Аёлнинг раҳбар бўлишига нима монеълик қилади: ўринсиз рашк, кундалик юмушлар ёхуд феъл-атвор​?​

A A A
Аёлнинг раҳбар бўлишига нима монеълик қилади: ўринсиз рашк, кундалик юмушлар ёхуд феъл-атвор​?​

Ҳозирги кунда аёллар меҳнат муносабатларида ҳар доимгидан кўра фаол иштирок этмоқдалар. Улар сўнгги вақтларда нафақат ходим мақоми, балки раҳбарлик лавозимларини эгаллашда эркаклар билан тенг имкониятлардалар.

2019 йилнинг 8 декабрида 34 ёшли Санна Мариннинг Финляндия Бош вазири бўлишининг халқаро резонансга айланганлиги ҳам гендер масаласи бутун дунёни қизиқтиришини намоён этди. Аёллар раҳбарлиги хусусиятлари айниқса ўша вақтларда барчанинг эътиборида бўлди.

Аёллар меҳнат муносабатларда эркакларга нисбатан пассив жинс вакиллари ҳисобланадилар. Бунга кўпгина объектив факторлар сабаб бўлади. Аёлларнинг оилавий мажбуриятлари ва фертиллик хусусияти тўғрисидаги кўпчиликнинг анъанавий “онг ости тасаввурлари” уларнинг карьеравий ўсишида “ойнаванд шифт”ни вужудга келтиради. Меҳнат қонунчилигида ҳомиладор ва болали аёлларга назарда тутилган имтиёзлар ҳам кўп ҳолларда уларнинг меҳнат муносабатларида камситилишига сабаб бўлади, “антикафолат” бўлиб хизмат қилади.

Кўп ҳолларда хотин-қизларга “аёлларга хос” бўлган касбларни эгаллашни тавсия этиш “эскича фикрлаш” бўлибгина қолмасдан, улар меҳнат имкониятларини чекловчи омил ҳамдир.

Кам малака талаб қиладиган ишлар (масалан, мавсумий ишлар, уй хизматчилари)да банд бўлган аёллар машғулотлари соҳасининг қонунчиликда етарли даражада тартибга солинмаганлиги ёки мавжуд нормаларда бўшлиқларнинг бўлиши хуфиёна иқтисодиётнинг сабабчисидир.

2019 йил 2 сентябрда “Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида”ги ва “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонунларнинг қабул қилиниши аёллар меҳнат ҳуқуқларининг таъминланишида муҳим даврни очиб берди.

Бугунги кунга келиб ҳар жабҳада раҳбар аёлларнинг улуши ортмоқда. Давлат ва жамоат ташкилотларида бир ярим мингга яқин хотин-қизларимиз раҳбарлик лавозимларида ишламоқдалар. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2019 йил 7 мартдаги Халқаро хотин-қизлар кунига бағишлаб ўтказилган тантанали маросимдаги нутқида таъкидлашича, айни вақтда ижтимоий фаол аёлларни раҳбарлик лавозимларига тайёрлаб бориш, уларни ўқитиш, малакасини ошириш тизими яратилмоқда.

2019 йил Парламентга сайланган депутатлардан 102 нафари эркаклар ва 48 нафари аёллар эканлиги (2014 йилда бу кўрсаткич 126-24 эди) ҳам хотин-қизларнинг жамият ҳаётида ва сиёсатда фаоллиги ортиб бораётганлигини англатади.

