Аёлларнинг яланғоч ҳолдаги расмлари орқали "шантаж" қилиб юрган йигит қўлга олинди

A A A
Аёлларнинг яланғоч ҳолдаги расмлари орқали "шантаж" қилиб юрган йигит қўлга олинди

2019 йилнинг 11 март куни жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Чилонзор туман суди биносида кўрилган суд иши билан танишар экансиз, кўнглингиздан шундай ўйлар кечиши табиий. Айбланувчи ҳали ҳаётда яшашдан мақсадини тушуниб етмаган ўсмир эмас, аксинча, айни куч-қувватга тўлган, тоғни урса талқон қиладиган Хайрибек Шокиров (мақолада барча исм-фамилиялар ўзгартирилган) ҳақида шундай маълумотлар келтирилган:

...1982 йилда туғилган. Маълумоти ўрта, вақтинча ишсиз. Оилали, икки нафар вояга етмаган фарзанди бор. Тошкент вилоятининг Янгийўл туманида истиқомат қилади. Муқаддам бир неча бор судланган...

Дарвоқе, унинг илк жинояти 19 ёшида жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман суди томонидан қайд этилган. Туман судининг 2001 йил 12 январдаги ҳукмига кўра, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 166-моддаси 2-қисмининг а , в бандлари, 277-моддаси 2-қисмининг а банди билан, яъни, талончилик ва безорилик содир этганлиги учун 4 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Қонунларимиз адолатли, уларда ҳар бир фуқаро манфаати ҳимоя қилиниши билан бирга, ишонч ва раҳмдиллик принципларига амал қилинади: ўша йилнинг 6 июлидаги ажрими билан суд қарори ўзгартирилиб, шартли ҳукм қилинган ва 2 йил синов муддати белгиланган. Ушбу синов муддати ҳам амнистия актига кўра бекор қилиниб, Хайрибек жазодан озод қилинган. Бу халқимизнинг ёш йигитга бераётган катта имконияти ва тўғри йўлга кириши учун ишончи эди. Афсуски, Х. Шокиров бу ишончни оқлай олмади. Орадан ярим йил ҳам ўтмасдан жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар, Яшнобод туман суди яна талончилик (жуда кўп миқдорда) жиноятини содир этганлиги учун унга 8 йил озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлади.

Орадан 6 йил ўтиб, яъни 2011 йилнинг 26 ноябрида жиноят ишлари бўйича Навоий вилояти Зарафшон шаҳар суди ажрими билан ЖКнинг 73-моддасига асосан тайинланган озодликдан маҳрум қилиш жазосининг ўталмай қолган 4 ой 5 кунидан муддатидан илгари шартли равишда озод қилинади.

Хайрибек ота-онаси ҳавас қилиб қўйган исмига амал қилиб, берилган имкониятлардан тўғри хулоса чиқариб, хайрли ишларга қўл урганида фирибгарлик ва товламачилик каби жиноятларни такрор содир қилиб, 2018 йилнинг 30 апрелида яна жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Юнусобод туман судининг қора курсисида ўтирмаган ва энг кам ойлик иш ҳақининг 50 баравари миқдорида жарима ва 4 йил муддатга озодликни чеклаш жазосини олмаган бўлар эди.

Ҳукм билан танишар экансиз, жиноятчи ҳали белгиланган жазо муддати тугамай яна жиноятга қўл урганига гувоҳ бўлиб, ҳайратдан ёқа ушлайсиз.

Кўр ҳассасини бир марта йўқотади , Тили куйган қатиқни ҳам пуфлаб ичади каби мақолларнинг Хайрибекка умуман дахли йуқдек. Акс ҳолда жарима ва озодликни чеклаш жазоси тайинланганидан ярим йил ўтар-ўтмас, яна жиноятга қўл урмаган бўлар эди. Жиноят бўлганда ҳам... У ҳар гал жиноят турини ўзгартириб борарди: безорилик қилиб кўрди, ўғрилик қилиб кўрди, талончилик қилди ва ҳоказо... Энди масофадан туриб севишиш орқали моддий бойлик орттиришни режалаштирди.

