Яқин Шарқ минтақаси мамлакати амалдорларидан бири Трамп маъмуриятига Эрондаги режим ҳозирча етарлича заифлашмаганини, шу сабабли ҳарбий зарбалар уни қулатиш учун ҳал қилувчи омил бўлмаслиги мумкинлигини билдирган.
"Исроил ёки АҚШ томонидан Эронга қилинадиган ҳар қандай ҳужум ёки кескин ҳаракат мамлакат аҳолисини ҳукумат атрофида бирлаштириши мумкин. Ўтган йилнинг июн ойида АҚШ–Исроил томонидан амалга оширилган ҳужумдан кейин Эронда шундай жипслашув эффекти кузатилган эди", — дея фикр билдирди расмийлардан бири.
Манбаларга кўра, Исроил Эрондаги ҳукмрон режимни заифлаштириш ва намойишчиларни қўллаб-қувватлаш учун бошқа чоралар, жумладан интернет блокланишини четлаб ўтиш, иқтисодий санкцияларни кучайтириш, киберҳужум ёки муайян раҳбарларга йўналтирилган ҳарбий ҳаракатларни амалга оширишни тавсия қилган.
Эрон Миллий хавфсизлик кенгаши котиби Али Лариджани Вашингтон "ўз хатосини тан олмагунча ва унга жавоб бермагунча", Теҳрон "АҚШни тинч қўймаслигини" маълум қилди.
Fox News бошловчиси Брайан Килмид Можтаба Хоманаий янги олий раҳбар деб эълон қилинганидан кейин АҚШ президенти Доналд Трамп билан суҳбатлашганини хабар қилди.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотларга, шунингдек, мамлакат ичидаги исмини ошкор қилишни истамаган манбалар Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмоннинг вафотини тасдиқлади.
Трамп яна бир бор Зеленскийдан Украинадаги урушни тугатиш учун келишувга боришни талаб қилди. АҚШ президентининг айтишича, Путин келишувга тайёр, аммо Зеленский рад этмоқда ва бу Трампни ҳайратга солмоқда.