 

НОСОҒЛОМ ФИКРЛИ РАҲБАР​

Мамлакатимизда аёлларнинг касбий ўсишида сўнгги пайтларда қатор имкониятлар яратилаётган бир шароитда хотин-қизларнинг раҳбарлик лавозимларидаги улуши эркакларникига нисбатан ҳар доим озчиликни ташкил этади. Хўш, аёлнинг раҳбар бўлишига нима монеълик қилади? Шу воқеликни таҳлил қиламиз:

Биринчидан, анъанавий оилаларда қизларга болаликдан “аёлларга мос касб”ларни танлаш тавсия этилади. Бундан ташқари, кўп ҳолларда аёл ишлагани тақдирда ҳам у кўпчилик наздида раҳбар эмас, балки ходим мақомида тасаввур этилади. Мазкур иллатни йўқотиш учун ҳуқуқий онг ва маданиятни ошириш лозим;

Иккинчидан, диний ва менталитетга оид раҳбар тушунчасига тегишли қарашлар. Мамлакатимиз аҳолисининг аксарияти ислом динига итоат қилади. Ислом дини таълимотини аксарият ҳолларда нотўғри талқин қилиш, мутаассиблик натижасида кўпчилик нафақат оилада, балки жамиятнинг ҳар қандай жабҳасида раҳбар сифатида эркакларни кўрадилар. Ваҳоланки, Қуръони карим Нисо сураси 34-оятида “Аллоҳ баъзиларини баъзиларидан устун қилгани ва молларидан сарфлаганлари учун эркаклар аёлларга раҳбардирлар” дейилади. Ислом ҳуқуқи манбаларида бу масала билан боғлиқ кўплаб таҳлилий мулоҳазалар бор.

Учинчидан, ташкилот ва муассасаларда меҳнат қонунчилигига амал қилинмаслиги. Кўплаб жамоаларда “раҳбар кетмагунича таркибий бўлинма раҳбарлари ишдан кетиши жоиз эмас” деган ноқонуний ва ғализ тушунчанинг мавжудлиги.

Ўзбек оилаларида аёл раҳбар бўлгани тақдирда ҳам у овқат қилиш, уй йиғиштириш ва шу каби оилавий юмушларни ўз бўйнидан соқит қилолмайди. Шу туфайли аёлга ўз меҳнат ҳуқуқларидан истифода қилишига йўл қўйган оила аъзолари ҳам кун келиб ишдан кеч қайтгани туфайли жисмонан чарчаган аёлни “тушунмай қўяди”. Бу эса келишмовчилик ва низо, охир-оқибат айрим ҳолларда ажралишгача олиб келиши мумкин.

Содир бўлиши мумкин бўлган салбий ҳодисаларнинг олдини олиш учун корхоналарда иш вақтига қатъий амал қилиниши, бунда жараён эмас, натижага эътибор қаратилиши, раҳбарларни “кечгача ишда қолгани” учун эмас, тайм-менежментни тўғри ташкил қилгани учун рағбатлантиришни йўлга қўйиш лозим;

Тўртинчидан, оилада турмуш ўртоқ саналган аёл жамиятда фаоллашиб, раҳбарлик лавозимларини эгаллаши “номукамаллик комплекси” бор эрларга ёқмайди. Бунда баъзи эркаклар оиладаги ўз ҳукмронлигини носоғлом йўллар мустаҳкамламоқчи бўлади (ўринсиз рашк; кундалик юмушлар, феъл-атвор билан боғлиқ бўлар-бўлмас эътирозлар билан аёлни камситиш). Эр-хотинлик муносабатларида баъзан ҳатто уй бекасидек оддий ҳуқуқларга эга бўлмаслик бора-бора раҳбар аёлнинг сабр косасини тўлдиради. У ўз меҳнат имкониятларидан фойдаланиши учун бу тариқа “товон тўлаш”ни кун келиб хоҳламай қолади.

Бу вазиятларнинг якуни ҳам баъзи ҳолларда оиланинг дарз кетишига сабаб бўлиши мумкин. Аянчли ҳолатларнинг олдини олиш учун ҳуқуқий тарғибот ишларини кучайтириш, кишилар ҳуқуқий маданиятини юксалтириш лозим;

Бешинчидан, кўп ҳолларда аёллар меҳнат муносабатларида айнан аёл раҳбарлар томонидан дискриминация қилинади. Агар иқтидорли аёл ногаҳон ноинсоф аёл раҳбарнинг қўл остида бўлса, у моббинг, буллинг, боссинг каби психологик ҳужумлар натижасида раҳбарлик тугул оддий ходимлик мақомидан ҳам воз кечиб юбориши мумкин бўлади. Чунки ноинсоф раҳбар мазкур аёл ходимда ўзига “рақиб”ни кўради.

