Беморнинг «мен касалман», дейиши шикоятми?

A A A
Беморнинг «мен касалман», дейиши шикоятми?

Ҳишомдан, у отасидан ривоят қилинади:
Мен Абдуллоҳ ибн Зубайр билан Абдуллоҳнинг қатл қилинишидан ўн кун олдин Асмонинг олдиларига кирдим. Асмо бемор эди. Абдуллоҳ унга:
Ҳолингиз қандай? деди.
Беморман , деди.
Мен ўлимнинг қаршисида турибман , деди.
Эҳтимол, менинг ўлишимини хоҳлайдирсан? Шунинг учун орзу қилаётгандирсан. Ундай қилма! Аллоҳга қасамки! Менга сенинг икки томонингдан бири келмагунча ўлишни истамайман. Ёки қатл қилинасан ва мен савоб оламан. Ёки зафар қучасану кўзим қувонча тўлади. Зинҳор ўзингга тақдим қилинган ва тўғри келмайдиган режани ўлмдан қўрқиб қабул этмагин , деди .

Шарҳ: Бу ҳадисда айтилганидек, Асмо розияллоҳу анҳо ҳол сўраган ўғилларига касалман, дард чекяпман, деганлари шикоят эмас экан. Агар шикоят бўлганида, Асмо бинти Абу Бакр розияллоҳу анҳо каби буюк оналаримиз бу гапни айтмаган бўлардилар.

Бу масала бўйича келган ҳадиси шарифларни жамлаб ўрганиб чиққан уламолар, бемор ўз беморлиги ва унинг шиддати ҳақида хабар бериши жоиз дейдилар. Бунда дуо, даво ва маслаҳат сўраш маъноси бор. Фақат бу нарсага шариат манъ қилган нарса аралашмаслиги шарт. Беморнинг ўз хасталиги ҳақида хабар беришида жамоат ва ибодатга ҳамда шуларга ўхшаш бошқа ишларга қатнаша олмаслик узри ҳам баён бўлади.

Бу масалада ҳолдан хабар бериш билан шикоятнинг фарқи борлигини ажратиш керак. Шикоят ўзига етган нохушликка эътироз билдиришдир. Бу эса динимизда манъ қилинган. Аммо дуо, даво ва тасалли умидида бор нарсанинг хабарини айтиш жоиз.

Асмо ҳазрати Абу Бакр розияллоҳу анҳунинг катта қизлари, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қайнисингиллари, Оиша онамиз розияллоҳу анҳонинг опалари бўладилар.

Абдуллоҳ ибн Зубайр эса у кишининг ўғиллари бўладилар. Ўша пайтда Абдуллоҳ ибн Зубайрни Ҳажжож ибн Юсуф ас-Сақафий деган золим одам Масжидул Ҳаромга қамал қилиб олиб, қаттиқ уруш кетаётган эди. Мазкур қамал етмиш иккинчиҳижрий сананинг эртага биринчи Зул-Ҳижжа деган кечаси бошланган эди.

Демак, Абдуллоҳ ибн Зубайр ҳаёт-мамот жанги кетаётган бир пайтда укалари Урва ибн Зубайр билан бирга оналарининг олдига кирганлар. Асмо бинти Абу Бакр розияллоҳу анҳума ўша пайтда касал бўлиб ётган эканлар.

Шунда Абдуллоҳ ибн Зубайр: Мен ўлимнинг қаршисида турибман. Жанг бўляпти. Душман менга ғолиб келяпти. Тирик қолишимдан умид йўқ шекилли , дедилар.

