"Барселона" "Манчестер Сити" сардорига кўз тикди

"Барселона" "Манчестер Сити" сардорига кўз тикди

"Манчестер Сити" сардори Илкай Гюндоган "Барселона" эътиборида бўлиб турибди, дея хабар берди Radio Catalunya.

Хабарларга кўра, каталонияликлар 31 ёшли ярим ҳимоячини келаси ёзда сотиб олиши мумкин. Унинг "шаҳарликлар" билан шартномаси 2023 йилда якунига етади. Томонлар ҳозирда уни узайтириш борасида фаол музокаралар олиб боришмоқда.

Аввалроқ "Барса" Бернарду Силвани ёз учун асосий мақсад қилиб белгилаб олганди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!