Носоғлом фикрли раҳбар кадрнинг “инжиқлиги” кучли мутахассисни йўқотиш каби давлат ва жамият учун салбий ҳолатларни вужудга келтиради.

“Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонун ҳамда куни кеча – 2020 йилнинг 4 январида эълон қилинган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 3-сонли қарорида иш жойларидаги тазйиқ ва зўравонлик ҳам назарда тутилиб, хотин-қизларга нисбатан иш жойида тазйиқ ва зўравонлик ўтказилган ҳолларда, бундай ҳолларга йўл қўймасликка қаратилган, шунингдек, хотин-қизлар билан ўзаро муносабатлар маданиятини ошириш бўйича ташкилотларда профилактика тадбирлари ўтказиш меҳнат органларига юклатилиши белгиланди.

Мазкур салбий воқеликларнинг олдини олиш мақсадида барча тизимдаги иш берувчилар корхоналарда соғлом муҳит ҳукмрон бўлишига эътибор беришлари керак. Судларнинг меҳнат шартномасини бекор қилиш билан боғлиқ бўлган низоларни кўришда моббинг, буллинг, боссинг каби ҳолатларни инобатга олиши қонунчиликда мустаҳкамланиши лозим.

Тадқиқотларга кўра, аёл раҳбар бўлишининг бир қатор афзалликлари бор: у раҳбарлик қилаётган жойда коррупция камдан-кам учрайди; хотин-қизлар иш жойларида қўнимли бўладилар; аёллар эркакларга нисбатан кўп ҳолларда дипломатроқ ва вазиятларга чидамлироқ бўлади.

Шу туфайли меҳнат қилаётган аёлларга шароит яратиш, уларнинг раҳбарлик лавозимларида ишлашларига имкон яратиш бугунги куннинг долзарб масаласидир. Зеро, Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш.Мирзиёев айтганларидек, жойларда одамларнинг дарду ташвишларини, оила ва маҳалладаги аҳволни ҳаммадан яхши билувчи, ижтимоий муаммоларни аниқлаш ва уларни ўз вақтида ҳал этишда жонбозлик кўрсатувчи ҳам – аёлдир!

Д.Атажанова, ТДЮУ Меҳнат ҳуқуқи кафедраси мудири

Б.Раҳимберганова, ТДЮУ Меҳнат ҳуқуқи кафедраси ўқитувчиси

Manba: uza.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Кремль миллиардлаб топмоқда, Европа эса миллиардлаб сарфламоқда

Россия Европанинг Украинага сарфлайдиганидан кўпроқ даромад олади.

ХХР Данияга Россия билан ҳамкорликни тўхтатиш чақириғига "шапалоқ" билан жавоб қайтарди

Хитой Халқ Республикаси Россия билан ҳамкорликдан воз кечиш чақириғига жавобан Данияга "дипломатик шапалоқ" туширди.

Медведевнинг хаёллари

Медведев Украина харитасини намойиш қилди.

Покистон ва Афғонистон ўртасида қуролли можаро бошланди

Бошқа тафсилотлар ошкор этилмади.

Руслар Купянскни ер билан яксон қилди

Маъмурият раҳбарининг сўзларига кўра, ҳудудда тахминан 1700 нафар фуқаро қолган.

"Ишонинг, бизда ҳам жавоб тариқасида суратга олишга арзигулик нарсалар бор" - Шойгу

Россия Хавфсизлик кенгаши котиби ГФР канцлери Мерцнинг Германия Украинанинг Россия ҳудудига зарба бериш масофаси бўйича чекловларни бекор қилаётгани ҳақидаги сўзларига шундай изоҳ берди.