Асмо розияллоҳу анҳо шундай дедилар: Нима, онам мендан олдин ўлсайди, деяпсанми? Менинг ўлимимни ҳоҳлаяпсанми? Шунинг учун мана шу гапларни айтяпсанми? Йўқ, ундай қилма. Аллоҳга қасами, мен сен ё ғолиб келмагунингча, ё қатл бўлмагунингча ўлмоқчи эмасман. Ё жангда ғолиб кел, кўзим қувонсин ёки сени ўлдиришсин-да, сенинг ўлимингга мен чидаб, савоб олай. Бошқа гап йўқ. Сенга бирор режа айтиб, шартлар қўйишса, кўнмагин. Ўлимдан қўрқиб, уларнинг айтганини, уларнинг шартини қабул қилмагин. Ўзингнинг айтганингда маҳкам тур! .

Юқоридаги гаплардан сўнг Абдуллоҳ ибн Зубайр розияллоҳу анҳу у ердан чиқдилар. Бу ерда ёзилмаган ривоятларга кўра, урушни давом эттирдилар. Ҳамма одамлари ўлиб, бир ўзлари қолганлар. Шунда ҳам урушаверганлар.

Бироз уруш тўхтаганда яна оналарининг олдиларига кирганлар ва: Ҳамма одамларим ўлиб бўлди, битта ўзим қолдим деганлар.

Асмо розияллоҳу анҳо: Чиқиб, урушавер деганлар.

Ўғиллари: Мен урушавераман, лекин ўлганимдан кейин теримни шилишармикан, деб қўрқяпман десалар, оналари Ўлган қўйнинг терисини шилишди нима-ю, шилишмади нима? Чиқ, уриш! деганлар.

Шундан сўнг Абдуллоҳ ибн Зубайр чиқиб, катта бир қўшинга қарши якка ўзлари жанг қилганлар ва шу ерда қатл қилинганлар. Бу тўқсон ёшга етиб кўзлари ожиз бўлиб қолган, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни кўрган саҳобия аёлнинг шижоати эди.

Имом Ибн Жарир Тобарий етмиш учинчи ҳижрий сана ҳодисалари ҳақида ёзган маълумотларида жумладан қуйидагиларни баён қилади:

Одамларнинг номардлиги кўргандан кейин онаси Асмонинг олдига кирди ва:

Онажон! Одамлар, ҳатто болам ва аҳлим ҳам мени ёрдамсиз қўйдилар. Мен билан бир соатга сабр қила оладиган озгина одамлардан бошқа ҳеч ким қолмади. Анави қавм эса, менга дунёдан нимани истасам ўшани беришга тайёр. Нима дейсиз? деди.

Сен, болам, Аллоҳга қасамки, ўзингни ўзинг яхши биласан. Агар ўзинг ҳақда эканингни билсанг ва унга даъват қилаётган бўлсанг, давом эт. Шерикларинг қатл бўлдилар. Бани Умаййанинг ғуломлари сени ўйин қилишларига имкон берма. Агар дунёни истаган бўлсанг, сен қандай ҳам ёмон бандасан! Ўзингни ҳам ҳалок қилдинг. Сен билан қатл бўлганларни ҳам ҳалок қилдинг. Агар ҳақда эдим, аммо шерикларим кучсизланганда мен ҳам заифлашдим дейдиган бўлсанг, бу ҳурларнинг ва дин аҳлининг иши эмас. Дунёда абадий қолармидинг?! Ундан кўра ўлган яхши!

Ибн Зубайр яқинлашиб онасининг бошидан ўпти ва:

Аллоҳга қасам! Менинг фикрим ҳам шундай! Мен бугунги кунгача чақириб келган нарса шулки, мен дунёга мойил бўлмадим ва ундаги ҳаётга муҳаббат қўймадим. Мен хуруж қилишга ундаган нарса фақатгина Аллоҳ учун Унинг ҳарамини ҳалол саналгани бўлди. Мен сизнинг фикрингизни билмоячи эдим, холос. Бас, сиз менинг фаҳмимни зиёда қилдингиз. Назар солинг, онажон! Ушбу кун мен қатл бўламан. Маҳзунлигингиз шиддатли бўлмасин. Аллоҳнинг амрига таслим бўлинг. Сизнинг ўғлингиз мункар иш ва фоҳиша амал қилишга одатланмаган. Аллоҳнинг ҳукмида жавр қилмаган. Омонатга хиёнат қилмаган. Менинг учун Роббимнинг розилигидан кўра устун нарса бўлмаган.

