Ҳукуматнинг тегишли қарорига кўра (543-сон, 28.08.2025 йил), айрим тоифадаги ички ишлар органлари ходимлари ва пенсионерларига уларга берилган хизмат уй-жойлари хусусийлаштириб берилади.
Ҳукуматнинг 543-сонли қарорига биноан, 2022 йил 4 июлга қадар хизмат муддатини тўлиқ ўтаб, пенсияга чиққан ёки хизмат даврида касаллик сабаб резервга ёки истеъфога чиқарилган ички ишлар органлари пенсионерлари уй-жой билан таъминланиши мумкин.
Бу ҳуқуқ уларнинг оила аъзоларига ҳам тааллуқли, агар уларнинг номида шахсий тураржой мавжуд бўлмаса.
Шунингдек, вaфoт этган ходимлар ва пенсионерларнинг оила аъзолари ҳам ушбу имтиёздан фойдаланишлари мумкин. Қарорга кўра, уй-жойлар давлат ҳисобидан уларнинг мулки сифатида расмийлаштирилади.
Таъкидланишича, мазкур тартиб ички ишлар тизимида узоқ йиллар хизмат қилган, аммо шахсий уй-жойга эга бўлмаган ходимлар ва уларнинг яқинларини ижтимоий қўллаб-қувватлашга қаратилган.
Қонунчиликка киритилган ушбу ўзгариш ички ишлар органлари тизимида хизматни обрўли қилиш ва кадрларни ижтимоий жиҳатдан таъминлашда муҳим аҳамият касб этади.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.
Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.
Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.