Белгия ТИВ: Фаластиннинг тан олиниши Исроил учун аниқ сигналдир

A A A
Белгия ТИВ: Фаластиннинг тан олиниши Исроил учун аниқ сигналдир

Белгия ҳукумати Исроилга кучли сигнал юбориш ва Ғазо секторидаги воқеаларни “аниқ геноцид” сифатида баҳолаш мақсадида Фаластин давлатини тан олишга қарор қилди. Бу ҳақда Белгия ташқи ишлар вазири ва бош вазир ўринбосари Максим Прево “Анадолу” агентлигига берган интервьюсида маълум қилди.

Превонинг сўзларига кўра, Белгиядаги ҳукмрон коалиция доирасида Фаластинни тан олиш юзасидан келишув имзоланиши Исроилга аниқ хабар юборишни англатади:
"Бу хабар Исроил ҳукумати ноқонуний аҳоли пунктларини кенгайтириш ва фаластинликларга инсонпарварлик ёрдамини тўсишни тўхтатиши лозимлигини кўрсатади."

“Бу аниқ геноцид”

Белгия ТИВ раҳбари Ғазодаги ҳалокатли гуманитар вазиятга алоҳида эътибор қаратди:
"Жуда кўп аёллар, болалар ва тинч аҳоли очликдан азият чекмоқда. Бу мутлақо қабул қилиб бўлмайди. Агар икки халқ учун икки давлат ечими амалга оширилиши лозим бўлса, бизга иккита давлат керак. Бугунги кунда Исроил ҳукуматининг позицияси бу истиқболни хавф остига қўймоқда."

Прево ўз шахсий фикри сифатида Ғазодаги воқеаларни геноцид деб ҳисоблашини таъкидлади. Шу билан бирга, у геноцидни расман тан олиш Белгия ҳукуматининг эмас, суд ҳокимиятининг ваколати эканини қайд этди.

Санкциялар ва Европа Иттифоқи ичидаги келишмовчиликлар

Белгия ТИВ раҳбари Исроилга қарши санкциялар юзасидан Европа Иттифоқида умумий қарор қабул қилиш қийин кечаётганини маълум қилди. Унинг таъкидлашича, айрим давлатлар тарихий омиллар сабаб санкциялар қўллашдан бош тортмоқда.

"Бу ҳолатда биз Исроилга унинг хатти-ҳаракатлари қабул қилиб бўлмаслигини кўрсатиш учун қатъий кўпчилик овозини йўқотмаслигимиз зарур," деди Прево.

Унинг қўшимча қилишича, Белгия Фаластинни тан олиш тўғрисидаги қарорни АҚШнинг позициясидан мустақил равишда қабул қилган.

“ЕИ ташқи сиёсатга ишонч сўнмоқда”

Прево Германия ва бошқа ЕИ давлатларининг позицияларига ҳам тўхталиб, уларнинг айрим чекловлар жорий этганини муҳим қадам сифатида баҳолади. Бироқ у қатъий баёнотлар ва аниқ қарорларсиз Европа Иттифоқи ташқи сиёсатга бўлган ишончни йўқотишини таъкидлади.

"Шунинг учун биз ЕИ сифатида Исроилга аниқ ва узил-кесил сигнал юборишимиз керак," деди у.

Феврал ойидан буён вазирлик лавозимини эгаллаб келаётган Прево Ғазодаги вазиятни олдиндан тасаввур қилмаганини, аммо эндиликда ҳаракат қилиш вақти келганини билдирди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Қирғизистон–Ўзбекистон чегарасида 27 нафар чегара ходими қўлга олинди

Амалиёт вақтида огоҳлантирувчи ўқ узилгани ҳолати ҳам текширилмоқда.

Ўзбек футболчисига нарх белгиланди. Унга Италия, Германия, Туркия, Нидерландиядан қизиқиш катта!

Самарқанднинг “Динамо” клуби Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Жаҳонгир Ўрозов бўйича келиб тушадиган трансфер таклифларини кўриб чиқишга тайёр.

Фермер улкан саримсоқ етиштириб, рекорд ўрнатди (фото)

Бу ҳақда Washington Post нашри хабар бермоқда.

Жаҳон чемпионатидан қайтган 25 ёшли футболчи ўз жонига қасд қилди

Бу ҳақда Sunday World нашри хабар берди.

Фабио Каннаваронинг Ўзбекистон миллий терма жамоасидаги тақдири аниқ бўлди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро ўз лавозимида қолиши 100 фоизга ҳал бўлди.

Каннаваро Ўзбекистон терма жамоасини тарк этиши мумкин

Жаҳон чемпиони ва "Олтин тўп" соҳиби Фабио Каннаваро яқин орада Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи лавозимидан кетиши кутилмоқда.

