Араб шайхи: менга жаннатни эмас Ўзбекистонни тасвирлаб беринг

A A A
Араб шайхи: менга жаннатни эмас Ўзбекистонни тасвирлаб беринг

Шуҳрат бобо ҳамда Фотима момонинг Муборак Ҳаж сафаридан қайтганига ҳам уч йил бўлибди. Аммо, отахоннинг Макка кўчаларидаги бир араб шайхи билан бўлган суҳбати таассуротларидан ҳали ҳам ҳайратдаман. Бу мен учун ибрат ва шукроналик неъмати. Нега?

Ўйлаб кўрайлик, оддий бир ўзбекнинг кундалик ҳаёти тасвири бадавлат бир араб шайхи наздида жаннатни тасвирлашдек қийматга эга экан, нега ҳадеб ҳаётдан нолиш, атрофда бўлаётган бунёдкорлик, ободликни атайин назарга илмаслик, аслида ҳаёт неъмати бойлик эмас хотиржам ўтган бир кун билан қиёсланишини тан олмаслигимиз керак. Нега бу мусаффо осмон, бу саховатли замин, бу чуғурчуқ набиралар аслида бахт эканлигини англаб етмаслигимиз керак.

Нега бу неъматлар қадрини англагандан кейин аттанг дея пешонага уришимиз керак.

Мана шу каби хаёллар Макка кўчаларида Шуҳрат бобо ва араб шайхи ўртасидаги суҳбатни яна бир бор эслашга асос бўлди.

Эсимда, Макка кўчаларида икки одам машинасидан туши б ёнимга келди. Оппоқ соқолимга тикилди-да, камзулимга қараб “Юзингиздан нур ёғилади. Қаердансиз?”-деб қолди.

Шунда мен: “Беҳисоб шукр, Ўзбекистонданман”-дедим.

Ногаҳон, “Отахон, мен асли ўзбекман. Қатағон даврида ота-онам шу ерда паноҳ топган. Ота юртим Ўзбекистон. Узр, бу жаноб саудиялик араб шайхларидан. У сиздан юртингиз ҳаёти, бир кунлик ҳаётингиз қандай ўтишини сўрагиси келяпти” – деб қолса бўладими? Кейин билсам у йигит тилмоч экан.

- “Майли болам, садқаи суханинг. Жоним билан. Азонда уйғонаман. Келинларим барака топсин, иссиқ сув-у сочиқларни ҳозирлаб қўйишади. Жойнамоз устида юртимиз тинчлиги, набираларим келажагини сўрайман. Азонлаб далага жўнайман. Қуёшни уйғотиш илинжида бедана-ю, булбул хониши, қалдирғочларнинг шўх рақсларини мириқиб томоша қиламан. Ҳар кетмон урганда, Худодан ризқ-насиба сўрайман. Нонуштага тирсиллаб ёрилган қовун, қирсиллаган олмаларни боғимдан узиб хонадонимга шошаман. Ширмой юзли набираларимни тиззамга қўяманда, серсут сигиримнинг қаймоғини оби нонга ботириб мазза қилиб тановул қиламиз. Бошқаларни билмадим-у, менинг хонадонимда чақалоқ ва нон ифори доим уфуриб туради. Сўри атрофидаги садарайҳонни айтмай қўяй. Кампирим барака топсин гуллардан кўзларим қувнашини билади. Уйимнинг ҳар бурчагидан бешикнинг ғийчиллаши-ю, авлодим давомчиларига айтилаётган алла садолари остида яна далага жўнайман. То кун қизигунча, қирдаги интенсив боғимга шўнғийман. Ногаҳон боғ яқинидаги булоқнинг зилол сувида чайқалиб сузаётган олмаларни кўриб иштаҳам очилади. Белбоғимдаги нонни мусаффо булоқ сувига ботириб паққос тушираман. Қуёш тикка бўлгач, оиламга чопаман. Қирсиллаган тарвуздан набираларим чапак чалади.

Бироз пинакка кетиб сўнгра чойхонага чиқаман. Олов ҳиди уфуриб турган памил чойни сипқориб нуроний чоллар билан гурунг қиламан. Биз ўтирган шотининг остидан муздек анҳор оқади. Ногоҳ Хизр алайҳиссалом ҳақида ўйлайман. Хизр алайҳиссалом ўтирган жой, намоз ўқиган чўллар ям-яшил, қуриган ўт-ўланлар чайқалиб кўкаришидек кароматга имон келтираман. Хизр дегани “ям-яшил” деганида болам.

