулкушод бидъат!

Фотима Ҳабибуллоҳ қизи, Ўзбекистон Мусулмонлари идораси Хотин-қизлар масалалари бўйича бўлим бошлиғи:
Мамлакатимизнинг кўпгина вилоятларида яшовчи аҳоли орасида Мушкулкушод ва Биби Сешанба маросимлари сақланиб қолган. Бу маросимлар бидъат маросимлардан бўлиб, аёлларнинг хурофий тасаввурларидан келиб чиққан одатлардир.

Маросимлар асосан, аёллар орасида мушкулни осон қилиш мақсадида, иш юришмай қолса, қиз ёки йигитга тенги топилмай қолганда, ҳомиладор аёлларнинг эсон-омон қутилиб олишлари учун етти чоршанба мушкул кушод ўқитилади. Мушкулкушод ўқитишда бу маросимни қилувчи аёл (яъни мушкулини осон қилувчи аёл) нон, майиз, қанд, чой ва бошқа нарсаларга дам уриб беради. Дам солинган чойни дамлаганда қайтариб бўлмайди, дами кетади, деб ҳам нотўғри эътиқод қилинади.

Бундай бидъат ва хурофотларни эл орасида тарқатишда фолбинлар ҳам етакчилик қилишади. Мушкулларингизни бартараф қилиш учун, албатта мушкулкушод қилдириб юборинг , деган қуруқ сафсата билан бошига мушкул иш тушган мижозларига тавсия беради.

Мушкулкушод сўзи қийинчиликларни очувчи , муаммоларни бартараф этувчи маъносини англатади. Омма хотин-қизлар тасаввурида Мушкулкушод одамлар мушкулини осон қилувчи, муаммоларини бартараф этувчи, бахт, омад ва бойлик келтирувчи авлиё хотиндир.

Мушкулкушод маросими ҳалигача ўзбек халқи орасида сақланиб келмоқда ва бу исломий маросим деган номда нишонланади. Аслида унинг Ислом билан ҳеч қандай алоқаси йўқ.

Баъзи содда аёллар мушкулкушод маросимида Қуръон ўқилади, ҳадис айтилади, деб ўзларига тасалли бермасинлар. Сабаби,бу номига қилинадиган ишлар. Аслида маросимнинг асосини руҳлардан мадад сўраш, фолбинлик қилиш, туморларга дам солиш, иссиқ-совуқ қилиш каби мардуд амаллар ташкил қилади.

Аллоҳ инсонларга берган энг буюк неъматлар ичида бу ақлдир. Ҳар қандай ҳолатда ҳам бирон бир ишни қилишдан олдин тафаккур қилинса, фойдадан ҳоли эмас. Қўлимизга тушган ҳар қандай китобларни кўр-кўрона ўқиб кетавериш эмас, балки китоб мазмун моҳиятини чуқур англаб, уқиш лозим. Аллоҳ таоло ирода этган ишни дунёда ҳеч бир куч Ўзининг изнисиз бартараф этолмайди.

Биби сешанба , Биби Мушкулкушод каби бидъатлар шариатда йўқ маросимлар бўлиб, булар ширк амаллардан эканлигини англаб етишимиз керак. Табиийки, ҳар бир инсон синовга учраганда, уни бартараф этиш йўлларини ахтара бошлайди. Инсон бошига оғир мусибат, мушкул иш тушганда буларнинг барчаси Аллоҳ таолонинг қазойи-қадаридан, Ўзининг иродасидан деб билиб, Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламдан келган ҳадиси шарифлар асосида, Қуръони Карим оятларидан ўқиб, саловотлар айтиб, Аллоҳ таолодан мушкулини осон қилишни сўрамоғи лозим.

Manba: azon.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Тимми исмли кит биоёқилғига айланади

Бу ҳақда Die Zeit нашри хабар берди.

47°C иссиқликда тонг ҳам, тун ҳам йўқ: Ҳиндистоннинг энг иссиқ ҳудудида бир кун

Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатидаги Банда туманида ҳаёт сўнгги ҳафталарда мисли кўрилмаган жазирама иссиқлик шароитида кечмоқда.

АҚШда ҳам тўй қилаётганлар ақлдан озмоқда

Бу ҳақда New York Post нашри хабар беради.

Ўзбекистон — Колумбия ўйини учун чипталар сотуви рекорд даражага чиқди

Эълон қилинган расмий маълумотларга кўра, Ўзбекистон — Колумбия ўйини учун ҳозирги соатгача роппа-роса 74 725 та чипта сотиб бўлинган.

Жалолиддин Машарипов терма жамоа қайдномасидан чиқарилмоқда

Жалолиддин Машарипов Ўзбекистон миллий терма жамоаси қайдномасидан чиқарилгани хабар қилинмоқда. Унинг ўрнига Русланбек Жиянов 26 нафар футболчидан иборат якуний рўйхатга киритилиши кутилмоқда.

Андижонда ИИБ ходими вояга етмаган шахснинг номусига текканлиги айтилмоқда. Гумонланувчи 2004 йилги Олимпиада бронза медали соҳиби(?)

