Байден Исроилнинг Эрон ядровий иншоотларига зарба беришига қарши

Байден Исроилнинг Эрон ядровий иншоотларига зарба беришига қарши

Исроил мудофаа кучларининг ракета зарбаларига жавобан Эроннинг ядровий иншоотларига зарба беришлари мақсадга мувофиқ эмас. Бу ҳақда АҚШ президенти Жо Байден маълум қилди, дея хабар беради агентлик Reuters.

«АҚШ президенти Жо Байден чоршанба куни Исроилга берилган зарбалардан сўнг Эрон ядровий иншоотларига ҳужумни қўллаб-қувватламаслигини айтди», — дейилади агентлик хабарида.

Америка раҳбари яқинда Исроил Бош вазири Бенямин Нетаняху билан ҳозирги вазиятни муҳокама қилиш учун гаплашишни режалаштираётганини таъкидлади. Унга кўра, АҚШ ҳам тез орада Эронга қарши санкциялар жорий қилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!