Дуров: "Мен русман!"

Telegram асосчиси айбловларга раддия берди.

Украина Россиянинг муҳим ҳарбий объектларига зарба берди

Украина мудофаа кучлари Россия ҳарбий-саноат мажмуаси учун муҳим бўлган объектларга, хусусан, "Радуга" заводига зарба беришга муваффақ бўлди.

Грузияда Россия байроғи ҳақоратланди. Захарованинг муносабати

Россия Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мария Захарова грузиялик қўшиқчининг Россия байроғини ҳақоратлаши билан боғлиқ ҳодисага изоҳ берди.

Хитой Россияни қуроллантирмоқда

Украина Ташқи разведка хизмати Россиянинг 20 та заводи ҳақида ишончли маълумотларга эга. 2024-2025 йиллар мобайнида Россия ва Хитой ўртасида авиация соҳасидаги ҳамкорликнинг камида 5 та ҳолати қайд этилган.

Гўзаллик маликаси 9 ойга қамалди

Бу ҳақда Need To Know (NTK) нашри хабар бермоқда.

Андижон ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов жиноят содир этгани ҳақида хабарлар тарқалди

Хабарларда ҳолат вояга етмаган шахсга нисбатан қилингани айтилган.

Марказий Осиё халқлари учун Россия энди қизиқ эмас

Марказий Осиёдан Россияга келаётган меҳнат муҳожирлари сони сезиларли даражада камайди.

Ҳоким ўринбосари ўзини ёқиб юбордими?

Ижтимоий тармоқларда Яккабоғ тумани ҳокими ўринбосари ўзини ёқиб юборгани ҳақида хабар тарқалди.

Ортиқхўжаев янги лавозимда иш бошлагани айтилмоқда

Тарқалган хвбврлврга кўра, Жаҳонгир Ортиқхўжаев Ўзбекистон корпоратив спорт ассоциацияси расининг биринчи ўринбосари сифатида иш бошлаган.

Ҳаводан бензин олиш энди фантастика эмас?!

Ишлаб чиқувчиларнинг таъкидлашларича, бу ёқилғи бензинда юрадиган барча замонавий машиналар учун тўлиқ мос келади.

Бектемир Мелиқўзиев ғалаба қозонди

АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида профессионал бокс оқшоми бўлиб ўтмоқда. Оқшомнинг марказий тўқнашувида боксчимиз Бектемир Мелиқўзиев WBA Eliminator камари учун америкалик Дарюс Фулгхэмга қарши рингга кўтарилди.

Трамп Макронга оилавий масалаларни уйида ҳал қилиш кераклигини маслаҳат берди

АҚШ президенти Дональд Трамп Франциялик ҳамкасби Эммануэль Макрон ва унинг рафиқаси Брижитга оммавий намойишлардан қочишни маслаҳат берди.

Зеленскийнинг жорий ҳафтаси нохуш кайфиятда якунланади

Бу ҳафта Владимир Зеленский жиддий қийинчиликларга дуч келди, деб ёзади Германиянинг Bild газетаси шарҳловчиси Юлиан Рёпке.

Путиннинг фармойишидан сўнг Россия қўшинлари ҳужумга ўтди

Россия кенг кўламли ҳужум уюштирди. Ёзги кенг миқёсли ҳужумни бошлаган Россия армияси атиги бир ҳафта ичида Украинанинг 18 та аҳоли пунктини босиб олиб, қарийб 200 квадрат километр ҳудудни қўлга киритишга эришди.

"Кучли бўлсангиз, ёрдам оласиз. Заиф бўлсангиз, қўлингиз бўш кетасиз"

"На нон, на умид” — Ғазодаги қочқинлар ёрдамсиз қолмоқда.

2 йилдан кейин Хитой Тайванга ҳужум қилиши мумкин — Пентагон раҳбари

Пит Ҳегсет Хитойнинг Тайванга эҳтимолий босқинига зудлик билан тайёргарлик кўриш кераклиги ҳақида огоҳлантирди.

