АҚШнинг саккиз сенатори Пентагондан Украинага F-16 самолётларини юборишни талаб қилди

АҚШнинг саккиз сенатори Пентагондан Украинага F-16 самолётларини юборишни талаб қилди

Саккиз нафар сенатор Пентагон раҳбари Ллойд Остиндан Украинага F-16 қирувчи самолётларини жўнатиш учун нима зарурлиги ҳақида батафсил маълумот беришни талаб қилмоқда, деб хабар берди Politico.

“Ўтган ой Мюнхен Хавфсизлик конференциясида Украинани қўллаб-қувватлашга ҳаракат қилаётган АҚШ, Украина ва хорижий етакчилар билан бўлиб ўтган суҳбатлардан сўнг, биз АҚШ Украинага F-16 самолётларини етказиб бериш масаласини диққат билан кўриб чиқиши керак, деб ҳисоблаймиз”, — дейилади ҳужжатда.

Қайд этилишича, бу “имконият жанг майдонидаги ўйин қоидаларини ўзгартиришга қодир”.

Мақолада айтилишича, мактуб ҳар икки партия сенаторлари томонидан имзоланган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!