“Ливерпуль”нинг мисрлик футболчиси Муҳаммад Салоҳ инглиз клубини тарк этишга қарор қилган. Бу ҳақда Саудия Арабистони Спорт Оммавий Ахборот Агентлиги аъзоси Абдулҳади хабар қилмоқда.
Манбага кўра, Салоҳ Саудия Арабистони чемпионати клубига эркин агент сифатида ўтиш бўйича келишувга эришган. Абдулҳади, испан манбаларига таяниб, қуйидагича ёзган: “Муҳаммад Салоҳ келгуси мавсумда араб давлатида ўйнаш учун Саудия Арабистони вакиллари билан келишув тузди, аммо ҳали у қайси клубда ўйнашини билмайди”.
Салоҳнинг ўз клубини билмаслиги табиий, чунки Саудия Арабистони давлат инвестиция фонди (ПИФ) лига доирасида тўрт клубга эгалик қилади: “Ал-Ҳилол”, “Ал-Иттиҳод”, “Ан-Насср” ва “Ал-Аҳли”. Томонлар ўртасида келишувга эришилган, аммо ташкилот унинг қайси клубда ўйнаши ҳақида охирги қарорни қабул қилмаган.
Жорий мавсумда 32 ёшли Салоҳ АПЛ доирасидаги 19 учрашувда 18 гол ва 13 ассист қайд этган. Футболчининг “Ливерпуль” билан амалдаги шартномаси 2025 йилнинг ёзигача мўлжалланган. Transfermarkt порталига кўра, 32 ёшли футболчининг бозор қиймати 55 миллион еврони ташкил қилади.
Жорий йилнинг 4 февралида Статистика агентлиги «2024 йил декабр ойида ўтган йилнинг май ойига нисбатан ҳисобланган истеъмол нархлари индексидан келиб чиқиб, 2025 йил учун ҳисобланган минимал истеъмол харажатлари (МИХ) қиймати бир ойда киши бошига 669 минг сўмни ташкил этгани»ни маълум қилди.
Криштиану Роналду тарихда "Олтин тўп" соврини сони бўйича рақиби Лионел Мессидан кейин иккинчи ўринда тургани боис, биз унинг йиллар давомидаги овозларини кўриб чиқишга қарор қилдик.
15 февраль куни тонгда похтахтнинг Чилонзор туманидаги Миллий боғ ҳудудида ўнлаб Хитой фуқаролари турли хил байроқ ва шиорлар билан овозини кўтариб, оммавий тадбир ўтказди. Ҳокимлик ва куч тузилмалари бундан бехабар.
Яқинда кашф этилган 2024 YR4 астероиди Ер билан тўқнашув хавфини туғдирмоқда. Унинг хавфини ўзгартириш учун ядро қуролидан фойдаланиш зарурати пайдо бўлиши мумкин.
Волгоград вилояти губернатори Андрей Бочаровнинг маълум қилишича, дронлардан бирининг қолдиқлари турар-жой биноси томига тушиб, бир фуқаро жароҳатланган.
Тезкор тадбир давомида аввалдан кузатувга олинган шахснинг Тошкент шаҳар Юнусобод туманида ижарага олинган хонадони белгиланган тартибда ва холислар иштирокида кўздан кечирилганида, бу ерда кучли таъсир қилувчи моддаларни тайёрлашга мўлжалланган яширин нарколаборатория ташкил қилгани аниқланди
Судланувчи ука Жиноят кодексининг 97-модда 2-қисмининг “в”, “ж” бандлари билан айбли деб топилиб, унга нисбатан 15 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
Германия мудофаа вазири Борис Писториуснинг таъкидлашича, Европа келгуси йилда АҚШнинг ёрдамисиз Украинада ишончли тарзда вазиятни тийиб туришга қодир эмас.
Германия ташқи ишлар вазири Анналена Бербок украиналиклар ва европаликлар устидан Россия билан ҳеч қандай келишувга эришиш мумкин эмаслигини таъкидлади.
Россия президенти матбуот котибининг сўзларига қўра "Катта саккизлик"га қайтиш Россияни қизиқтирмайди ва Трамп таклиф қилганига қарамасдан унга қайта аъзо бўлиш режалаштирилмаган.