АҚШ барча америкаликларни, ҳатто журналистларни ҳам Россияни тарк этишга чақирмоқда.
Бу чақириқ билан АҚШ Миллий хавфсизлик кенгаши вакили Жон Кирби чиқди, деб хабар бермоқда CNN.
"Ҳозир америкаликлар Россияда бўлишининг вақти эмас. Агар сиз Россияда бўлсангиз — хоҳ ишда, хоҳ таътилда, хоҳ ҳар қандай саёҳат мақсадида — ҳозир кетишингиз керак. Россия сиз учун энг яхши жой эмас, гарчи сиз у ерда фаолият юритадиган журналист бўлсангиз ҳам. Россия энди АҚШ фуқаролари учун душман муҳитга айланди. Ва агар сиз у эрда бўлсангиз, кетиш вақти келди", — дея таъкидлади Кирби.
Бир кун аввал Оқ уй матбуот котиби Карин Жан-Пьер ҳам худди шундай баёнот билан чиққан ва "Россия америкаликлар учун хавфсиз эмас", — деб таъкидлаган эди.
Истанбулда Украина билан ўтказилган музокарада Россия ўзининг асосий талабларини маълум қилди. Бу ҳақда Россия делегацияси вакили Владимир Мединский маълум қилди, деб хабар беради Clash Report.
"Агар бугун сионистик режим ўз адашуви туфайли аҳмоқлик қилиб тажовуз қилишга журъат этса, шубҳасиз, ўзининг заиф ва кичик ҳудудига қақшатқич ва қатъий жавоб олади".
Таъкидлаш лозимки, гуруҳ етакчиси ва аъзоларининг 4 нафари муқаддам содир этган жиноятлари учун умрининг маълум бир қисмини панжара ортида ўтказган бўлсаларда, ўз хатоларидан тўғри хулоса чиқаришмаган.
Япониянинг Киото шаҳридаги ATR “Computational Neuroscience” лабораторияси томонидан инсон онгининг сирли олами — тушларни ёзиб олиш ва уларни қайта тиклаш бўйича илғор технология ишлаб чиқилди.
Марказ Марказий Осиё минтақасида илмий тадқиқотлар, мутахассисларни тайёрлаш, технологиялар ва тажриба алмашиш, шунингдек, «ёшил» ва барқарор ривожланишни тарғиб қилиш учун платформа бўлади.