Ўзбекистон Республикасида ногиронлиги бўлган сайёҳлар учун қулай инфратузилма яратиш “тўсиқсиз туризм”ни ривожлантиришнинг асосий йўналишларидан биридир. Бу концепция нафақат туризм соҳасидаги имкониятларни кенгайтиради, балки ижтимоий адолат ва тенгликни таъминлашга ҳам хизмат қилади. Сўнгги йилларда мамлакатимиз туризм инфратузилмасини модернизация қилишга катта эътибор қаратмоқда, хусусан, тарихий обидалар, музейлар, меҳмонхоналар ва транспорт тизимларида ногиронлиги бўлган шахслар учун қулайликлар жорий этилмоқда.
Барча учун қулай туризм
“Тўсиқсиз туризм”ни амалга оширишда энг муҳим жиҳатлардан бири – транспорт тизимини мослаштиришдир. Масалан, шаҳарларда жамоат транспортида махсус рамплар, кенгайтирилган эшиклар ва белгилар орқали ногиронлар учун хавфсиз ва қулай ҳаракатланиш имконияти яратилмоқда. Шунингдек, аэропортлар ва темир йўл станцияларида лифтлар, махсус ёрдамчи қурилмалар ва хизмат кўрсатиш ходимларининг малакасини ошириш орқали сайёҳлар учун хизмат сифитини яхшилашга эътибор қаратилмоқда.
Туризм объектларида ҳам кириш имконияти стандартларини жорий этиш катта аҳамиятга эга. Музейлар, тарихий ёдгорликлар ва дам олиш масканларида махсус йўлаклар, мослашувчан инвентар ва аудио-гидлар орқали ногиронлиги бўлган сайёҳлар ҳам маданий ва тарихий тажрибага тўлиқ эга бўлишлари мумкин. Бу нафақат сайёҳлар учун қулайлик яратади, балки мамлакатнинг туризм салоҳиятини оширишга хизмат қилади.
Шунингдек, ахборот технологиялари ёрдамида “тўсиқсиз туризм”ни ривожлантириш мумкин. Мобил иловалар ва веб-сайтлар орқали ногиронлиги бўлган сайёҳлар учун мос объектлар, транспорт йўналишлари ва хизматлар ҳақида олдиндан маълумот олиш имконияти яратилмоқда. Бу эса уларнинг сайёҳатларини режалаштиришни осонлаштиради ва Ўзбекистонни қулай, хавфсиз ва инклюзив туризм масканига айлантиради.
Саудиялик машҳур спорт журналисти ва телебошловчи Валид Ал Фараж "Ал Наср" ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг охирги вақтлардаги хатти-ҳаракатларига кескин муносабат билдирди.
Ижтимоий тармоқларда "Кийим-кечак дўкони рекламаси одоб-ахлоқ меъёрларига мос келмайдиган тарзда жойланиб, миллий ва оилавий қадриятларга зид образ ва ибораларда берилгани...” жамоатчилик томонидан кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.
Янцзи дарёсида барпо этилган “Уч дара” (Санся) тўғони бугунги кунда дунёдаги энг кучли ГЭС сифатида тан олинган. Унинг узунлиги 2300 метрдан ортиқ, баландлиги эса 181 метрни ташкил этади.
АҚШ молия вазири, шунингдек, Россияга қарши янги санкцияларнинг жорий этилиши Украина бўйича музокараларнинг қай йўсинда боришига боғлиқлигини қўшимча қилди.
Учрашувда Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида олий даражадаги ўзаро ишонч ва яқин мулоқотга асосланган муносабатлар анча жадал ривожланиб бораётгани мамнуният билан қайд этилди. Қувонарлиси, 2025 йил икки томонлама ҳамкорлик учун муҳим ва самарали босқич бўлди.
Кубада жиддий ёқилғи танқислиги кузатилмоқда ва таъминот тўлиқ тўхтаса, орол инфратузилмаси учун ҳалокатли оқибатларга олиб келиши мумкин, деб ёзади The Guardian.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркия Республикасига расмий ташрифи доирасида мамлакатимиз Биринчи хоними Зироат Мирзиёева Туркия Биринчи хоними Эмине Эрдоған билан биргаликда “Анқара Палас” музейи билан танишди.