Австрия канцлери европаликлар Спутник V вакцинаси билан эмланмаётгани сабабини айтди

Австрия канцлери европаликлар Спутник V вакцинаси билан эмланмаётгани сабабини айтди

Aвстрия канцлери Себастиан Курц Европа учун вакцина сиёсатлаштирилган мавзу эмаслигини ва агар Европа Иттифоқи томонидан маъқулланган бўлса, европаликлар мамнуният билан Россиянинг Спутник V билан эмланишини маълум қилди.

«Вакцина сотиб олаётганда геосиёсий муаммолар эътиборга олинмаслиги керак, деб ўйлайман, кўплаб мамлакатлар Спутникдан фойдаланишга муваффақ бўлганидан хурсандман. Биз Aвстрияда уни сотиб олиш бўйича музокаралар олиб бордик, аммо Европа Иттифоқидаги қонунчилик нуқтаи назаридан вакциналар фақат маълум муассасалардан Европа бозорига йўл олганда қўлланилади. Умид қиламанки, Спутник синовдан ўтказилади ва биз эмлаш жараёнини тезлаштирамиз », - деди канцлер.

Шу билан бирга, Курц айни пайтда Европада вакцина монополияси мавжудлигини тан олди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!