Индонезия ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш учун минимал ёшни белгиламоқчи
Индонезия ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш учун минимал ёшни белгилашни режалаштирмоқда. Бу ҳақда “Реутер” нашри хабар берди.
Мамлакат алоқа вазири Меутя Хафиднинг қайд этишича, ушбу қадам болаларни ҳимоя қилишга қаратилган. Вазир Индонезияда минимал ёш чегараси қандай бўлиши ҳақида маълумот бермади.
Режаларнинг 16 ёшгача бўлган болаларга ижтимоий тармоқлардан фойдаланишни тақиқлаш тўғрисидаги қарори, шунингдек Instagram ва Facebook эгаси Meta каби технология гигантларига нисбатан жарималар қўлланиши ортидан пайдо бўлди.
Агар бу компаниялар болаларнинг ўз платформаларига киришига тсқинлик қила олмасалар, “ТикТок” учун ҳам янги чекловлар жорий этилиши мумкин.
“Биз рақамли майдонда болаларни қандай ҳимоя қилиш ҳақида муҳокама юритдик. Президент бу режани давом эттиришни маъқуллади. У бизнинг рақамли майдонда болаларни бундай тарзда ҳимоя қилиш қандай амалга оширилишини қўллаб-қувватламоқда”, — деди Меутя Хафид.
Индонезия интернет-провайдерлари уюшмаси томонидан 8700 киши орасида ўтказилган сўровнома натижаларига кўра, аҳолиси 280 млнга яқин бўлган Индонезияда интернетдан фойдаланиш даражаси ўтган йили 79,5%га етган.
Сўровнома натижаларига кўра, 12 ёшгача бўлган болаларнинг 48%и интернетдан фойдаланиш имкониятига эга, бу ёш гуруҳидаги айрим респондентлар эса “Фаcебоок”, “Инстаграм” ва “ТикТок” ижтимоий тармоқларидан фойдаланмоқда.
Тадқиқот шуни кўрсатдики, “Z авлоди” вакиллари ёки 12 ёшдан 27 ёшгача бўлган шахслар орасида интернет тарқалиши 87%ни ташкил этмоқда.