АҚШ президенти Жо Байден ва Украина етакчиси Владимир Зеленский Вилнюсдаги саммитда икки томонлама учрашув ўтказди.
Музокаралар бошланишидан аввал Байден Россия агрессиясига қарши туриш орқали Украина бутун дунёга жасорат намунасини кўрсатганини айтди.
"Нафақат сизлар, балки бутун халқингиз - ўғилларингиз, қизларингиз, эрларингиз, хотинларингиз ва дўстларингиз. Сиз ақл бовар қилмайдиган одамсиз”, деди Байден Зеленскийга.
Ўз навбатида, Зеленский Украинага дунёдаги барча давлатлар орасида энг катта ёрдам кўрсатган АҚШга кўрсатган ёрдами учун миннатдорчилик билдирди.
“Ёрдамингиз учун катта раҳмат, биз бунга ишонамиз. Билингки, сиз бу пулларни нафақат урушга, балки бизнинг ҳаётимизга сарфлаяпсиз ва менимча, биз Европа ва бутун дунё учун ҳаётни сақлаб қоламиз”, — деди Украина президенти.
АҚШ президенти маъмуриятининг таъкидлашича, Зеленский ва Байден бошқа нарсалар қатори Киевдаги ҲИМАРС қурилмаларидан учирилиши мумкин бўлган АТАCМС узоқ масофали ракеталарини Украинага ўтказиш масаласини муҳокама қилишади.
Эрон ҳукумати бўғоз фақат транзит йиғимларидан фойдаланилган ҳолда “янги ҳуқуқий режим” доирасида зарарлар қоплангандан кейингина очилишини маълум қилди.
"Мавжуд таҳдидларга қарши қонуний ҳимоя заруратини ҳисобга олган ҳолда, аввалги баъзи фатволарни қайта кўриб чиқиш нафақат мумкин, балки баъзи ҳолларда зарур бўлиб туюлади, токи Ислом тизими душман фитналарига қарши максимал даражада тўхтатувчи ва хавфсизлик кафолатига эга бўлсин", - дейилади мурожаатда.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний АҚШ ва Исроил ҳужуми бошланганидан бери ҳеч бир мусулмон давлати Эронга ёрдам бермаганини айтди.
Жанубий Корея томонининг миллий разведка маълумотларига таяниб хабар беришича, Шимолий Корея давом этаётган можаро фонида Эрондан узоқлашишни бошлаган.
Президент Шавкат Мирзиёев 6 апрел куни иқтисодиётда давлат иштирокини қисқартириш ва хусусийлаштириш жараёнларини жадаллаштиришга доир таклифлар тақдимоти билан танишди.
“Самимий меҳмондўстлик ва илиқ қабул учун чин дилдан миннатдорлик билдираман. Бўлиб ўтган мазмунли ва конструктив мулоқотни юксак қадрлайман ҳамда яқин кунларда Вашингтонда самарали учрашувлар ўтказилишига умид қиламан,” — дейди Саида Мирзиёева учрашув хусусида.
Ҳозирда қонунбузарларга нисбатан Жиноят Кодексининг 223 ва 246-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
ЙТҲ оқибатида ҳар икки машина ҳайдовчиси, шунингдек, Nexia машинасида йўловчи сифатида кетаётган Хитой давлатининг 54 ёшли фуқароси воқеа жойида ҳалок бўлган.