Лондоннинг "Арсенал" клуби "Реал Мадрид" вингери трансферидан воз кечиб, эътиборини бошқа номзодларга қаратади. Бу ҳақда TEAMtalk нашри хабар берди.
Маълумотларга кўра, "канонирлар" футболчининг молиявий талабларини бажаришга ва уни жамоага олиб ўтишга бир неча бор уриниб кўрган. Бироқ трансфер амалга ошмагач, клуб раҳбарияти ҳужумнинг чап қанотини кучайтириш учун муқобил вариантларни кўриб чиқишга қарор қилган.
"Албатта, бу маълум маънода нохуш ҳолат, лекин бундай натижа эҳтимолий сценарий сифатида қаралган, асосий вариант деб баҳоланмаган. У ҳеч қачон "Арсенал" учун ягона номзод бўлмаган", — дея таъкидлаган лондонликлар вакили нашрга берган интервюсида.
Эслатиб ўтамиз, 6 август куни "Реал Мадрид" ушбу футболчи билан шартномани 2032 йилгача узайтирганини расман эълон қилган эди.
1. 🇺🇿 Ўзбекистон — Марказий Осиёдаги энг йирик олтин ишлаб чиқарувчи. Ўзбекистон 2025 йилда 9,9 миллиард долларлик олтин экспорт қилди. Марказий банк захираси — 415,5 тонна олтин. Бу дунёдаги энг йирик захиралардан бири.
Бугун, 5 август куни Ўзбекистон футбол ассоциацияси (ЎФА) мажлислар залида миллий терма жамоа бош мураббийи Фабио Қаннаваро иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Мутахассислар куннинг энг иссиқ вақтларида очиқ ҳавода узоқ қолмаслик, кўпроқ сув ичиш ва болалар ҳамда кексалар саломатлигига алоҳида эътибор қаратишни тавсия этмоқда.
Латвия Миллий Қуролли кучлари штаби офицери Янис Слайдинш Россия ва Беларус президентларидан ҳам худди Венесуэла ва Эрон раҳбарларидек "қутулиш" кераклигини маълум қилди.
Қорақалпоғистонда фермер хўжалигидан газ учун асоссиз ундирилган 96 млн сўмдан ортиқ маблағ қайтарилди. Ўрганишларда газ сарфини аниқлашда асосий қурилма ўрнига юқорироқ кўрсаткич қайд этган иккинчи ҳисоблагич маълумотларидан фойдаланилгани аниқланди.
Ҳароратнинг бор-йўғи 1 даражага кўтарилиши матча чойи ҳосилига ва унинг ўзига хос таъмига жиддий хавф туғдирмоқда. Натижада чой тобора тахирлашиб, нархи сезиларли даражада ошиши мумкин.
Испания Ички ишлар вазири Фернандо Гранде-Марласка Сеута анклавига кирган 72 минг нафар муҳожирдан 70 минг нафари аллақачон Марокашга қайтарилганини маълум қилди.
Фернандес Магалён автомобил ўғирлаш, товламачилик ва наркотик савдосида ҳам айбланмоқда. Унга нисбатан АҚШ Миллий хавфсизлик бошқармаси ҳам тергов олиб бормоқда.