Бўлмаса чўлнинг қоқ ўртасида Самарқанду Бухоро, Хива-ю Шаҳрисабз нима қилсин. Қизилқум саҳроси юрагида Нурота чашмасига нима бор?

Остона ҳатлаб уйга кирсам, димоғимни паловхонтўранинг иси қитиқлайди. То мен қўл узатмаганимча, ҳеч ким таомга қўл узатмайди. Сўнгра ўғилларим ишкомдан саратоннинг офтобига қизарган узумлардан олишади.

Набираларим эртак эшитиш илинжида оёқ-қўлларимни уқалай бошлайди. Бирам роҳатки, таърифга тил ожиз. Болам бир кунлик ҳаётим шу” – деб таржимонга юзланибди.Ҳа айтганча, эсим қурсин. Болам бир гапни айтмасам бўлмайди. Бир куни йўлда кетаётсам қўққисдан, адирликда терак новдасига кўзим тушиб қолди. Адирда терак қадаган чала боғбондан аччиғим чиқди. Бирдан хандон отиб кулиб юбордим. Сабаби, ўша чўпни ўтган йили чўпонлар адирга суқиб кетишган.

Ерга суқилган терак шоҳи эса ниҳолга айланибди. Жаннатмакон Ўзбекистонда!

Мана сен пайғамбар авлодиман дейсан болам. Қуръонни биласан. Замахшарий бобом ёзган араб грамматикаси ўқигансан мактабда, баракалла. Ал-Бухорий бобом тўплаган “Сахихий Буҳорий” китобларини ўқигансан. Энди Қуръондаги оятларни бир эсла.

Аллоҳ Қуръоннинг Тавба сурасида “Аллоҳ мўминларга остидан анҳорлар оқиб турадиган, мангу яшайдиган жаннат (боғ)ларидаги ёқимли масканларни ваъда қилди. Аллоҳнинг ризоси эса, (ҳаммасидан) буюкроқдир. Ана шу(лар) улкан ютуқдир” (72-оят) дея хушхабар берган.

Сенга бир маслаҳат берай. Ўзбекистонга бор. Шунда ушбу оятнинг бу дунёдаги тасвирини кўрасан. Ям-яшил ишком остидан оқиб ўтаётган анҳорга разм соласан. Кавсар булоғидек тиниқ ва шаффоф. Анҳор устидаги соя-салқин сўридан тушмай шундоқ тепага қўл чўзасан, дунё бозорларида талаш Паркент узуми, ён томонга қўл чўзсанг корейслар севган гилос, японларни лол қолдирган нашвати нокларни кўргинда кейин мени эсла.

Тилмочнинг таржимасидан сўнг араб шайхининг бир юзи жилмайса, иккинчи юзи ҳайратдан қотганмиш. Отахоннинг айтишича, ниқоб қироли Жим Керри ҳижолатмиш. Араб тилмочга алланималар дебди.

Шунда тилмоч:

-Кечирасиз отахон, бу жаноб жавобингиздан ҳайрон. Очиғи, суқилган таёқни кўкартираётган жаннатмакон замин, тарс ёрилган қовун-у, булоқда оқиб келаётган қирмизи олмалар, муздек сувда ботириб паққос туширилган нон, ям-яшил ишком остидан оқиб ўтаётган кавсар булоғидек тиниқ ва шаффоф анҳор устидаги сўридан тушмай кирсиллаган узум, тилёрар нашвати нокларни узиб олиш...Тўғриси мен ҳам ўзбекман. Очиғи ишонмаяпман. Шунинг учун мана бу араб ҳайратда. Сизга сўраяптики, “Илтимос, жаннатни эмас, юртингизни тасвирлаб беринг!”

Жонибек ШУҲРАТОВ

Manba: uza.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Миллионер! Ҳусанов “Сити”да жами қанча маош олади?

Франциянинг L’Équipe спорт нашри Англия Премьер-лигасидаги энг юқори маош олувчи 5 нафар футболчидан иборат рейтингни эълон қилди.

Эрон Трампнинг Ҳўрмуз бўғозини очиш бўйича ултиматумига жавоб қайтарди

Эрон ҳукумати бўғоз фақат транзит йиғимларидан фойдаланилган ҳолда “янги ҳуқуқий режим” доирасида зарарлар қоплангандан кейингина очилишини маълум қилди.