У 2018 йилнинг сентябрь ойи бошларида Одноклассники ижтимоий тармоғи орқали Чирчиқ шаҳрида истиқомат қилувчи олий маълумотли ўқитувчи Гавҳар Азимова билан танишади. Суҳбат асносида уни компьютер устаси эканига, турмуш ўртоғи билан ажрашганига, яхши қиз учраса уйланмоқчилиги ва унинг расмларини кўриб ёқтириб қолганига ишонтиради.

Ёши 30 дан ошган бўлса ҳам ҳали турмушга чиқмаган қизнинг соддалигидан фойдаланиб, унинг туйғуларни жунбушга келтирадиган севги изҳорлари йўллаш ва уйига совчи юбориш мақсади қатъийлигига ишонтиришни уддалайди. Ҳар ҳолда бировнинг уйига бориб ўғирлик қилишдан кўра қиз боланинг қалбини ўғирлаш минг чандон осон туюлган бўлса ажабмас. Тез кунда совчилар жўнатишини, тўй тараддудини айтиб, қизни ширин орзулар оғушида маст қилишга эришганидан сўнг, унинг телефон рақамларини олишга муваффақ бўлади. Ўзининг профилига қўйган хушсурат йигит нинг расмини кўриб, хушмуомала ва меҳрибон лигини билиб, қизнинг ғойибона севиб қолганидан фойдаланган Хайрибек Гавҳарнинг телефон рақамига расмийлаштирилган телеграмм тармоғи орқали шахсий расмларини жўнатишини сўрайди. Албатта, ўзи кўрмаган, билмаган одамнинг бу илтимосини ҳар қандай қиз рад этиши табиий. Аммо Хайрибек ўз моддий манфаати йўлида Бу суратларни кўраману ўчириб ташлайман , деб қасам ичади. Қасамни муқаддас билган Гавҳар унга ишонади ва илтимосини бажаради. Аммо ошиқ йигит бу билан кифояланмайди. Эртаси куни тонг чоғидан бошлаб, кетма-кет СМСлар ёзиб, дийдорга ошиқаётганини айтиб, соғинчларга тўла севги изҳорлари билан қизни эсанкиратиб қўяди. Кечга бориб эса қиздан ечинган ҳолатда суратга тушиб юборишини сўрайди. Қиз рози бўлмагач, расмларни бир марта кўриб ўчириб ташлашга ваъда беради.

Тинимсиз илтимослардан сўнг Гавҳар ички кийимда суратга тушиб юборади.

Ғойибона ошиқ ички кийимларини ҳам ечиб расмга тушиб юборишини, бир кўриб, дарҳол ўчириб ташлашини, ишонмаса онасининг расмини жўнатаётганини, шу онаси ҳаққи қасам ичишини айтади. Бу унинг онаси эмас, бегона аёлнинг расми эканлиги хаёлига ҳам келмаган қиз унинг талабини бажаради...

Ниятига етган ошиқ режасининг кейинги қисмига ўтади: ўша куни кечки соат 22 ларда яланғоч тушган суратларнинг нусхасини Гавҳарнинг ўзига юборади ва ушбу расмларни Одноклассники даги унинг ўғил бола дўстларига 100 АҚШ долларига сотмоқчилигини, бунинг устига унинг номига бир нечта профиллар очиб, шу расмларни жойлаштиришини, бундан ташқари, Гавҳарнинг таниш-билишларига ҳам жўнатишини айтганида шу ёшигача илк бор эркак зотига ишониб, ғойибона севиб қолган қизнинг қандай аҳволга тушганлиги фақат қизнинг ўзигагина маълум...

