"Аралашманг": Хитой АҚШни жиддий огоҳлантирди

"Аралашманг": Хитой АҚШни жиддий огоҳлантирди

Хитой ўз суверенитети ва миллий манфаатларини AҚШ аралашувидан қатъий ҳимоя қилади. Бу ҳақда ХКП Марказий қўмитаси ташқи ишлар комиссияси девонхонаси раҳбари Ян Цзечи AҚШ миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жейк Салливан билан телефон орқали суҳбатда айтиб ўтди.

Хитой ТИВ матбуот хизмати хабарига кўра, Ян Цзечи “маълум вақт” давомида Қўшма Штатлар “бир қатор нотўғри хатти-ҳаракатлар ва баёнотлар амалга ошириб, Хитойнинг ички ишларига аралашиб, Хитой манфаатларига зарар етказганини” таъкидлади. Хитой "ўз суверенитети ва хавфсизлик манфаатларини ҳимоя қилиш учун қатъий чоралар кўради", деди у.

Дипломатнинг таъкидлашича, Хитой-AҚШ муносабатларидаги "энг муҳим, нозик ва асосий" масала бу Тайван муаммоси ва агар Қўшма Штатлар "нотўғри йўлдан боришда давом этса", бу муқаррар равишда "хавфли вазият"га олиб келади. Ян Цзечи AҚШ ҳукуматини "ўз мажбуриятларини қатъий бажаришга ва "Ягона Хитой принципи" ва учта Хитой-AҚШ қўшма коммуникасига риоя қилишга" чақирди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!