Эрон уламолари Хоманаийдан атом бомба ясашга рухсат беришни сўради

"Мавжуд таҳдидларга қарши қонуний ҳимоя заруратини ҳисобга олган ҳолда, аввалги баъзи фатволарни қайта кўриб чиқиш нафақат мумкин, балки баъзи ҳолларда зарур бўлиб туюлади, токи Ислом тизими душман фитналарига қарши максимал даражада тўхтатувчи ва хавфсизлик кафолатига эга бўлсин", - дейилади мурожаатда.

Эрон Ҳўрмуз бўғозининг «калитларини йўқотиб қўйди»

Бу ҳақда Ислом Республикасининг Зимбабведаги элчихонаси маълум қилди.

Европа Украинадан воз кечиб, Россия билан ҳамкорлик қилишга ҳаракат қилмоқда

Бу ҳақда Германиянинг Berliner Zeitung газетаси хабар берди

Эрон: "Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси тажовузкор АҚШнинг USS Abraham Lincoln авиаташувчи кемасига зарба берди"

Бу ҳақда Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси матбуот хизмати маълум қилди.

Эрон ҳаво мудофааси тизимлари Исроил учун кўринмас бўлиб қолди

Бу ҳақда Исроил мудофаа ва хавфсизлик форуми раиси Амир Авиви маълум қилди.

Трампнинг босими остида қолган Саудия Арабистони шаҳзодаси Путин билан суҳбатлашди

Бу ҳақда Россия ОАВлари Кремль матбуот хизматига таяниб хабар бермоқда.

Ҳормуз бўғозида Америка қирувчи самолёти уриб туширилди

Бу ҳақда ISNA агентлиги Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпусига таяниб хабар берди.

Пеп Гвардиола Европанинг гранд терма жамоасини қабул қилиб олиши мумкин

Италия терма жамоаси навбатдаги бор Жаҳон чемпионатидан қуруқ қолганидан сўнг янги мураббий тайинлашга тайёргарлик кўрмоқда.

Эронда бир баққол дўкони ойнасида шундай ёзув илган:

«Бу хаёлий маҳсулот эмас. Агар эҳтиёжинг бўлса, ол — урушдан кейин тўлайсан.»

Қадр кечаси қайси кунга тўғри келади?

Рамазон ойининг охирги 10 кунлиги бошланди.

Эронда 19 ёшли спортчи дорга осиб қатл этилди

19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.

Эрлинг Холанд ўзига янги жамоа танлади

Бу ҳақда Football365 портали журналистлари хабар бермоқда.

Эрон мусулмон давлатларига чақириқ билан чиқди

Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний АҚШ ва Исроил ҳужуми бошланганидан бери ҳеч бир мусулмон давлати Эронга ёрдам бермаганини айтди.

Шимолий Корея Эрондан узоқлашишни бошлади — разведка

Жанубий Корея томонининг миллий разведка маълумотларига таяниб хабар беришича, Шимолий Корея давом этаётган можаро фонида Эрондан узоқлашишни бошлаган.

“Агар менинг қўлимда бўлса, мен нефтьни олиб қўяр эдим. Лекин АҚШ халқи буни тушунмайди деб ўйлайман,” — Трамп

Эрон халқи қурол олса, қаршилик кўрсатади. Агар уларда қурол бўлса, Эрон жуда тез таслим бўлар эди.

АҚШ Эронда ўз “заифлигини” кўрсатди

Беларусь президенти Александр Лукашенко АҚШнинг Эрондаги ҳаракатлари унинг “заифлигини” намоён этганини билдирди.

Zo'r TV телеканали 7-апрель куни Чемпионлар лигасининг қайси ўйинини жонли трансляция қилади?

Европа чемпионлар лигасининг чорак финал босқичи доирасида бўлиб ўтадиган ўйин Zo'r TV телеканали орқали жонли трансляция қилинади.

Самарасиз ишлаётган давлат корхоналари сони эълон қилинди

Президент Шавкат Мирзиёев 6 апрел куни иқтисодиётда давлат иштирокини қисқартириш ва хусусийлаштириш жараёнларини жадаллаштиришга доир таклифлар тақдимоти билан танишди.

Исроилда 7 мингдан ортиқ киши жароҳатланди

Эрон зарбалари натижасида Исроилда 7 142 нафар киши жароҳат олгани маълум қилинди.

АҚШ ва Исроил Эронда мақсадларига эриша олмади

The Responsible Statecraft нашрига кўра, АҚШ ва Исроил Эронга қарши бошланган ҳарбий кампанияда кутилган натижаларга эриша олмаган.