Ижтимоий тармоқда ИИБ ходими вояга етмаган шахснинг номусига текканлиги ҳолати юзасидан ҳабар жойлаштирилган.

Жасжан Россияда қўлга олинди: блогер кечирим сўради

У метро йўловчиларини турли провокацион ҳаракатлар орқали жанжалга ундаб, уларнинг реакцияларини видеога олган ва кейинчалик ушбу лавҳаларни ижтимоий тармоқларда тарқатиб келган.

19 нафар амалдор ишдан олинди, 36 нафари жазоланди

Натижада 36 нафар ходим интизомий жавобгарликка тортилди, 19 нафар масъул эса лавозимидан озод этилди.

Қурбонлар бор! Қарши туманида содир бўлган портлаш тўғрисида қўшимча маълумот берилди

Дастлабки маълумотга кўра, 4 та автомобиль (2 та кобалт, 2 та газ ташишга мўлжалланган автомобиль) ҳамда 2 та ер остидаги ёқилғи сақлаш резервуари ёниб зарарланган.

Куба фуқароларга қурол тарқатишни бошлади

​Нашр маълумотларига кўра, бу орол атрофида кескинликнинг кучайиши ва Вашингтоннинг минтақадаги ҳарбий иштироки ортиши билан боғлиқ.

10 минг қадам юрганларга пул тўлайдиган платформа ишга тушди

Илова 1 майдан фаолият бошлаган бўлиб, уни App Store ва Play Market орқали юклаб олиш мумкин.

Мактабларда «Сўнгги қўнғироқ» тадбирлари қачон ўтказилиши маълум бўлди

Шунингдек, ўқувчиларнинг ота-оналари «Энг фаол ота», «Жонкуяр она», «Масъулиятли ота-она» каби номинациялар ҳамда «Миннатдорчилик хат»лари билан тақдирланиши белгиланган.

Ўзбекистонда янги кўл пайдо бўлди

Бухоро вилоятидаги Қизилқум чўли ўртасида тахминан 80 квадрат километр майдонни эгаллаган йирик сув ҳавзаси аниқланди.

Ўзбек футболчиларининг ўйиндан кейин қилган иши канадаликларни ҳайратга солди!

2026 йилги жаҳон чемпионатидаги дебютига пухта тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси жаҳон миқёсида ҳам эътибор ва эътироф қозона бошлади.

Эрон 57 та мусулмон давлатидан иборат “Ислом NATOси” ни тузишга чақирди

Бу ҳақда Iran International хабар берди.

Zo'r TV телеканали 13-июнь куни ЖЧ-2026нинг 4 та ўйинини жонли трансляция қилади

Zo'r TV телеканали бугун жаҳон чемпионатининг 1-туридан ўрин олган 4 та баҳсни жонли эфирда трансляция қилади.

Қатар Эронга 12 миллиард доллар таклиф қилди

Қатар Эроннинг музлатилган активлари атрофидаги баҳсни ҳал этиш бўйича музокаралар доирасида Теҳронга 12 миллиард долларлик молиявий кўмак пакетини таклиф қилди.

Сўнгги 140 йилдаги энг кучли Эл-Нино ҳодисаси яқинлашмоқда. Бу бутун дунёдаги об-ҳавога таъсир қилиши мумкин

Маълумот учун, Эл-Нино — ҳар икки йилдан етти йилгача бўлган даврда такрорланиб турадиган иқлим ҳодисасидир.

Туркияда уч кун ичида тўрт нафар Ўзбекистон фуқароси вафот этди

Бундан ташқари, узоқ вақт давомида онкологик касаллик билан курашиб келган 58 ёшли ўзбекистонлик аёл Истанбулдаги шифохоналардан бирида вафот этган.

АҚШ Украинани Россиянинг "Орешник" ракетаси билан зарба бериши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди

Бу ҳақда Украина ҳукуматидаги манба хабар берди.

Россия Украинадаги урушга давлат бюджетининг ярмини сарфлай бошлади – немис иқтисодчиси тахлили

Берлиндаги Фан ва сиёсат жамғармаси (SWP) эксперти Янис Клюге 2026 йилнинг январ-март ойлари якунлари бўйича шундай баҳо берди. Унинг маълумотларига кўра, ушбу даврда Россиянинг ҳарбий харажатлари янги максимал даражага — 5,9 триллион рублга етган.

Исроил: Эрон масаласида АҚШдан мустақил ҳаракат қиламиз

Исроил мудофаа вазири мамлакат Эрон билан боғлиқ хавфсизлик масалаларида АҚШдан мустақил қарор қабул қилишда давом этишини билдирди.

Қашқадарёда ўзини прокурор деб таништирган фирибгар ушланди

Қашқадарё вилоятида бир шахс ўзини прокурор сифатида таништириб, фуқародан пул талаб қилган.