Аллоҳим! Мен буни ўзимни ўзим оқлаш учун айтаётганим йўқ. Сени мени ўзимдан яхши биласан. Аммо буни онам учун тасалли бўлиши учун айтмоқдаман , деди.

Шунда онаси унга:

Албатта, Аллоҳдан сенинг азанг мен томонимдан яхши бўлишини сўрайман. Албатта, агар мендан олдин кетсангю агар мен сендан олдин кетадиган бўлсам, ўзи учун. Чиқ! Ишининг охири нима бўлишини кўрай , деди.

Онажон. Аллоҳ сизга яхши мукофот берсин. Мени олдин ҳам, кейин ҳам дуодан бебаҳра қилманг , деди.

Ҳеч ҳам дуони қўймайман. Одамлар ботил йўлида қатл бўлсалар, сен ҳақ йўлда қатл бўлмоқдасан.

Аллоҳим! Узун кечалардаги узоқ қиёмлар раҳмини қилгин! Мадийна ва Макканинг иссиқларидаги йиғилар ва чанқоқлар раҳмини қилгин! Отасига ва менга қилган яхшиликлари раҳмини қилгин!

Аллоҳим! Уни Ўз ишинг учун Ўзингга топширдим! Менга раво кўрган қазоингга рози бўлдим! Абдуллоҳ ҳақида менга сабр ва шукр қилувчилар савобини бергин! деди... .

Абдуллоҳ ибн Зубайр розияллоҳу анҳу етмиш учинчи ҳижрий сананинг Жумадул Аввал ойининг ўн учинчи куни, Масжидул Ҳаромда қатл этилдилар.

Абу Саъийд ал-Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

У киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам иситмалаб, қатийфа ёпиниб ётганларида ҳузурларига кирди. Бас, қўлини У зотнинг устларига қўйди. Қатийфанинг устидан ҳароратни сезди. Шунда Абу Саъийд:

Иситмангиз бунча ҳам кучли, эй Аллоҳнинг Расули? деди.

Биз шундаймиз. Бизга бало шиддатли бўлади ва ажр кўпааяди , деди лар.

Эй Аллоҳнинг Расули! Одамларнинг қай бирининг балога учраши шиддатли?! деди.

Анбиёларнинг. Сўнгра солиҳларнинг. Улардан бири фақирлик балосига учрарди. Ҳаттоки йиртилиб кетган чопондан бошқа кийгани нарса топа олмасди. Бит балосига йўлиқарди. Ҳаттоки уни ўлдирарди. Уларнинг бирининг бало туфайли севинчи, сизларнинг биринизнинг ато туфайли севинчидан кўра кучли бўларди , дедилар .

Шарҳ: улуғ саҳобий Абу Саъийд Худрий розияллоҳу анҳу истималаб ётган пайғамбаримиз алайҳиссаломни кўргани крисалар, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг устларига араблар қатийфа деб номлайдиган чопонга ўхшаш нарса ёпиб қўйилган экан. Ровий ўша чопонга қўлларини қўйибдилар. Қарасалар, иситманинг ҳарорати чопоннинг устигача чиқяпти.

Шунда Абу Саъийд Худрий розияллоҳу анҳу: Эй Аллоҳнинг Расули! Мунча ҳам қаттиқ иситмалабсиз? - деб сўрабдилар.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: Ҳа, биз шунақамиз. Бизга бало шиддатли бўлади ва шу сабабли ажр кўпайтириб берилади , - дебдилар.

Абу Саъийд Худрий розияллоҳу анҳу: Эй Аллоҳнинг Расули! Одамларнинг қайсиларига бало шиддатли бўлади? - деб сўрабдилар.

Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: Авлиёларга. Улардан кейин аҳли солиҳ кишиларга. Бир пайтлар улардан бирларига фақирлик етар эди. Ҳаттоки битта йртилиб кетган кийимдан бошқа нарсаси қолмас эди.

Баъзиларига бит тушиб кетиб, ўша битлар уни ўлдириб ҳам юборар эди. Ана шундай балоларга ҳам учраган аҳли солиҳлар. Ана ўша аҳли солиҳ кишилар ўзига бало етса, сизлар ато етганда хурсанд бўлганингиз каби хурсанд бўлишарди , дебдилар.

Ушбу ҳадисдан ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзларига етган касаллик, иситма шиддатларини Аллоҳнинг раҳмати, Парвардигори оламнинг меҳрибонлиги деб қабул қилганлари маълум бўлади. Бу нарса фақат у Зот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўзларига эмас, бошқа Пайғамбарларга ҳам етган экан.

Энг шиддатли балоларга пайғамбарлар, улардан кейин аҳли солиҳлар дучор бўлганлар. Пайғамбарлар ўз даврларида одамларни тўғри йўлга бошлаш, мол-дунёни, мансабни ва бошқа нарсаларни қўйиб, Аллоҳга юзланишга чақирганлар, ўша пайтдаги мушриклар, кофирлар, мунофиқлар, золимларнинг дашномини, озорини еганлар. Баъзиларини ўлдиришган, баъзиларини юртидан қувиб чиқаришган ва ҳоказо.

Пайғамбарлар ана шундай оғир машаққатларга чидаб, Аллоҳ таолонинг буйруғини бажо келтиришган.

Аҳли солиҳлар, уламолар ҳам доим катта бир балоларга мубтало бўлишган, қувғинларга учраб, қийин ҳолларга қолиб ўтишган, чунки улар пайғамбарларнинг меросхўрларидир, уларга пайғамбарларнинг шарафли вазифалари билан бирга балоларга учрашлари ҳам мерос бўлиб қолган.

Лекин улар бундан шикоят қилишмас эди, ўзларига етган балони Аллоҳдан берилган ато деб қабул қилишар эди. Оддий одамлар ўзига кутмаган жойдан катта дунё келиб қолганда қандай хурсанд бўлишса, анбиёлару солиҳлар ҳам ўзларига етган балоларга шундай хурсанд бўлишар, уни Аллоҳнинг раҳмати, инояти деб қабул қилишар эди.

Демак, биз ҳам улардан ўрнак олишимиз лозим. Ўзимизга баъзи нохушликлар етиб синовга учрасак, сабр қилишмиз, бу нарсаларни сокинлик ила қабул қилишмиз керак.

Manba: islom.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Машҳур актёр ўз квартирасидан ўлик ҳолда топилди

Унинг энг эсда қоларли ролларидан бири Жим Керри ва Кэмерон Диаз билан бирга суратга тушган "Ниқоб" фильмидаги гангстер Дориан Тирелл роли эди.

ФИФА Аргентина терма жамоасини 2026 йилги жаҳон чемпионатидан четлаштириши мумкин

Бу ҳақда La Nacion газетаси хабар бермоқда.

ДИҚҚАТ! «Damas» ва «Labo» ҳайдовчилари огоҳ бўлинг!

Унга кўра, ўтказилган текширувлар натижасида мазкур маҳсулотларнинг сифати амалдаги стандарт талабларига жавоб бермаслиги аниқланган.

ФИФА ЖЧ-2026 қуръаси юзасидан Ўзбекистонга мурожаат қилди

ФИФА матбуот хизмати 2026 йилги жаҳон чемпионати қуръаси натижаларидан кейин Инстаграм орқали Ўзбекистон терма жамоасига мурожаат қилди.

Қаршида саунада фаолият юритган фоҳишахона аниқланди

Махсус тадбир пайтида у порaнинг бир қисми ва ашёвий далиллар билан ушланган.