Украина F-16 қирувчи самолётлари НАТОнинг "harbiy Wi-Fi" тармоғига уланади - Мудофаа вазирлигининг ўринбосари Катерина Черногоренко

Мудофаа вазирлиги "harbiy Wi-Fi" сифатида танилган Линк-16 орқали маълумотлар алмашинувини таъминловчи CRC System Interface (CSI) тизими бўйича келишувни имзолади.

Трамп Макронга рафиқаси ҳақида маслаҳат беради

АҚШ президенти Доналд Трамп франсиялик ҳамкасби Эммануел Макрон ва унинг рафиқаси Брижитга оммавий қарама-қаршиликлардан қочишни маслаҳат берди.

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси билан телефон орқали мулоқот қилди

Давлат раҳбари ҳожилар ҳолидан хабар олди, улар учун яратилган шароитлар ҳақида сўради.

Евроиттифоқ билан ҳамкорлигимиз прагматик манфаатларга асосланган ва минтақа кимгадир ёқадими-йўқми, бу ҳамкорликни давом эттиради — Абдулазиз Комилов

Ўзбекистон президенти ҳузуридаги хавфсизлик кенгаши котиби ўринбосари, президентнинг ташқи сиёсат масалалари бўйича махсус вакили Абдулазиз Комилов бу ҳақда “Ishonch uz” сайтига берган интервюсида айтиб ўтди.

АҚШда 250 миллионга яқин асалари "озодлик"ка чиқиб кетди

Маҳаллий ҳокимият фуқароларни ҳудудга яқинлашмасликка чақирди.

Тамаки саноатида қўлланилаётган ҳид ва таъм берувчи қўшимчалар туфайли дунёда ёшлар орасида чекиш оммалашмоқда

Маълумотларга кўра, дунё бўйлаб 13–15 ёшдаги 37 миллион нафар ўғил-қизлар тамакини у ёки бу шаклда истеъмол қилмоқда.

"Бундай ҳолга йўл қўйганимиз учун ўзимизни ҳеч қачон кечира олмаслигимиз мумкин"

Ғазонинг жанубидаги Носир шифохонасида кўнгилли бўлиб ишлаган шифокор Христос Георгалас Исроил "болаларга қарши уруш" олиб бораётганини таъкидлади.

2024 йилда Россия Мудофаа вазирлиги билан тахминан 400 минг киши урушга бориш учун шартнома имзолади — “Важние истории”

"2024 йилда Россия Қуролли Кучлари билан 374,2 мингдан 407,2 минг нафаргача одам шартнома имзолаган", дея маълум қилди “Важние истории” федерал бюджет харажатлари маълумотларига таяниб.

Россия БМТда Украина билан чексиз урушишга тайёрлигини маълум қилди

Россиянинг БМТдаги доимий вакили Василий Небензя Москванинг Украинага қарши ҳарбий тажовузни номаълум муддатга давом эттиришга қарор қилганини билдирди.

7 июнь шанба куни ҳамма дам олади

2025 йилда Қурбон ҳайити 6 июнга тўғри келади – Президент қарори эълон қилинди.

Суд Путинни Гитлер билан таққослашни тақиқлади

Тақиқ остига Путинга фюрернинг мўйлови ва соч турмаги фотомонтаж қилинган суратлар тушди. Шунингдек, суд "Путлер капут" ёзувларини ҳам тақиқлади.

Хоразмда Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бўлими бошлиғи 10 минг доллар олаётганида ушланди

ДХХнинг Сирдарё вилояти бўйича бошқармаси ҳамда ИЖҚКД ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда муҳандис ушбу пул маблағини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Уйчи тумани ҳудудида мудҳиш ҳолат юз берди

Улар чинни пиёла-чойнак ишлаб чиқариш корхонасига кетаётган бўлган экан.