АҚШ ва Жанубий Кореяга ноқонуний юборишни ваъда қилган шахслар ушланди

Терговга қадар текширув давомида, у муқаддам 1999 й.т. бошқа бир фуқарони ҳам Жанубий Кореяга ишга юборишни ваъда қилиб, пул олганлиги маълум бўлди.

Эрон терма жамоасининг машғулот базаси яқинидан жасад топилди

Марҳумнинг шахси ҳозирча сир сақланмоқда.

Яккасаройдаги кўп қаватли уй фасадида ёнғин содир бўлди

Хабарга асосан қутқарув бўлинмалари соат 10:23 да воқеа жойига етиб борган ва ҳозирда ёнғинни ўчириш ишларини амалга оширмоқда.

Гиёҳвандлик воситалари билан боғлиқ жиноятлар учун жавобгарлик такомиллаштирилди

Қонун (ЎРҚ–1151-сон, 11.06.2026 й.) билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Кит Келлог Исроилнинг ядровий қуроли борлигини “очиқлаб қўйди”

Fox News хабар беришича, АҚШ президентининг Украина бўйича собиқ махсус вакили Кит Келлог Исроилда ядровий қурол мавжудлиги ҳақида жамоатчиликда янги муҳокамаларга сабаб бўладиган баёнот берган.

Туркиянинг вақт секинлашадиган қишлоқлари ҳақида биласизми?

Сўнгги йилларда секин саёҳат (clow travel) замонавий туризмнинг муҳим йўналишларидан бирига айланди. Сайёҳлар тобора сокин, мазмунли ва мақсадли саёҳатни афзал кўрмоқда.

Сурхондарёда уч нафар ўсмир дарёга чўкиб, ҳалок бўлди

Сурхондарё вилоятининг Жарқўрғон туманида дарёга чўмилиш учун тушган беш нафар йигитдан уч нафари кучли оқим қурбони бўлди.

Таиланд суди икки эркакни ўлим жазосига ҳукм қилди

Ҳужум оқибатида 20 киши ҳалок бўлган, 120 дан ортиқ инсон жароҳатланган эди.

Профессор Ҳасан Ҳасановнинг “Венгерлар ва озарбайжонларнинг умумий этник илдизлари” номли китоби тақдимоти бўлиб ўтди

2026 йил 10 июнь куни Туркий Маданият ва Мерос Жамғармаси бош қароргоҳида ташкилотнинг “Туркий дунё дипломатияси дурдоналари” китоблар туркуми доирасида нашр этилган янги асар — таниқли жамоат, давлат ва сиёсат арбоби, Туркий Давлатлар Ташкилоти Оқсоқоллар Кенгаши аъзоси, тарих фанлари доктори, профессор Ҳасан Ҳасановнинг “Венгерлар ва озарбайжонларнинг умумий этник илдизлари” номли китоби тақдимоти бўлиб ўтди.

Трамп Эронга қарши янги кучли зарбалар билан таҳдид қилди

Дональд Трамп АҚШ яқин соатларда Эронга қарши яна бир қатор “жуда кучли зарбалар” бериши мумкинлигини маълум қилди.

Сурхондарёда поездда йўловчи аёлга шилқимлик қилган чипта сотувчиси 5 суткага қамалди

Жабрланувчининг кўрсатмасига кўра, у манзилга яқинлашганда чипта сотувчиси унинг орқасидан келиб қучоқлаган.

Андижондаги поликлиникада 4 киши заҳарланиб вафот этди

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати Марҳаматдаги ҳолатда қутқарувчилар 4 жасадни чиқариб олгани тасдиқлади.

Фақат овоз ва рояль: Жон Леженд Самарқандга унутилмас оқшом туҳфа этди

8 июнь куни Самарқанддаги Регистон майдонида дунёга машҳур қўшиқчи, қўшиқнавис ҳамда «Грэмми», «Оскар», «Тони» ва «Эмми» мукофотлари соҳиби Жон Ледженднинг узоқ кутилган концерти бўлиб ўтди.

Жиззахдаги паркда аттракцион синиши оқибатида 4 киши жароҳатланди

Билдирилишича, ҳозирги вақтда жабрланганлар маҳаллий шифохона масъуллари назоратида.

Ғазо вайроналар остидаги жасадлар сабаб кемирувчилар босқинига учради — Financial Times

Аҳоли кемирувчилардан ташқари чивин, бурга ва битларга қарши курашишга ҳам мажбур бўлмоқда.

Покистон Афғонистон ҳудудига ҳаво зарбалари берди

Покистон Афғонистон билан чегара бўйлаб ҳаво зарбалари уюштирди. Бу ҳужумлар минтақада бир неча ой давом этган нисбий тинчликдан кейин содир бўлди.

Шимолий Ирландиядаги пичоқли ҳужум ортидан муҳожирларга қарши тартибсизликлар бошланди

Шимолий Ирландиянинг бир қатор шаҳарларида муҳожирларга қарши оммавий тартибсизликлар юз берди. Намойишлар Белфаст шаҳрида суданлик эркакнинг бир кишига пичоқ билан ҳужум қилгани ҳақидаги хабарлар ортидан бошланган.