“Барса” футболчиси жамоадан кетишга рухсат сўради

“Барса” футболчиси жамоадан кетишга рухсат сўради

“Барселона” ярим ҳимоячиси Ориоль Ромеу ёзги трансферлар вақтида бошқа жамоа топиш учун клуб раҳбариятидан ўзини қўйиб юборишни сўради.

Catalunya Radio журналистларининг маълум қилишича, клуб хўжайини Жоан Лапорта тажрибали футболчи кетиш масаласида раҳбариятга мурожаат қилганини тасдиқлади.

“Барселона” аввалги бош мураббий Хави Эрнандес ташаббуси билан Ромеуни ўтган йили ёзда “Жирона”дан трансфер қилган эди. Бу футболчи каталонияликларга 3,4 миллион еврога тушган.

Ромеу якунланган мавсумда жами 37 та учрашувда майдонга тушиб, 1432 дақиқа ўйнади ва ўз ҳисобига битта голли узатма ёздириб қўйди.

Асли “Барселона” тарбияланувчиси бўлган 32 ёшли ярим ҳимоячининг амалдаги шартномаси 2026 йилнинг ярмигача тузилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!