АҚШ энг кучли ядро авиабомбасини ишлаб чиқаришга тайёрланмоқда

В61-13 нинг қуввати 360 килотоннага етади. Бу АҚШ ядро қурол-яроғидаги энг кучли жанговар бошқисмлардан бири ҳисобланади.

Путин Япония собиқ бош вазирининг бевасини кўз ёшларга ботирди

Россия президенти Владимир Путин Москвада қотилликка учраган Япония собиқ бош вазири Синдзо Абенинг хотини Акиэ Абе билан учрашди.

"Биз Сумы ва Харков вилоятларини оламиз"

Россия делегацияси айнан шу сўзларни Истанбулда украиналикларга айтган.

"Одамлар оч эди ва ҳамма нарсани олиб кетишди"

Кўчирилган фаластинлик эркак Ғазода АҚШ қўллаб-қувватлайдиган янги ёрдам тизими доирасида ёрдам сўраб келган одамларнинг тартибсиз ҳолатини тасвирлаб берди.

НАТО–Россия уруши башорат қилинди

АҚШ Ҳарбий-ҳаво кучлари буюртмасига кўра тайёрланган Ранд корпорациясининг янги таҳлилий ҳисоботида НАТО ва Россия ўртасидаги эҳтимолий ҳарбий тўқнашувнинг бориши башорат қилинган.

НАТО–Россия уруши башорат қилинди

АҚШ Ҳарбий-ҳаво кучлари буюртмасига кўра тайёрланган Ранд корпорациясининг янги таҳлилий ҳисоботида НАТО ва Россия ўртасидаги эҳтимолий ҳарбий тўқнашувнинг бориши башорат қилинган.

Путин яхши кайфиятнинг сирини ошкор қилди

Россия президенти Владимир Путин яхши жисмоний ҳолат ва ташқи кўринишни сақлаб қолиш сирлари ҳақида гапирди.

Қўқонда дўкон олдидаги тортишув қотиллик билан тугади – ҳайдовчи 8,5 йилга қамалди (ВИДЕО)

Фарғона вилоятида қасддан танишини қайта-қайта босиб кетиб, ўлимига сабабчи бўлган ҳайдовчига суд ҳукми ўқилди.

Толибоннинг афюнга қарши кураши: муваффақиятга эришиш мумкинми?

Толибон раҳбарияти мамлакатда опиум манбаи бўлган кўкнор етиштиришни қатъиян тақиқлади ва бу борада кескин чоралар эълон қилинди.

Қаршида 1,7 кг. оғирликдаги тилла тақинчоқларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди

Тегишли лицензия ва рухсатномаларсиз заргарлик буюмлари савдоси билан шуғулланаётган мазкур шахсга тегишли автотранспорт воситаси кўздан кечирилганида эса яна 359 дона заргарлик буюмлари борлиги аниқланди.

Коронавируснинг янги тўлқини тобора кенгроқ тарқалмоқда

Маълумотларга кўра, Гонконгда кекса ёшлилар орасида ўлим ҳолатлари қайд этилмоқда,

Afrosiyob поезди эмас, манёвр тепловози ёнди — Ўзбекистон темир йўллари

Воқеа жойига етиб келган мутахассислар томонидан ёнғин ўчирилди. Компания ёнғин ҳақида кейинроқ маълумот беришга ваъда берди.

Россия ва Қозоғистондан ноқонуний олиб келинган 5 млрд. 353 млн. сўмлик дори воситалари тўхтатиб қолинди

Таъкидлаш лозимки, сифати кафолатланмаган ушбу дори воситаларининг умумий қиймати 5 млрд. 353 млн. сўмни ташкил этади.

Эрон уранни бойитишни тўхтатишга тайёр

АҚШ илгари уранни бойитишни бутунлай тўхтатишни талаб қилган эди, чунки у ядро қуроли яратишда ишлатилишидан хавотирда эди. Теҳрон эса бу айбловларни бир неча бор рад этган.

