Август ойида муаммоли кредитлар 548 млрд. сўмга кўпайган - Марказий банк

Август ойида муаммоли кредитлар 548 млрд. сўмга кўпайган - Марказий банк

Марказий банк маълумотларига кўра, банк тизимининг кредит портфели ҳажми август ойи давомида 9,1 трлн. сўмга кўпайган. Ўсиш асосан 4 та йирик давлат банклари ҳиссасига тўғри келган — Ўзмиллийбанк (+1,75 трлн. сўм), ЎзСҚБ (+1,66 трлн. сўм), Ипотека-банк (+1,14 трлн. сўм) ва Агробанк (+916 млрд. сўм). Шунингдек, Капиталбанк (+681 млрд. сўм), Hamkorbank (+397 млрд. сўм), Ипак Йўли банки (+204 млрд. сўм) ва Инфинбанк (+183 млрд. сўм)ларда ҳам портфель сезиларли ўсган.

Муаммоли кредитлар ҳажми август ойи давомида 548 млрд. сўмга ортган ва жами портфелнинг 4,92 фоизини ташкил қилмоқда (ойлик ўсиш + 0,03 фоиз). Бунга йирик давлат банкларининг барчасида (Микрокредитбанкдан ташқари) муаммоли кредитлар ҳажми жами 494 млрд. сўмга ўсгани асосий омил бўлган.

Август ойида Asia Alliance Bank (-45 млрд. сўм), Ориент Финанс банк (-38 млрд. сўм), Hamkorbank (-37 млрд. сўм), Микрокредитбанк (-13 млрд. сўм) лар муаммоли кредитларнинг сезиларли камайтиришга эришганлар.

Учта банкда муаммоли кредитларнинг жами кредит портфелидаги улуши 90 фоиздан кўпроқни ташкил қилмоқда. Булар Ўзагроэкспортбанк (94,91%), Туркистонбанк (94,77%) ва Hi-Tech Bank (93,45%).


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!