Байден кеча ўз маъмурияти юритган ташқи сиёсат ҳақида сўнгги марта баёнот берди
АҚШ президенти Жо Байден 13 январ куни Давлат департаментида ўз маъмурияти юритган ташқи сиёсат ҳақида сўнгги марта баёнот берди.
Байденнинг баёнотидан асосий иқтибослар:
◾️ АҚШ глобал рақобатда ғолиб келмоқда, Америка ҳозир тўрт йил олдингига қараганда кучлироқ, бизнинг иттифоқларимиз анча мустаҳкам;
◾️ Қўшма Штатлар дунёдаги энг динамик иқтисодиётга эга, биз иқтисодий қудратимизни оширдик;
◾️ Президентлигим даврида Американи барча соҳаларда кучайтирдим;
◾️ АҚШ ҳар қачонгидан ҳам қудратли;
◾️ Путин уч кунда Киевни босиб оламан, деб ўйлаганди, лекин Киев марказида мен бўлдим, у эмас;
◾️ Бугун америкаликларга шуни айтишим мумкинки, бизнинг рақибларимиз тўрт йил олдингига қараганда заифроқ;
◾️ Путин ҳали ҳам Украинани бўйсундира олмади, NATO бирлигини бузолмади ва сезиларли ҳудудий ютуқларга эриша олмади;
◾️ Россия рубли кучли босим остида;
◾️ Путин босқинни бошлаганда, мен ўз олдимга иккита мақсад қўйдим: Украинага ёрдам бериш учун дунёни бирлаштириш ва ядровий қуролга эга давлатлар ўртасида урушга йўл қўймаслик;
◾️ АҚШ ва унинг иттифоқчилари Украинага ёрдам беришдан воз кеча олмайди, деб ҳисоблайман;
◾️ АҚШнинг Киевга кўрсатган ёрдами Россия билан ядро тўқнашувини келтириб чиқариш хавфини туғдирганини тан оламан;
◾️ Бугун Украина ҳали ҳам эркин, мустақил давлат бўлиб қолмоқда ва ёрқин келажак учун салоҳиятга эга, буни алоҳида таъкидлаш керак;
◾️ Сўнгги тўрт йил ичида Россия янада заифлашди, бунга уларнинг ўзлари айбдор;
◾️ Сўнгги маълумотлар ва Хитой танлаган йўналишга кўра, улар бизни ортда қолдира олмайди;
◾️ Мен афғон урушини ворисга топширмаганман сўнгги ўн йилликлардаги биринчи президентман.