Тошкент вилоятининг Бекобод туманида 28 ёшли аёл ўзини 5-қаватдан ташлаб вафот этгани, марҳуманинг яқинлари бунга зўравон эр айбдорлигини айтгани ҳақида хабар берилганди. Бош прокуратура ахборот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдиновнинг билдиришича, воқеа юзасидан жиноят иши қўзғатилган.
"Мазкур ҳолат юзасидан Бекобод туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилиб, ўрганиш хулосаларига кўра Жиноят кодексининг 103-моддаси 2-қисми “а” (моддий томондан ёки бошқа жиҳатлардан айбдорга қарам бўлган шахсни ўзини ўзи ўлдириш даражасига етказиш) банди билан жиноят иши қўзғатилган", — дейилади Бош прокуратура ахборот хизмати берган маълумотда.
Ҳозирда аёлнинг ўлими юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
2024 йилнинг 27 март куни соат 21:30 ларда Тошкент вилоятининг Бекобод туманида яшовчи, икки фарзанднинг онаси Н.Х. яшаш хонадонининг 5-қаватидан ўзини ташлаб, ўз жонига қасд қилганди.
Яқинларининг айтишича, аёлнинг турмуши нотинч бўлган, эри уни ваҳшийларча калтаклаб келган. Тўққиз йиллик турмушнинг бор-йўғи уч йилини эриникида яшаган. Лекин шу орада уч марта ҳимоя ордери берилган бўлса ҳам, зўравонга бирор чора кўрилмаган.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.
Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.
Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.