"Байер" ўз тарихида биринчи марта Германия чемпионлигини қўлга киритди!

"Байер" ўз тарихида биринчи марта Германия чемпионлигини қўлга киритди!

Хаби Алонсо бошчилигидаги "Байер" Германия чемпионлигини қўлга киритди.

42 ёшли мураббий жамоаси 29-турда "Вердер"ни (5:0) мағлуб этиб, Бундеслига мавсуми якунланишига беш тур қолганда якуний 1-ўринни кафолатлади.

"Бавария" ва "Штутгарт" ҳам чемпионлик унвонига даъвогарлик қилиши мумкин эди, бироқ энди "Байер"нинг рақиблари етакчига етиб олиш учун математик имкониятни йўқотди. Алонсо шогирдлари турнир жадвалида ҳар икки рақибдан 16 очкога олдинда бормоқда.

Леверкузен клуби ўз тарихида илк бор мамлакат чемпионига айланди. Илгари "Байер" Бундеслигада 5 марта мавсум якунида 2-ўринни эгаллаган, бу 1997, 1999, 2000, 2002 ва 2011 йилларда содир бўлган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!