Бахмутда 500 га яқин тинч аҳоли қолган

Бахмутда 500 га яқин тинч аҳоли қолган

Бу ҳақда шаҳар мэри Алексей Рева маълум қилди. У, шунингдек, расмийлар 204 нафар тинч аҳоли ўлими, жумладан, 4 нафар бола ва 505 нафар тинч аҳоли яраланганидан хабардор эканини қўшимча қилди ва реал рақамлар бундан ҳам юқори бўлиши мумкинлигини таъкидлади.

Россиянинг Украинага кенг кўламли бостириб кириши бошланишидан олдин Бахмутда 70 мингга яқин одам истиқомат қилар эди. Шаҳар учун фаол жанглар 2022 йилнинг ёзидан бери олиб борилмоқда. 2023 йил 21 майда "Вагнер" хусусий ҳарбий ширкати раҳбари Евгений Пригожин Бахмут бутунлай Россия назоратига ўтганини эълон қилди. Маҳаллий маъмурият маълумотларига кўра, 2023 йил бошида, қамал ойларида Бахмут 60 фоизга, май ойига келиб эса деярли бутунлай вайрон қилинган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!