"Асалхоней" пичоқлангани ростми?

"Асалхоней" пичоқлангани ростми?

Ижтимоий тармоқларда "Асалхоней" номи билан танилган шахс ўз уйида пичоқлаб кетилгани ҳақидаги хабарлар тарқалди.

"Zamon.uz" мазкур масалага ойдинлик киритиш мақсадида Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати билан боғланди.

Маълум бўлишича, мазкур хабар ҳақиқатдан йироқ бўлиб, Тошкент шаҳар ИИББ Ахборот хизмати томонидан бу каби маълумот тарқатилмаган, ижтимоий тармоқларга жойлаштирилмаган.

5 январь куни Мирзо Улуғбек туманида аёл кишининг пичоқланиб кетилганлиги ҳақидаги хабар Тошкент шаҳар ИИББ Ахборот хизматига келиб тушмаган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!