Роналдунинг опаси Португалия ЖЧдан чиқиб кетгач, укасига ҳиссиётли мурожаат йўллади

Юлдуз ҳужумчи Криштиану Роналдунинг опаси Катя Авейру ижтимоий тармоқларда пост қолдирди.

Ўзбекистонга кучли иссиқ ҳаво оқимлари кириб келади

Ҳаво ҳарорати энг иссиқ кунларда республиканинг катта қисмида 41-43 даражагача, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда 44-46 даражагача кўтарилади.

Қозоғистон Россиядан келиб бакига бензин тўлдириб кетувчилар сони ошгани сабаб транспорт воситаларининг чегарадан ўтишига чекловлар қўйди

Бу Ўзбекистондан келган ҳайдовчиларга ҳам таъсир қилади.

Холанднинг отаси Англияга мурожаат қилди

Норвегия терма жамоаси ҳужумчиси Эрлинг Холанднинг отаси Альфи Холанд жамоанинг Англияга қарши мағлубияти ҳақида ўз фикрини билдирди.

Лондон осмонидан улкан аждаҳо учиб ўтди

“Аждаҳо уйи” сериалининг янги фасли рекламаси учун тайёрланган ушбу учувчи модель кўпикли пластмасса, углерод толаси ҳамда алюминийдан ясалган бўлиб, унинг вазни 13 кгни ташкил этган.

Ўзбекистон билан ўйин олдидан Криштиану Роналду ижтимоий тармоқларда қисқа баёнот берди

Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида янги пост жойлаштирди.

Президент миллий жамоанинг футбол бўйича жаҳон чемпионатидаги муваффақиятсиз иштирокини текширишни талаб қилди

Мен бу кутилмаган натижадан шунчаки ҳайратда эмас, балки бутунлай лол қолдим.

Муниса Ризаева тўй хизматлари нархини ошкор қилди: Пойтахт ва вилоятлар ўртасидаги фарқ қанча?

Таниқли хонанда Муниса Ризаева "ИнтервюТв" лойиҳасига берган интервьюсида тўй хизматлари учун белгиланган нархларни ошкор қилди.

Алишер Қодиров футболчиларга: "Конго билан ўзингиз учун ўйнанг, футболчи нонини еяпсиз, ғурурингизга ўт тушди"

Депутат Алишер Қодиров Португалияга қарши ўйинда йирик ҳисобда мағлубиятга учраган Ўзбекистон миллий терма жамоаси футболчиларини танқид қилди.

«Ҳақиқат эшик қоқмоқда» — Теҳрон Вашингтонни огоҳлантирди

Теҳроннинг АҚШ билан музокаралар гуруҳи раҳбари Муҳаммад Боқир Ғолибоф бир томонлама келишувлар даври тугаганини маълум қилди.

Электромобилларнинг «умри» қисқами?

Хитойдаги электромобиль эгалари ўз машиналарини ички ёнув двигателли (ИЁД) автомобиллар эгаларига қараганда сезиларли даражада тез-тез алмаштиришади.

Қувайтдаги Америка базасига қилинган ҳужумдан омон қолганлар қўмондонликни бепарволикда айбламоқда

Бу ҳақда The Washington Post (WP) бу ҳақда ички тергов билан таниш манбаларга таяниб хабар берди.

Макгрегор тилга кирди ва ғалати мағлубияти сабабини айтди

Макс Холлоуэй билан жангнинг дастлабки сонияларида сакраб оёқ билан зарба беришга уриниб, тиззасидан жароҳат олган Конор Макгрегор илк бор мағлубиятига изоҳ берди.

Зеленский Кремлда урушни тўхтатиш тарафдорлари борлигини айтди

Украина президентига кўра, Путин атрофидаги айрим шахслар урушни тугатиш ва тинчликка эришишни қўллаб-қувватламоқда.

Жанубий Кореянинг собиқ президенти яна 2 йилга қамалди

Жанубий Кореянинг собиқ президенти Юн Сок Ёл сайловолди кампаниясини молиялаштириш тўғрисидаги қонунни бузганлик бўйича ишда икки йилга озодликдан маҳрум этилди.

Хитойда COVID-19 билан касалланиш кескин ошди

Хитойда COVID-19 билан касалланиш ҳолатлари яна кўпаймоқда. Хитой Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш маркази маълумотларига кўра, июнь ойида мамлакатда 79 мингта тасдиқланган инфекция ҳолати қайд этилган.

