Астрономлар илк бор улкан қора туйнукнинг «тушлиги»га гувоҳ бўлди

Астрономлар илк бор улкан қора туйнукнинг «тушлиги»га гувоҳ бўлди

Астрофизиклар илк бор Паризод юлдузлар туркумидаги узоқ галактика марказидаги улкан массали қора туйнук атрофининг мукаммал суратларини олди ва у қандай қилиб газ ва чанг булутини «еб қўйганлиги»га гувоҳ бўлди. Бу ҳақда Nature журнали хабар бермоқда, деб ёзади «daryo.uz».

«GRAVITY қурилмаси илк бор бошқа галактика марказидаги қора туйнук атрофидаги газ булутлари қандай кўринишда эканлигини кўриш имконини берди. Биз газ ҳақиқатан ҳам жойида турмаслиги ва баҳайбат сингулярлик атрофида айланишини кўрсатдик», — дея ҳикоя қилади Гархинг (Германия) ердан ташқаридаги физика институтидан Экхард Штурм.

Улкан массали қора туйнуклар деярли ҳар қандай галактика марказида мавжуд. Улар вақти-вақти билан юлдузлар, бошқа осмон жисмлари ва газларни ютиб юборади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!