Бу шармандаликдан қутулиш учун қизнинг ялиниб-ёлворишлари гўёки Хайрибекнинг кўнглини юмшатиб юборади ва 100 АҚШ доллари берса, расмларни ўчириб ташлашга рози бўлади. Қиз оилавий аҳволи яхши эмаслигини, бунча пули йўқлигини қанча тушунтирса ҳам йигит сўзи дан қайтмайди. Иложсиз қиз қарз-қавола қилиб бўлсада, ошиқ нинг айтганини топиб беришга мажбур бўлади. Тошкентни яхши билмагани сабаб Чирчиққа келиб пулни олиб кетишини илтимос қилади. Хайрибек қиз яшайдиган шаҳарга бориш хавфли эканидан қўрқсада, бу таклифига рози бўлишдан бошқа иложи қолмагач, иш билан борганда олиб кетишини айтади. Бу орада овозли хабарлар жўнатиб, расмларни тарқатиб юборишини айтиб таҳдид қилиб туради. Унинг овозли таҳдидлари ҳар доим беш дақиқа ўтар-ўтмас ўчиб кетаётганини билган Гавҳар бир кун асқотиши мумкинлигини тушуниб, айримларини телефон аппаратига ёзиб олишга улгуради...

Масофадан севиш орқали даромадга эга бўлиш мумкинлигига ишонч ҳосил қилган устамон Одноклассники орқали яна овга чиқади. Албатта у ҳаёт зарбаларига учраган, турмушидан ажрашган ёки бахтини излаётган, меҳрга ташна, рисоладагидек инсон учраса турмуш қуриш ниятидаги хотин-қизларни излайди. Бир нафар фарзанди билан турмушидан ажрашган, ўрта махсус маълумотли, Олмалиқ шаҳрида яшовчи 34 яшар Хуррам Собирова унинг навбатдаги ўлжасига айланади.

Бу гал ҳам ҳаммаси Гавҳар билан бўлган муносабатлар шаклида давом этади. Ошиқ йигит ўзини Хитой давлатида савдо-сотиқ билан шуғулланувчи тадбиркор сифатида таништиради. Шу тариқа ижтимоий тармоқ орқали ишқий муносабатлар бошланади. Яна севги изҳорлари, тинимсиз СМСлар... Орадан икки ҳафта ўтар-ўтмас Хитой давлатига кетган ошиқ бир ойдан сўнг келиб, уйига совчи жўнатиши ҳақидаги ваъдалар ва яна она номи билан ичилган қасамлар туфайли Хуррамни ишонтириб, унинг ҳам яланғоч ҳолатдаги суратларига эга бўлгач, мақсадга кўчади: Бир таниш йигитингдан бу ишни қилишим учун 100 АҚШ доллари олганман. Расмларни олгач, яна 200 АҚШ доллари беради. Майли, сен 100 АҚШ доллари берсанг, пулини ўзига қайтариб бераман ва расмларингни ўчириб ташлайман. Аммо менинг хизмат ҳаққим 200 минг сўм .

Албатта, аёл киши учун ўз шаъни ва ор-номусидан қадрли нарсанинг ўзи йўқ. Хуррам талаб қилинган пул ва АҚШ долларини айтилган манзилга, яъни Тошкент шаҳрининг Олмазор метро бекати олдига олиб келади ва уни узоқдан кузатиб турган Х.Шокировнинг телефонда ёзган СМС топшириғига асосан елим пакетга ўраб, дарахт тагига ташлаб кетгач, афсус-надоматдан юраги ўртанса ҳам шармандаликдан қутулганига шукур қилади.

Икки ҳафтада шунча даромадга эга бўлган ошиқ жиноий ҳаракатларини давом эттириб, такроран товламачилик қилиш мақсадида ижтимоий тармоқ орқали 1993 йилда Жиззах вилоятида туғилган Нодира Шодмонова билан танишиб, уни севиб қолганига ишонтиради...

Бу гал у Нодирани 300 АҚШ долларига кийдиради . Аммо орадан 10 кун ўтиб бева аёлнинг ризқига яна чанг солиш йўлларини ўйлаб топади.

Нодирага Қозоғистон Республикасида унинг берган 300 АҚШ долларини алмаштираётган вақтда сохта бўлиб чиққанлиги учун калтаклаб, қўлини синдиришганини айтиб, исботи сифатида гипсланган қўл суратини жўнатади ва 300 АҚШ долларига тенг миқдордаги миллий пул беришини талаб қилади.