Аргентина президенти Хавер Милей АҚШ вазирини олтин бензин арра билан кутиб олди — сиёсатда янги рамз!

27 май куни кечқурун у Аргентинага ташриф буюрди. Музокара давомида Милей ва Кеннеди, жумладан, "сиёсат ва коррупциядан холи бўлган" Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилотига муқобил ташкилот яратиш масаласини муҳокама қилди.

Германия тўғридан-тўғри урушга аралашмоқда

Россия Германиянинг Украина учун ракеталар учиш масофаси бўйича чекловларни бекор қилгани ҳақидаги маълумотларни текширади. Лавровнинг айтишича, Германия тўғридан-тўғри урушга аралашмоқда.

Наркоз остида зўрланган болалар: жарроҳ 20 йилга қамалди

Шифокор 299 нафар беморга нисбатан зўрлаш ва бошқа жинсий зўравонлик ҳаракатларини содир этган, уларнинг 256 нафари 15 ёшдан кичик болалар бўлган.

Трамп Нетаняҳуни огоҳлантирди

Эронга қарши ҳар қандай ҳаракат музокараларни издан чиқариши мумкин.

Путиннинг Украина урушини тўхтатиш учун қўйган қатъий талаблари ошкор бўлди!

Путин Украина урушини тўхтатиш учун Ғарбдан ёзма мажбурият талаб қилмоқда!

“Украина NATO саммитида бўлмаса, Путин ютади”

Украина июн ойида ўтказиладиган NATO саммитида иштирок этиши керак.

Берлиндан "узоқ масофали салом"

Украинада немис қуроллари ишлаб чиқарилади — Германиядан тарихий қадам.

Яқин йиллар ичида Калифорнияда ҳалокатли зилзила юз бериши мумкин

USGS вакили Сара Минсоннинг сўзларига кўра, Сан-Францискода 2055 йилгача Big One деб аталаётган кучли зилзиланинг содир бўлиш эҳтимоллиги 72 фоизга етган.

Францияда эвтаназия ҳақида қонун қабул қилинди

Франция Миллий Ассамблеясининг 305 нафар аъзоси шифокорлар ёрдамида ўз жонига қасд қилишни қўллаб-қувватлаган

Россияда 11 нафар ўзбекистонлик ҳибсга олинди

Шунингдек, воқеа юзасидан қасддан баданга ўртача оғирликдаги тан жароҳати етказиш ҳолати бўйича жиноят иши қўзғатилган

“Қамчиқ” довонида “Gentra” хандаққа тушиб кетди

Яна бир автомобиль – “Мерседес” ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, йўл ўртасидаги темир тўсиққа урилган.

SWS3 — Хитойнинг дронларга қарши қўрқинчли жавоби

Хитой дронларга қарши янги зенит-ракета-тўп мажмуасини яратди.

Асирликда ҳалок бўлган 200 нафар аскар: жонлар ҳисобидаги уруш ҳақиқати

Уруш бошланганидан бери Россия асирлигидаги 200 дан ортиқ украиналик аскар ҳалок бўлди.

АҚШнинг режаси бор, аммо у ҳеч кимга маъқул келмаяпти

АҚШнинг Украина масалалари бўйича махсус вакили Кит Келлог Қўшма Штатлар Украинадаги можарони тинч йўл билан ҳал этиш учун 22 банддан иборат режа ишлаб чиққанини маълум қилди.

Тошкент шаҳрида 800 нафар фуқаро уй оламан деб 200 млрд сўмдан ортиқ пулларидан айрилди

Мазкур жиноят иши доирасида 800 нафар фуқаролар жабрланувчи деб топилган бўлиб, умумий 209 млрд. 263 млн. сўм зарар аниқланган.

Наманганда «Сўнгги қўнғироқ» вақтида қизларнинг сочи ёниб кетди

Қайд этилишича, мазкур ҳолат Наманган вилояти Чортоқ туманидаги 48-умумтаълим мактабида содир бўлган.

