Ар-Риёдда халқаро денгиз коалициясини тузиш масаласи муҳокама қилинди
43 мамлакат вакиллари Ар-Риёдда Саудия Арабистонининг халқаро юк ташишни ҳимоя қилиш учун кўп миллатли денгиз коалициясини тузиш ташаббусига бағишланган бош штаб бошлиқлари ва ҳарбий вакилларнинг учрашувида иштирок этишди.
Бу ҳақда Саудия Арабистони Мудофаа вазирлиги хабар берди.
Учрашув иштирокчилари денгиз хавфсизлигига тобора ортиб бораётган таҳдидлар, жумладан, савдо кемалари, нефть танкерлари ва денгиз инфратузилмасига қилинган ҳужумлар муҳокама қилинди. Шунингдек, улар келажакдаги коалиция низомининг лойиҳасини, унинг тузилишини, бошқарув тизимини ва унинг шаклланишининг кейинги босқичларини кўриб чиқдилар.
Коалиция Баб ал-Мандеб бўғози, Қизил денгиз ва Аден кўрфазида фаолият юритиши ва бош қароргоҳи Саудия Арабистонида бўлиши кутилмоқда.
Учрашув якунида томонлар коалицияни яратиш устида ишлашни давом эттиришга келишиб олдилар.
Саудия Арабистони, Туркия, Миср, Қатар, Покистон ва Иордания каби ўн тўртта давлат ташаббусни қўллаб-қувватлаш бўйича қўшма баёнот имзоладилар.