Нодира буларнинг барчаси ҳийла эканлигини билса ҳам ота-онасига яланғоч ҳолатда тушган суратларини жўнатишини айтгач, талаб қилинган 2 500 000 сўмни эски жойга ташлаб келишга рози бўлади. Аммо ота-онасидан 1 200 000 сўм пулни олиб айтилган жойга эмас, балки холаси айтганидай Ўзбекистон Республикаси ИИВга келади...

Уддабурон ошиқ Нодира билан бир вақтда яна бир қанча хотин-қизларни ҳам қармоғига илинтирган эдики, бу энди бошқа мавзу.

Х. Шокировга қилмишига яраша жазо тайинланди. Албатта, жиноятчи жазосини олиши муқаррар. Аммо кишини бошқа нарса мулоҳазага чорлайди: Эркак қаерда ва қандай шароитда бўлишидан қатьи назар, нозик хилқат эгаларига суянчиқ ва қалқон бўлиши керак эмасми?!

Танганинг икки томони бўлгани каби бу масаланинг ҳам иккинчи томони бор.

Турли вилоятларда истиқомат қилувчи, камида ўрта-махсус ва ҳатто олий маълумотли ўзбек қизларининг осонгина алданишига, бундай аянчли ва ҳатто шармандали аҳволга тушиб қолишларига сабаб нима? Танишганига бир ҳафта, икки ҳафта ва ҳатто икки кунгина бўлган бегона эркакка бу даражада беҳаё ҳолатдаги суратини жўнатган қизларнинг қилмишини қандай баҳолаш мумкин? Бунинг устига фириб қурбонига айланганлар 15-16 ёшли ўсмир қизлар эмас, 25-30 ёшдан ошган, оқу қорани таниган, турмуш зарбалари заҳрини тотганлар эканлиги кишини ажаблантиради.

Опа-сингилларимизга айтар сўзимиз: эҳтиёт бўлинг, ижтимоий тармоқлардаги қалб ўғриларининг тузоғига тушиб қолманг!

Илгизар СОБИРОВ,

жиноят ишлари бўйича

Чилонзор туман суди раиси,

Саодат МАТЁҚУБ қизи,

Adolat мухбири

( Adolat газетаси,

2019 йил 10 май)


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Миллионер! Ҳусанов “Сити”да жами қанча маош олади?

Франциянинг L’Équipe спорт нашри Англия Премьер-лигасидаги энг юқори маош олувчи 5 нафар футболчидан иборат рейтингни эълон қилди.

Эрон Трампнинг Ҳўрмуз бўғозини очиш бўйича ултиматумига жавоб қайтарди

Эрон ҳукумати бўғоз фақат транзит йиғимларидан фойдаланилган ҳолда “янги ҳуқуқий режим” доирасида зарарлар қоплангандан кейингина очилишини маълум қилди.

Эрон уламолари Хоманаийдан атом бомба ясашга рухсат беришни сўради

"Мавжуд таҳдидларга қарши қонуний ҳимоя заруратини ҳисобга олган ҳолда, аввалги баъзи фатволарни қайта кўриб чиқиш нафақат мумкин, балки баъзи ҳолларда зарур бўлиб туюлади, токи Ислом тизими душман фитналарига қарши максимал даражада тўхтатувчи ва хавфсизлик кафолатига эга бўлсин", - дейилади мурожаатда.

Эрон Ҳўрмуз бўғозининг «калитларини йўқотиб қўйди»

Бу ҳақда Ислом Республикасининг Зимбабведаги элчихонаси маълум қилди.

Европа Украинадан воз кечиб, Россия билан ҳамкорлик қилишга ҳаракат қилмоқда

Бу ҳақда Германиянинг Berliner Zeitung газетаси хабар берди

Эрон: "Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси тажовузкор АҚШнинг USS Abraham Lincoln авиаташувчи кемасига зарба берди"

Бу ҳақда Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси матбуот хизмати маълум қилди.