Мария Захарова Японияни Украина можаросига аралашишда айблади

Россия Ташқи ишлар вазирлиги вакили Мария Захарова Японияни Украинадаги можарога тобора кўпроқ аралашаётганликда айблади.

Дональд Трамп: сешанба Эрон билан битим учун сўнгги муддат бўлиши мумкин

АҚШ президенти Дональд Трамп Эрон билан келишувга эришиш учун сешанба куни сўнгги муддат бўлиши мумкинлигини билдирди.

Испания аҳолиси Трампни тинчлик учун Путиндан кўра каттароқ хавф деб билишади — El Pais

Нашр томонидан ўтказилган сўровномага кўра, испанлар тинчликка асосий хавф сифатида АҚШ президенти Доналд Трампни (81%) кўришади.

The Wall Street Journal: Украина урушда янги стратегия излаяпти

Украинада уруш деярли тўрт йилга яқинлашар экан, Россиянинг секин, лекин доимий босими Киев позицияларини музокараларда заифлаштирмоқда.

Саида Мирзиёева АҚШ Президентининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича махсус вакили билан учрашди

“Самимий меҳмондўстлик ва илиқ қабул учун чин дилдан миннатдорлик билдираман. Бўлиб ўтган мазмунли ва конструктив мулоқотни юксак қадрлайман ҳамда яқин кунларда Вашингтонда самарали учрашувлар ўтказилишига умид қиламан,” — дейди Саида Мирзиёева учрашув хусусида.

35 кг.дан ортиқ наркотик моддалар контрабандасига чек қўйилди

Ҳозирда қонунбузарларга нисбатан Жиноят Кодексининг 223 ва 246-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Андижонда ҳоким ўринбосари пора билан ушлангани айтилмоқда

Ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотларга кўра, Андижон вилояти ҳокимининг ўринбосари И.Исманов 50 минг доллар пора олаётганда қўлга олинган.

Эрон ҳукумати икки намойишчини қатл қилди

Диний суд талқинига кўра, улар оммавий қотилликларни режалаштирган.

Жиззахда аянчли ЙТҲ: 5 киши ҳалок бўлди

ЙТҲ оқибатида ҳар икки машина ҳайдовчиси, шунингдек, Nexia машинасида йўловчи сифатида кетаётган Хитой давлатининг 54 ёшли фуқароси воқеа жойида ҳалок бўлган.

Андижон вилояти ҳокими ўринбосари 50 минг АҚШ доллар пора қўлга олинди

И.Б. Исманов 2022–2025 йилларда Андижон вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари – Жамоат хавфсизлиги хизмати бошлиғи лавозимини ишлаган.

Бушеҳр АЭСга яна зарба берилди

Бу можаро бошланганидан буён тўртинчиси

Қосим Сулаймоний қариндошлари АҚШда қўлга олинди

АҚШда 2020 йилда ҳалок бўлган генерал Қосим Сулаймонийнинг қариндошлари — жияни ва унинг қизи ҳибсга олингани хабар қилинди.

АҚШ Эрон билан урушда 13 ҳарбий хизматчидан айрилган, 365 нафари эса яраланган

Пентагон маълумотига кўра, Эронга қарши ҳарбий ҳаракатларда энг кўп талафотни қуруқлик қўшинлари берган.

Германиядаги қонун ўзгариши Украинача сафарбарликка олиб келиши мумкин

Германияда ҳарбий хизматга оид қонунга киритилган ўзгаришлар жамиятда баҳс-мунозараларга сабаб бўлмоқда.

Дональд Трамп Эронга 48 соат берди: “шундан сўнг дўзахни очамиз”

АҚШ президенти Дональд Трамп Эронга Яқин Шарқ келишуви бўйича АҚШ шартларини қабул қилиш учун 48 соат муддат берганини маълум қилди.

Венада Россияга қарши санкцияларга қарши митинг ўтди

Намойишда бир неча юз киши иштирок этган.

Дональд Трамп Эрон операцияси туфайли қийин вазиятга тушди

Истеъфодаги америкалик дипломат Жим Жатраснинг фикрича, АҚШ президенти Дональд Трамп Эронга қарши операция сабаб мураккаб сиёсий вазиятда қолган.

Германияда ниқобли шахс поезд йўловчиларига ҳужум қилди

Йўловчилардан бири ҳужумчини ҳожатхонага қамаб қўйишга муваффақ бўлган. Полиция жиноятчини Бонн/Зигбург вокзалида қўлга олди.