Байден ва Макрон қандай баёнотлар беришди?

Байден ва Макрон қандай баёнотлар беришди?

Президентлар Жо Байден ва Эммануэл Макроннинг Оқ уйдаги учрашуви якунида эълон қилинган қўшма баёнотлари билан танишинг:

— АҚШ ва Франция Украина суверенитети ва яхлитлигини қўллаб-қувватлашини яна бир бор тасдиқлайди ва унга қанча керак бўлса шунча ёрдам беради;

— Байден ва Макрон НАТОнинг ядровий арсенали тинчликни сақлаш учун зарурлигини таъкидлайди;

— Қўшма Штатлар ва Франция истиқболли ҳарбий-техник ҳамкорликни кенгайтиради;

— Байден ва Макрон Тайван бўғозида тинчлик ва барқарорликни сақлашга чақиради, Шимолий Кореянинг ракета учиришларини қоралайди;

— Қўшма Штатлар ва Франция Эрон ҳеч қачон ядровий қуролга эгалик қилмаслигини таъминлаш ниятида;

— АҚШ ва Франция Европага газ етказиб беришни диверсификация қилишда давом этади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!