Ҳудудлар “эртами кечми” барибир Москвага тегишли бўлади

Путиннинг ёрдамчиси Донбассдан ҳар икки томоннинг қўшинлари олиб чиқилишини истисно қилмади, бироқ ҳудудлар “эртами кечми” барибир Москвага тегишли бўлишини айтди. Юрий Ушаков

Слот билан можаро якунланганидан кейинги дастлабки ўйиндаёқ Салоҳ АПЛ рекордини ўрнатди

"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.

"Мен бундай Европанинг бир қисми бўлишни истамайман"

Бу ҳақда Роберт Фицо ўзининг Facebookдаги саҳифасида ёзди.

"Реал" раҳбарияти Винисиусга шарт қўйди: "Хоҳласанг шу, бўлмаса, кет!"

Мадриднинг "Реал" клуби ҳужумчи Винисиус Жуниор талабларини бажармоқчи эмас.

Месси Болливуд юлдузи Шоҳрух Хон билан учрашди (фото)

Аргентина терма жамоаси ва "Интер Майами" юлдузи Лионель Месси Ҳиндистонга 3 кунлик ташриф билан келди.

2026 йилда ойлик, стипендия, пенсия ва нафақалар оширилади

Пенсия тўловларига 86,1 трлн сўм, нафақаларга 14 трлн сўмдан ортиқ маблағ ажратилиши кутилмоқда.

Ўзбекистон бўйлаб совуқ антициклон ва инверсия узоқроқ давом этади

Мамлакат ҳудудида кузатилаётган совуқ антициклон таъсири 5 декабрга қадар сақланиб туриши кутилмоқда. Демак, 5 декабрь кунига қадар ёмғирдан дарак йўқ.

Темур Кападзе Индонезия терма жамоасида қанча маош олади?

Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Темур Кападзе Индонезия термасида иш бошлашга яқин турибди.

Фабио Каннаваро Италия U-17 - Ўзбекистон U-17 ўйинига муносабат билдирди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.

Сибирдан Орол денгизига сув йўналтирилиши мумкин

Бу ташаббус “Қуруқлик сув ресурслари” бўйича илмий кенгашининг октябрь ойидаги йиғилишида кўриб чиқилган.

Сиднейдаги террорчининг қўлидан автоматни тортиб олган эркакнинг аҳволи қандай?

Бироқ шундан сўнг террорчи кўприк томонга қочиб, бошқа қуролдан яна ўқ узишни давом эттирган.

Ҳасанбой Дўсматов навбатдаги режаси ҳақида гапирди ва пулни нимага сарфлашини айтди

Кеча Жаҳон чемпионатида ўзининг иккинчи олтин медалини қўлга киритган Ҳасанбой Дўсматов финалдан кейинги таассуротлари билан ўртоқлашди.

Минг афсус! АҚШдаги отишмада ўзбек талаба ҳалок бўлди

Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили маълум қилиб, марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирган.

Германия канцлери Путинни Гитлерга қиёслади

Агар Украина таслим бўлса, уруш шу билан тўхтамайди.

Австралияда Ханука байрамини нишонлаётган яҳудийларга ҳужум юзасидан Исроил бош вазири муносабат билдирди

Сизнинг ҳукуматингиз эса антисемитизмга қарши ҳеч нарса қилмади, деган Нетаняху.

Бекободда ИИБ ходими машинада одам ўлдириб қўйиб, Сирдарёга оқизиб юборгани айтилмоқда

Бекобод туманида ИИБ Жиноят қидируви бўлими ходими Nexia-3 автомашинасида 43 ёшли пиёдани уриб юбориб, унинг ўлимига сабаб бўлган.

Колумбияда мактаб автобуси ҳалокатга учради

Губернаторнинг сўзларига кўра, ўқувчилар якшанба куни кечқурун пляжда битирув маросимини нишонлаган.

