Асенсио Рамоснинг тўйига янги маъшуқаси билан кетди (фото)

Асенсио Рамоснинг тўйига янги маъшуқаси билан кетди (фото)

"Реал" ярим ҳимоячиси Марко Асенсио жамоадоши Серхио Рамоснинг тўйига янги маъшуқаси — Сандра Гараль билан ташриф буюрди.

Уларнинг муносабатлари ҳақида ярим йил олдин ОАВда ёзилган, аммо жуфтлик буни рад этганди. 

Сандра Мадридда яшайди, Техника университетида ўқийди, шунингдек, тунги клубда администратор бўлиб ишлайди. У футболчи билан муносабатларини кўп ҳам реклама қилавермайди. Сандра Асенсио билан илк бор Рамоснинг тўйида биргаликда кўриниш берди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!