Эрон ҳаво мудофааси тизимлари Исроил учун кўринмас бўлиб қолди

Бу ҳақда Исроил мудофаа ва хавфсизлик форуми раиси Амир Авиви маълум қилди.

Трампнинг босими остида қолган Саудия Арабистони шаҳзодаси Путин билан суҳбатлашди

Бу ҳақда Россия ОАВлари Кремль матбуот хизматига таяниб хабар бермоқда.

Ҳормуз бўғозида Америка қирувчи самолёти уриб туширилди

Бу ҳақда ISNA агентлиги Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпусига таяниб хабар берди.

Пеп Гвардиола Европанинг гранд терма жамоасини қабул қилиб олиши мумкин

Италия терма жамоаси навбатдаги бор Жаҳон чемпионатидан қуруқ қолганидан сўнг янги мураббий тайинлашга тайёргарлик кўрмоқда.

Эронда бир баққол дўкони ойнасида шундай ёзув илган:

«Бу хаёлий маҳсулот эмас. Агар эҳтиёжинг бўлса, ол — урушдан кейин тўлайсан.»

Қадр кечаси қайси кунга тўғри келади?

Рамазон ойининг охирги 10 кунлиги бошланди.

Эронда 19 ёшли спортчи дорга осиб қатл этилди

19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.

Эрлинг Холанд ўзига янги жамоа танлади

Бу ҳақда Football365 портали журналистлари хабар бермоқда.

Эрон мусулмон давлатларига чақириқ билан чиқди

Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний АҚШ ва Исроил ҳужуми бошланганидан бери ҳеч бир мусулмон давлати Эронга ёрдам бермаганини айтди.

Шимолий Корея Эрондан узоқлашишни бошлади — разведка

Жанубий Корея томонининг миллий разведка маълумотларига таяниб хабар беришича, Шимолий Корея давом этаётган можаро фонида Эрондан узоқлашишни бошлаган.

“Агар менинг қўлимда бўлса, мен нефтьни олиб қўяр эдим. Лекин АҚШ халқи буни тушунмайди деб ўйлайман,” — Трамп

Эрон халқи қурол олса, қаршилик кўрсатади. Агар уларда қурол бўлса, Эрон жуда тез таслим бўлар эди.

АҚШ Эронда ўз “заифлигини” кўрсатди

Беларусь президенти Александр Лукашенко АҚШнинг Эрондаги ҳаракатлари унинг “заифлигини” намоён этганини билдирди.

Zo'r TV телеканали 7-апрель куни Чемпионлар лигасининг қайси ўйинини жонли трансляция қилади?

Европа чемпионлар лигасининг чорак финал босқичи доирасида бўлиб ўтадиган ўйин Zo'r TV телеканали орқали жонли трансляция қилинади.

Самарасиз ишлаётган давлат корхоналари сони эълон қилинди

Президент Шавкат Мирзиёев 6 апрел куни иқтисодиётда давлат иштирокини қисқартириш ва хусусийлаштириш жараёнларини жадаллаштиришга доир таклифлар тақдимоти билан танишди.

Исроилда 7 мингдан ортиқ киши жароҳатланди

Эрон зарбалари натижасида Исроилда 7 142 нафар киши жароҳат олгани маълум қилинди.

АҚШ ва Исроил Эронда мақсадларига эриша олмади

The Responsible Statecraft нашрига кўра, АҚШ ва Исроил Эронга қарши бошланган ҳарбий кампанияда кутилган натижаларга эриша олмаган.

Мария Захарова Японияни Украина можаросига аралашишда айблади

Россия Ташқи ишлар вазирлиги вакили Мария Захарова Японияни Украинадаги можарога тобора кўпроқ аралашаётганликда айблади.

Дональд Трамп: сешанба Эрон билан битим учун сўнгги муддат бўлиши мумкин

АҚШ президенти Дональд Трамп Эрон билан келишувга эришиш учун сешанба куни сўнгги муддат бўлиши мумкинлигини билдирди.

