Байден Конгрессдан 108 миллион доллар сўради

Байден Конгрессдан 108 миллион доллар сўради

Байден Россиянинг Болқондаги таъсирига қарши курашиш учун Конгрессдан 108 миллион доллар сўради.

АҚШ президенти Жо Байден Конгрессдан Россиянинг Ғарбий Болқондаги таъсирига қарши курашиш учун 1 октябрдан бошлаб бюджетдан 108 миллион доллар ажратишни сўради. Бу ҳақда АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (АМР, USAID) раҳбарининг Европа ва Евроосиё масалалари бўйича ёрдамчиси Эрин Макки маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, “Россиянинг таъсири Украина, Беларус ва Молдовадан анча узоққа боради”. Маккининг сўзларига кўра, Россия Федерацияси Ғарбий Болқондаги маҳаллий бўлинмалардан минтақадаги барқарорликни бузиш учун фойдаланмоқчи. Айтилишича, Россия бунга “этник гуруҳлар ўртасидаги қарама-қаршиликларни қўзғатиш ва кучайтириш, демократия ва сиёсий жараёнларга путур етказиш бўйича саъй-ҳаракатларни давом эттириш ҳамда дезинформацияларни тарқатиш орқали” эришмоқчи.

МакКининг айтишича, сўралган 108 миллион доллар демократик ва иқтисодий соҳаларда мамлакатлар ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтиришга ёрдам беради.

USAID раҳбари ёрдамчисининг айтишича, АҚШ раҳбари бошқа нарсалар қатори Россиянинг Босния ва Герцеговинадаги таъсирини юмшатиш ва газ секторини ислоҳ қилиш учун 31 миллион доллар сўраган.

Макки, кеча Россия Президенти Владимир Путин билан учрашган Серб Республикаси Президенти Милорад Додикни ҳам танқид қилди.

“Босния ва Герцеговинада қонун устуворлиги ва демократик эркинлик асосларини мустаҳкамлаш бугунги кунда ҳар қачонгидан ҳам муҳимроқ, чунки Серб Республикаси раҳбари Милорад Додик ўзининг хавфли қарама-қарши риторикасини кучайтириб, журналистлар ва фуқаролик жамиятига нисбатан камситиш ва ҳужумларни рағбатлантирмоқда ҳамда ажралиб чиқиш билан таҳдид қилмоқда, — деди у.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!