Трамп Вашингтонда ғалаба аркаси қурилишини эълон қилди — CNN

АҚШ президентининг айтишича, арка Париждагига ўхшаш кўринишда, лекин ўлчамлари “бошқа аркаларни соясида қолдирадиган” даражада улкан бўлади.

Марокашдаги кучли сув тошқинлари 37 кишининг ҳаётига зомин бўлди

14-декабр куни Марокашнинг Сафӣ шаҳрида кучли ёмғирлар оқибатида сув тошқинлари юз берди.

Австралия ҳукуматлари қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтиришни режалаштирмоқда

Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.

Лос-Анжелесда Роб Райнер уйида икки киши ўлик ҳолда топилди

Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.

Россия Белгиянинг Euroclear компаниясидан музлатилган активлар учун қарийб 230 миллиард доллар талаб қилмоқда

Бу ҳақда ТАСС агентлиги хабар берди, деб ёзади «Европача правда».

Сиднейдаги отишмада раввин ҳалок бўлди

Полиция ҳужумнинг учинчи эҳтимолий иштирокчисини ҳибсга олди

Ғаллаорол ва Зафарободда келинлик сарполари МИБ томонидан олиб берилди

Аёллар ўзларига тегишли бўлган сарполарни собиқ турмуш ўртоқларининг уйларидан олиб кетишга уринганларида қаршиликка учраганлар.

Сиднейдаги отишмани уюштирганлардан бири покистонлик муҳожирми?

Исроил ташқи ишлар вазири Гидеон Саар Сиднейдаги теракт сабаб чуқур қайғуда эканини билдирди

Суданда армияни қўллаб оммавий намойишлар ўтказилди

Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.

БМТдаги Фаластинанинг доимий вакили: Исроил этник тозалаш ва ҳужумларни кучайтиришни давом эттирмоқда

Исроил фаластин халқига нисбатан «ҳужумларнинг кучайиши»ни давом эттирмоқда. Бу жараёнга ишғол қилинган Ғарбий соҳил ҳамда Ғазо секторида ерларни босиб олиш, шунингдек «этник тозалаш» сиёсати ҳам киради.

Таиланд Камбоджа билан чегара ҳудудларида комендантлик соати жорий қилди

Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.

Венгрияда болаларга нисбатан зўравонлик можароси ортидан минглаб одамлар норозилик намойиши ўтказди

Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар бермоқда, деб ёзади European Pravda.

Тошкент вилоятида бензин бакида 30 килодан кўпроқ опий олиб кетаётган шахс ушланди

Натижада ўриндиқ ғилофи чўнтагида дастлабки вазни ўрами билан ҳисоблаганда 2 граммни ташкил қилувчи героин борлиги маълум бўлди.

Руминияда 40 йилдан ортиқ вақт ичида биринчи марта мохов касаллиги қайд этилди

Бу мамлакатда касалликнинг илк расмий тасдиқланган ҳолати ҳисобланади.

«Eurovision 2024» ғолиби Исроил сабаб совринини қайтариб бермоқчи

«Eurovision 2024» ғолиби Исроилнинг 2026 йилги танловда иштирок этиши мумкинлиги ҳақидаги хабарлардан сўнг совринини қайтариб берди.

Боку шаҳрида 8 нафар ўқувчи сақичдан заҳарланди

Мактаб маъмурияти тез ёрдам чақирган, ҳозирда ўқувчилар шифокорлар назоратида.

Қўшма Штатлар Австрия, Венгрия, Италия ва Польшанинг Европа Иттифоқидан чиқишини истамоқда — Defense One

Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.

Туркманистон дунёда метан чиқиндиларининг энг йирик манбаси деб топилди: халқаро лойиҳалар учун хатарлар ортиб бормоқда

Американинг Stop Methane лойиҳаси маълумотларига кўра, 2025 йил январь–ноябрь ойларидаги спутник кузатувлари Туркманистонни нефть-газ секторида метан чиқиндилари бўйича дунёда етакчи мамлакат сифатида қайд этди.