Белгия Украинага 200 миллион евро ажратди
Белгия Украинага 800 минг дона ўқ-дори сотиб олиш учун 200 миллион евро ажратди. Бу ҳақда мамлакат бош вазири Александр Де Кроо баёнот берди.
Украина учун снарядлар ҳарид қилиш ташаббускори Чехия президенти Петр Павелнинг қайд этишича, агар молиялаштириш Киевнинг Ғарбдаги иттифоқчилари томонидан таъминланса ўқ-дорилар етказиб бериш бир неча ҳафта ичида амалга оширилиши мумкин.
Аввалроқ Politico нашри Чехия Жанубий Корея, Туркия ва Жанубий Африкада ўқ-дорилар ҳариди бўйича музокаралар олиб бораётгани ҳақида ёзган эди.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).