Инсон мияси бошқа органлар билан бир қаторда асаб импульслари, гормонлар ёки бошқа бир сигнал берувчи молекулалар шаклида доимо сигналлар алмашади. Агар гормонларни оладиган бўлсак, улар қаторида жинсий гормонлар деб аталувчи тестостерон, эстроген ва бошқа гормонлар бўлиб, улар мияга сезиларли даражада таъсир этади.
Эстрогенлар тухумдонларни синтезлайди, бироқ тухумдонлар бачадон билан чамбарчас боғланган. Аризона штати тадқиқотчилари бачадоннинг ўзи мияга бевосита таъсир қилиш-қилмаслигини аниқлашга қарор қилишди. Бунинг учун сичқонларда тажриба ўтказилди. Уларнинг бачадонлари ёки тухумдонлари ёки ҳар иккаласи олиб қўйилди. Шундан сўнг сув лабиринтининг қаерида сузувчи платформа борлигини аниқлаб, сувдан чиқишни ўргатувчи белгиланган синов тестидан ўтказилди.
Тест бир неча вариантда эди: соддароқ ва қийинроқ. "Endocrinology" журналидаги мақолада ёзилишича, бачадони олиб ташланган сичқонлар (ҳатто уларнинг тухумдонлари қолдирилган бўлса ҳам) лабиринт қийинлашгани сари ундан чиқиб кетиш йўлини борган сари яхши эслаб қололмаган. Бунда бачадонлари олиб ташланган сичқонларнинг тухумдонлари қолдирилган бўлса ҳам, гормонлар даражаси барибир ўзгарган.
Шубҳасиз, бачадон, мия билан тухумдонлар, яъни унда ажралиб чиқувчи гормонлар орқали алоқада бўлса ҳам, миянинг хотира маркази учун муҳим аҳамиятга эга. Таъкидлаш жоизки, тажриба туғмаган сичқонлар билан ўтказилган. Туққандан сўнг бачадоннинг мия билан боғлиқлигида қандайдир ўзгариш бўлиши ҳам эҳтимолдан холи эмас.
Гистерэктомия – бачадонни олиб ташлаш операцияси бачадони, бачадон бўйни ёки тухумдонида хавфли ўсма аниқланган беморларга ва бошқа касалликларда тавсия этилади. Бироқ, муаллифларнинг айтишича, бундай жарроҳлик амалиёти инсон миясига таъсир қилади, деган хулосага келишга ҳали эрта. Уларнинг фикрича, биринчидан, ҳайвонларда тажриба ўтказиб кўришни, иккинчидан, тиббий текширувларни кўпайтириш лозим.
Эрон ҳукумати бўғоз фақат транзит йиғимларидан фойдаланилган ҳолда “янги ҳуқуқий режим” доирасида зарарлар қоплангандан кейингина очилишини маълум қилди.
"Мавжуд таҳдидларга қарши қонуний ҳимоя заруратини ҳисобга олган ҳолда, аввалги баъзи фатволарни қайта кўриб чиқиш нафақат мумкин, балки баъзи ҳолларда зарур бўлиб туюлади, токи Ислом тизими душман фитналарига қарши максимал даражада тўхтатувчи ва хавфсизлик кафолатига эга бўлсин", - дейилади мурожаатда.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний АҚШ ва Исроил ҳужуми бошланганидан бери ҳеч бир мусулмон давлати Эронга ёрдам бермаганини айтди.
Жанубий Корея томонининг миллий разведка маълумотларига таяниб хабар беришича, Шимолий Корея давом этаётган можаро фонида Эрондан узоқлашишни бошлаган.
Президент Шавкат Мирзиёев 6 апрел куни иқтисодиётда давлат иштирокини қисқартириш ва хусусийлаштириш жараёнларини жадаллаштиришга доир таклифлар тақдимоти билан танишди.
“Самимий меҳмондўстлик ва илиқ қабул учун чин дилдан миннатдорлик билдираман. Бўлиб ўтган мазмунли ва конструктив мулоқотни юксак қадрлайман ҳамда яқин кунларда Вашингтонда самарали учрашувлар ўтказилишига умид қиламан,” — дейди Саида Мирзиёева учрашув хусусида.
Ҳозирда қонунбузарларга нисбатан Жиноят Кодексининг 223 ва 246-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
ЙТҲ оқибатида ҳар икки машина ҳайдовчиси, шунингдек, Nexia машинасида йўловчи сифатида кетаётган Хитой давлатининг 54 ёшли фуқароси воқеа жойида ҳалок бўлган.