Испания аҳолиси Трампни тинчлик учун Путиндан кўра каттароқ хавф деб билишади — El Pais

Нашр томонидан ўтказилган сўровномага кўра, испанлар тинчликка асосий хавф сифатида АҚШ президенти Доналд Трампни (81%) кўришади.

The Wall Street Journal: Украина урушда янги стратегия излаяпти

Украинада уруш деярли тўрт йилга яқинлашар экан, Россиянинг секин, лекин доимий босими Киев позицияларини музокараларда заифлаштирмоқда.

Саида Мирзиёева АҚШ Президентининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича махсус вакили билан учрашди

“Самимий меҳмондўстлик ва илиқ қабул учун чин дилдан миннатдорлик билдираман. Бўлиб ўтган мазмунли ва конструктив мулоқотни юксак қадрлайман ҳамда яқин кунларда Вашингтонда самарали учрашувлар ўтказилишига умид қиламан,” — дейди Саида Мирзиёева учрашув хусусида.

35 кг.дан ортиқ наркотик моддалар контрабандасига чек қўйилди

Ҳозирда қонунбузарларга нисбатан Жиноят Кодексининг 223 ва 246-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Андижонда ҳоким ўринбосари пора билан ушлангани айтилмоқда

Ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотларга кўра, Андижон вилояти ҳокимининг ўринбосари И.Исманов 50 минг доллар пора олаётганда қўлга олинган.

Эрон ҳукумати икки намойишчини қатл қилди

Диний суд талқинига кўра, улар оммавий қотилликларни режалаштирган.

Жиззахда аянчли ЙТҲ: 5 киши ҳалок бўлди

ЙТҲ оқибатида ҳар икки машина ҳайдовчиси, шунингдек, Nexia машинасида йўловчи сифатида кетаётган Хитой давлатининг 54 ёшли фуқароси воқеа жойида ҳалок бўлган.

Андижон вилояти ҳокими ўринбосари 50 минг АҚШ доллар пора қўлга олинди

И.Б. Исманов 2022–2025 йилларда Андижон вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари – Жамоат хавфсизлиги хизмати бошлиғи лавозимини ишлаган.

Бушеҳр АЭСга яна зарба берилди

Бу можаро бошланганидан буён тўртинчиси

Қосим Сулаймоний қариндошлари АҚШда қўлга олинди

АҚШда 2020 йилда ҳалок бўлган генерал Қосим Сулаймонийнинг қариндошлари — жияни ва унинг қизи ҳибсга олингани хабар қилинди.

АҚШ Эрон билан урушда 13 ҳарбий хизматчидан айрилган, 365 нафари эса яраланган

Пентагон маълумотига кўра, Эронга қарши ҳарбий ҳаракатларда энг кўп талафотни қуруқлик қўшинлари берган.

Германиядаги қонун ўзгариши Украинача сафарбарликка олиб келиши мумкин

Германияда ҳарбий хизматга оид қонунга киритилган ўзгаришлар жамиятда баҳс-мунозараларга сабаб бўлмоқда.

Дональд Трамп Эронга 48 соат берди: “шундан сўнг дўзахни очамиз”

АҚШ президенти Дональд Трамп Эронга Яқин Шарқ келишуви бўйича АҚШ шартларини қабул қилиш учун 48 соат муддат берганини маълум қилди.

Венада Россияга қарши санкцияларга қарши митинг ўтди

Намойишда бир неча юз киши иштирок этган.

Дональд Трамп Эрон операцияси туфайли қийин вазиятга тушди

Истеъфодаги америкалик дипломат Жим Жатраснинг фикрича, АҚШ президенти Дональд Трамп Эронга қарши операция сабаб мураккаб сиёсий вазиятда қолган.

Германияда ниқобли шахс поезд йўловчиларига ҳужум қилди

Йўловчилардан бири ҳужумчини ҳожатхонага қамаб қўйишга муваффақ бўлган. Полиция жиноятчини Бонн/Зигбург вокзалида қўлга олди.