Беҳзод Мусаев: Эмланишдан бош торганларга ҳеч қандай чора кўрилмайди

Беҳзод Мусаев: Эмланишдан бош торганларга ҳеч қандай чора кўрилмайди

Олий Мажлис қонунчилик палатаси йиғилишида биринчи навбатда ва ихтиёрийлик асосида эмланадиган шахслар, вакцинация жараёнидан ўтишни истамаса уларга нисбатан чора кўрилиши мумкинми деган саволга бош вазир ўринбосари Беҳзод Мусаев муносабат билдирди:

«Ихтиёрий эмланишдан бош тортадиган бўлса, уларга ҳеч қандай чора кўрилмайди. Эмланиш ихтиёрий бўлгандан кейин, ундан воз кечилса, фақатгина эмлашнинг афзаллиги тушунтирилади. Лекин эмланиш ниятида бўлмаган одамга иш фаолиятида, меҳнат фаолиятида ҳеч қандай таъсир чоралари кўрилмайди», — деди Беҳзод Мусаев.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!