Беморларнинг аҳволи оғирлигини айтган ва яқинларидан розилик сўраб йиғлаган аёл ким?

Беморларнинг аҳволи оғирлигини айтган ва яқинларидан розилик сўраб йиғлаган аёл ким?

Ижтимоий тармоқларда, хусусан телеграм каналлари орқали кийимига ва сўзларига қараганда тиббиёт ходими бўлган, аммо ўзини таништирмаган аёлнинг қисқа видеоси тарқалмоқда. Шифокор ёки ҳамширалиги номаълум бўлган бу аёл «беморлар аҳволи оғирлиги»ни айтади ва ўз яқинларига «розилик сўраш» маъносида йиғлаб сўзлайди.

Шу кунлардаги вазиятдан келиб чиқиб, кўпчиликнинг хаёлига биринчи навбатда коронавирусга чалинган беморлар келиши табиий. Аммо аёлнинг либослари тиббий бўлсада, махсус кийимлар эмас, яъни аксарият беморлар сақланаётган вирусология илмий текшириш институти ходимлариники билан бир хилмас. Қолаверса, бу муассасанинг ходимларидан кимдир шундай йўл тутишига ишониш қийин.

25 март ҳолатига умумий беморлар сони 56 нафар, улардан 4 нафари оғир аҳволдалиги, аммо ўта оғир аҳволда эмас (тиббиётда оғир ва ўта оғир ҳолат кескин фарқ қилади).

Шуни маълум қиламизки, видеодаги аёл вирусология илмий текшириш институти ходими эмас.

Ҳозир айни шу масала бўйича суриштирув олиб боряпмиз ва тўлиқ маълумот бўлиши билан хабар берамиз. Аммо дастлабки хулосалар бўйича айтиш мумкинки, айнан бу аёл вирусология илмий текшириш институтида шифокор ёки ҳамшира бўлиб ишламайди. Бу масалага институт раҳбарияти томонидан ҳам аниқлик киритилди. Аёлнинг ўзи ҳам қайси шифохонанинг қайси беморлари оғир аҳволда эканлигини аниқ айтмаган. Бу тиббиёт ходими қаерда ишлаши ҳақида суриштирувлар олиб боряпмиз.

Энг муҳими, коронавирусга чалинган беморлар сони ва уларнинг аҳволи ҳақида мунтазам ахборот бериб келяпмиз ва эҳтиросларга берилган ҳолда аҳоли орасида саросима чиқаришга ҳожат ҳам йўқ, бунинг учун жавобгарлик ҳам белгиланган.

Эслатиб ўтаман, бу ҳозирча дастлабки хулосалар ва аниқ ахборот, қўшимча янгилик бўлиши билан эълон қиламиз.

 

Соғлиқни сақлаш вазирлиги


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!