Берлинга рейслар иш ташлаш сабабли бекор қилинди

Берлинга рейслар иш ташлаш сабабли бекор қилинди

Чоршанба кунги иш ташлаш муносабати билан Берлин аэропортидаги барча кириш ва чиқиш рейслари, жумладан, airBaltic рейслари бекор қилинди.

Иш ташлаш аэропорт ишчиларининг иш ҳақини ошириш ва жамоа шартномаси шартларини ўзгартириш талаблари туфайли эълон қилинган. Ҳозирча аэропорт раҳбарияти билан олиб борилган барча музокаралар ҳеч қандай натижа бермади.

Ҳаммаси бўлиб 35 минг кишини учиши керак бўлган 300 га яқин рейслар бекор қилинди.

Ўтган ҳафта ТАP Air Portugal ҳам 25 дан 31 январгача бўладиган бир ҳафталик иш ташлаш арафасида 1300 дан ортиқ рейсларни бекор қилганини эълон қилди. Бу тахминан 156 минг йўловчига таъсир қилиши мумкин.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!