ЕИ Хитойга қарамликни камайтириш учун янги молиявий механизм устида ишламоқда – Bloomberg

Агентликнинг ёзишича, Европа Иттифоқи Хитойга бўлган иқтисодий қарамликни камайтириш ва муҳим таъминот занжирларини диверсификация қилиш мақсадида норасмий равишда "бирдамлик воситаси" деб номланган янги молиявий механизмни ишлаб чиқмоқда.

Жанубий Кореяда собиқ бош мураббийнинг юзи хиралаштириб кўрсатилмоқда

Маълум қилинишича, мамлакат президенти шахсан бош мураббийнинг истеъфосини талаб қилган.

ЖЧ-2026. Англия қўшимча бўлимларда Норвегияни мағлуб этиб, ЖЧ ярим финалига йўл олди

Англия терма жамоаси ЖЧ-2026 чорак финалида Норвегияни қўшимча бўлимларда 2:1 ҳисобида таслим этди.

Францияда қасддан ёнғин чиқаришда гумонланиб 32 киши қўлга олинди

Франциянинг 22 та департаментида қасддан ёнғин чиқаришда гумон қилинган 32 нафар шахс ҳибсга олинган.

Германияда жазирама туфайли 5000 дан ортиқ одам вафот этди

Июнь ойида Германияда иссиқлик тўлқинлари туфайли тахминан 5,1 минг киши вафот этди. Роберт Кох институти олимлари бундай об-ҳаво шароитлари баъзи одамлар учун хавф туғдиришда давом этишини башорат қилмоқда.

Ғазодаги қурбонлар сони 73 мингдан ошди

Вазирлик маълумотига кўра, шу давр мобайнида 173 минг 643 нафар киши турли даражада жароҳат олган.

Эрон олий раҳбари АҚШ ва Исроилдан қасос олишга ваъда берди

Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (ИИҚК) матбуот хизмати тарқатган маълумотга кўра, Мўжтаба Хоманаий АҚШ ва Исроилдан Али Хоманаий ҳамда бошқа эронликларнинг ўлими учун қасос олишга ваъда берди.

Трамп ўзига қарши суиқасд масаласига ойдинлик киритди

АҚШ президенти Дональд Трамп Эрон ҳукумати унга қарши суиқасд амалга оширгудек бўлса, Теҳронни қандай жазо кутаётганини очиқлади.

Иккинчи Жаҳон уруши давридаги улкан бомба Германия шаҳрида шов-шувга сабаб бўлди (фото)

Бу ҳақда шаҳар маъмурияти хабар бермоқда.

Испаниядаги ўрмон ёнғинлари туфайли уч кунлик мотам эълон қилинди

Бу ҳақда Sky News хабар бермоқда.

Украинани қўллаб-қувватловчи «ихтиёрлилар коалицияси» Парижда йиғилади

Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар қилди.

Исроил зарбасида Ғазода жаҳон чемпионати намойишларини ташкил этган гуманитар ходим ҳалок бўлди

Ғазо шаҳрида Исроилнинг ҳаво зарбаси оқибатида мисрлик Ёрдам қўмитасининг маҳаллий вакили Муҳаммад ал-Воҳидий ҳалок бўлди.

Ғазодаги халқаро тинчликпарвар кучларни жойлаштириш кечиктирилди

Бу ҳақда The Wall Street Journal нашри хабар берди.

НАТО саммитида Украинага Россия ҳудудига зарбаларни кучайтириш бўйича қўллаб-қувватлов билдирилди

Анқарада ўтган НАТО саммитида Украинага Россия ҳудуди ичкарисига узоқ масофали зарбалар бериш имкониятларини кенгайтириш масаласи муҳокама қилинди.

Исроиллик кўчманчилар Ғарбий Соҳилда етти нафар фаластинликни яралади

Исроиллик кўчманчилар томонидан босиб олинган Ғарбий Соҳилнинг Ал-Халил (Хеврон) ва Наблус ҳудудларида уюштирилган ҳужумлар оқибатида етти нафар фаластинлик жароҳат олди. Жабрланганлар орасида икки нафар бола, тўрт нафар аёл ва бир кекса эркак бор.

Песков АҚШнинг Украинага босим ўтказиши ҳақидаги саволга Оқ уй жавоб бериши кераклигини айтди

Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков АҚШ Украинага Россия инфратузилмасига ҳужумларни тўхтатиш учун босим ўтказишга тайёрми ёки йўқми, деган саволга Оқ уй жавоб бериши кераклигини билдирди.

Испания жанубидаги ўрмон ёнғинида 19 киши бедарак йўқолди

Испаниянинг жанубидаги Андалусия минтақасида юз берган йирик ўрмон ёнғини оқибатида камида 19 киши бедарак йўқолди.

Чехия Украинага молиявий ёрдам ажратмайди — бош вазир

Бу ҳақда у Idnes нашрига берган интервьюсида маълум қилди.