БАА футбол ассоциацияси 2031 Осиё Кубогини қабул қилиш учун ариза топширди.
Аниқроғи, бу ҳали расмий ариза эмас, балки фақатгина қизиқиш билдириш. Лекин бу биринчи ва жуда муҳим босқич. Мендаги маълумотларга кўра, Осиё Кубогини қабул қилиш учун расман Кувайт ва Индонезия даъвогарлик қилмоқда. Шарқий Осиё ёки Марказий Осиёдан (жумладан, 2019 ва 2027 йилги Осиё Кубогини ўтказишга даъвогарлик қилган Эрон) ҳали ҳеч қандай мамлакат рўйхатда йўқ. Қизиқиш билдириш учун охирги муддат – 28 февраль, яъни бир ҳафтадан кейин. Тақдим этилган мамлакатлар сони ошса, ажаб эмас.
Қизиқ жиҳати шундаки, БАА аввал ҳам икки марта – 1996 ва 2019 йилларда Осиё Кубогини қабул қилган. Агар 2031 йилги мусобақани ҳам ўтказиш имкониятига эга бўлса, бу бир мамлакат иккинчи бор иккита турнирни икки цикл оралиғида қабул қилишига иккинчи мисол бўлади. Илк бундай ҳолат Қатарда кузатилган, у 2011 ва 2023 йилги турнирларни қабул қилган, аммо бу Хитойнинг мусобақадан воз кечгани туфайли мажбурий қарор эди.
Агар БАА (ёки ҳатто Кувайт) 2031 йилги турнирга мезбонлик қилиш ҳуқуқини олса, бу кетма-кет тўртинчи марта араб мамлакатида ўтказилган Осиё Кубоги бўлади – БАА-2019, Қатар-2023 ва Саудия Арабистони-2027 мусобақаларидан кейин.
ATTO компанияси хабар беришича, 3–4 декабрь кунлари амалга оширилган йўл ҳақи учун кечиктирилган тўловлар тизим томонидан ечиб олина бошлайди.
Сабаби техник носозликлар бўлиб, баъзи тўловлар аввалроқ ечилмай қолган. Қўрқманг! Бу хатолик эмас, фақат ўша кунларда сарфлаган ҳақиқий суммагина ечилади.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола «Брентфорд» устози Кейт Эндрюснинг биринчи бўлимида Абдуқодир Ҳусанов майдондан четлатилиши керак эди, деб ҳисоблаётгани ҳақида ўз фикрларини билдирди.
Исроил Сурия ҳудудининг бир қисмини оккупация қилиб турганига қарамасдан, Дамашқ ҳукумати билан хавфсизлик масалалари бўйича келишувга эришишга интилаётганини билдирди.
АҚШ президенти Дональд Трамп миллатга қилган навбатдаги мурожаатида ўз маъмурияти фаолиятини юқори баҳолаб, мамлакатдаги мавжуд муаммолар учун собиқ президент Жо Байден бошчилигидаги демократларни айблади. Тахминан 20 дақиқа давом этган чиқишида у иқтисод, хавфсизлик, миграция ва ташқи сиёсат масалаларига тўхталиб ўтди.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.