Ливерпулда автомобил одамларни босиб кетиши оқибатида 27 киши жароҳатланди

Маҳаллий ҳокимият расмийларининг хабар беришича, қолган жабрланганларга ҳодиса жойида тиббий ёрдам кўрсатилган.

Наманганда дарахтга урилган Nexia-3 ичидаги 19 ёшли ҳайдовчиси билан ёниб кетди

Қутқарув экипажи ҳодиса жойига етиб борган, ёнғин қутқарувчилар ва фуқаролар томонидан ўчирилган.

22 ёшли қизни фоҳишалик учун Россияга жўнатмоқчи бўлган аёл ушланди

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан “одам савдоси” моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилди.

Россиянинг Воронеж шаҳрида бир талаба хонадошини гигиенага риоясизлиги сабабли ўлдирди

Навбатдаги жанжалдан сўнг сабр-тоқат косаси тўлган йигит пичоқ олиб, Максимнинг томоғини кесган.

Украина Patriot зенит-ракета мажмуаларининг танқислигини бошдан кечирмоқда — Тhe Washington Post

Мақолада қайд этилишича, 2023 ва 2024 йилларда Patriot тизимлари Россиянинг баллистик ракеталарини тутиб қолишда нисбатан самарали бўлган. Аммо 2025 йил май ойи охиридан бошлаб Украина бундай ракеталарни уриб туширишда қийинчиликларга дуч кела бошлаган.

"Куч ишлатилмаса, Путин ечим изламайди"

Россиянинг Украинада урушни тўхтатиш истагини билдирувчи белгилар йўқ.

Медведевнинг режаси Россияга 50 миллион аскарга тушади

Таҳлилчиларнинг ҳисоб-китобларига кўра, бу режани амалга ошириш - деярли бутун Украинани босиб олиш учун 91 йил ва Россия аҳолисининг учдан бир қисмигача талаб этилади.

"Ҳаққоний ваъда"га тайёрмиз – Эрон Исроилни огоҳлантирди

"Исроилда жиноятчилар ва аҳмоқлар ҳокимият тепасида тургани сабабли ҳар қандай хато юз бериши мумкин".

Макрон: Трамп Путиннинг унга ёлғон гапиргани англади

"АҚШ президенти Доналд Трамп Россия диктатори Владимир Путиннинг тинчликка тайёрлик ҳақидаги сўзлари ёлғон эканини тушуниб етди".

Хитой жанубида кучли ёмғир ёғди, қурбонлар бор

Метеорологларнинг маълумотларига кўра, 2025 йил бошидан бери энг кучли ёмғир 27-29 май кунлари Хитой жанубида бўлади. Табиий офатлар хавфи ортади.

Россия армияси Украинага тунги ҳужумда 350 дан ортиқ дрондан фойдаланди

Маълум қилинишича, Украина ҳаво мудофааси барча 9 та Х-101 ракетасини уриб туширган ҳамда 288 та дронни йўқ қилган.

“Қамчиқ"да хандаққа тушиб кетган юк машинаси олиб чиқилди

Хабарга асосан, қутқарув отряди айтилган манзилга етиб бориб, махсус техника ва асбоб-анжомлар ёрдамида юк автомашинаси хандақдан олиб чиқилган.

Макрон рафиқасидан тарсаки еди

Франциянинг BFM RMC нашрининг ёзишича, Елисей саройи бу видео ҳақиқий эканини тасдиқлаган.

Сирдарёда уч киши қудуқдаги газдан заҳарланиб ҳалок бўлди

Яна икки киши ҳушини йўқотган, уларга тиббий ёрдам кўрсатилиб, шифохонага ётқизилган.

Исроил Ғазо секторига барча мунтазам ҳарбий бригадаларини киритди

Аввалроқ Исроил расмийлари ХАМАС маҳбуслар масаласида келишувга эришиб, қуролсизлантирилгунига қадар ЦАХАЛ ҳужумларини давом эттиришини билдирган эди.