Арманистон Мудофаа вазирлиги: Озарбайжон чегарада ўт очди
![Арманистон Мудофаа вазирлиги: Озарбайжон чегарада ўт очди Арманистон Мудофаа вазирлиги: Озарбайжон чегарада ўт очди](/photos/news/Rlyxx2UuEMqPjar.jpeg)
Арманистон Мудофаа вазирлиги Озарбайжон Қуролли кучлари чегарада ўт очганини маълум қилди.
Бу ҳақда бошқарманинг Телеграм-каналида маълумот пайдо бўлди.
“13 февраль куни соат 05:30 дан бошлаб Озарбайжон Қуролли кучлари бўлинмалари Неркин қўл ҳудудида жойлашган арман позицияларига ўқ узди”, — дейилади хабарда.
Вазирлик маълумотларига кўра, арман аскарлари орасида ярадорлар ҳам бор.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).