АҚШда отишма юз берди. Ҳодиса оқибатида икки киши ҳалок бўлган.
Воқеа Роунд Рок шаҳрида (Техас) содир бўлган. Олти киши оғир жароҳатлар билан касалхонага жўнатилди, дея хабар бермоқда ABC Newsга таяниб Дарё нашри.
Унинг сўзларига кўра, Old Settlers боғида икки гуруҳ ўртасида жанжал келиб чиққанида номаълум шахс отишма бошлаган. Икки киши воқеа жойида ҳалок бўлди, бироқ полиция уларнинг муштлашувга алоқаси йўқлигини айтди. Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ҳозирча қанча одам отишмада иштирок этгани ҳақида маълумотга эга эмас.
Ушбу дам олиш кунлари Рок-Роунддаги Settlers паркида АҚШда қулликнинг бекор қилинишини нишонланганди.
Аввалроқ Мичиган штатида содир бўлган отишмада камида тўққиз киши жароҳатлангани ҳақида хабар берилганди. Ҳодиса Rochester Hills шаҳрида содир бўлган. Қурбонлардан бири саккиз ёшли бола. Гумонланувчи атрофдагиларга тахминан 28 марта ўқ узган.
Эрон ҳукумати бўғоз фақат транзит йиғимларидан фойдаланилган ҳолда “янги ҳуқуқий режим” доирасида зарарлар қоплангандан кейингина очилишини маълум қилди.
"Мавжуд таҳдидларга қарши қонуний ҳимоя заруратини ҳисобга олган ҳолда, аввалги баъзи фатволарни қайта кўриб чиқиш нафақат мумкин, балки баъзи ҳолларда зарур бўлиб туюлади, токи Ислом тизими душман фитналарига қарши максимал даражада тўхтатувчи ва хавфсизлик кафолатига эга бўлсин", - дейилади мурожаатда.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний АҚШ ва Исроил ҳужуми бошланганидан бери ҳеч бир мусулмон давлати Эронга ёрдам бермаганини айтди.
Жанубий Корея томонининг миллий разведка маълумотларига таяниб хабар беришича, Шимолий Корея давом этаётган можаро фонида Эрондан узоқлашишни бошлаган.
Президент Шавкат Мирзиёев 6 апрел куни иқтисодиётда давлат иштирокини қисқартириш ва хусусийлаштириш жараёнларини жадаллаштиришга доир таклифлар тақдимоти билан танишди.
“Самимий меҳмондўстлик ва илиқ қабул учун чин дилдан миннатдорлик билдираман. Бўлиб ўтган мазмунли ва конструктив мулоқотни юксак қадрлайман ҳамда яқин кунларда Вашингтонда самарали учрашувлар ўтказилишига умид қиламан,” — дейди Саида Мирзиёева учрашув хусусида.
Ҳозирда қонунбузарларга нисбатан Жиноят Кодексининг 223 ва 246-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
ЙТҲ оқибатида ҳар икки машина ҳайдовчиси, шунингдек, Nexia машинасида йўловчи сифатида кетаётган Хитой давлатининг 54 ёшли фуқароси воқеа жойида ҳалок бўлган.