Яна 14 миллион ўзбекистонлик норезидент рўйхатига киритилган.
АҚШда 975 нафар ўзбекистонлик ноқонуний мигрант депортацияси хавфи остида турибди. Улар Иммиграция ва божхона назорати (ICE) агентлиги тизимида депортация тўғрисидаги якуний қарорни олган, аммо ҳозирда ҳибсда бўлмаган 14 миллион норезидент рўйхатига киритилган.
Fox News’нинг хабар беришича, рўйхатда энг кўп фуқаролари бўлган давлатлар қаторига Гондурас (261 651), Гватемала (253 413), Мексика (252 044) ва Сальвадор (203 822) киради. Хитой, Гаити, Венесуэла каби мамлакатлардан ҳам ўн минглаб одамлар депортация хавфи остида.
АҚШ ҳукумати ноқонуний муҳожирларни қайтариш жараёнида қийинчиликларга дуч келмоқда, таъкидлади нашр. Хусусан, айрим давлатлар ўз фуқароларини қабул қилишдан бош тортаётган бўлса (Хитой, Россия, Эрон ва Куба каби 15 давлат), баъзи шахслар ҳуқуқий ҳимоя ёки бошпана сўраш жараёнидан ўтмоқда.
Fox News’нинг ёзишича, 2021 йилдан сўнг депортация ҳужжатларига жойлаштирилган мигрантлар сони тезликда ўсган ва 2023 йилда 3,7 миллиондан 7 миллионга етган. Уларнинг аксарияти яқинда чегарани кесиб ўтган бўлса, баъзилари АҚШда ўнлаб йиллар давомида яшаб келади.
Фаластин қаршилик ҳаракати томонидан асирга олинган ва кейинчалик озод қилинган яҳудий Александр Турбонов тутқунликда бошидан ўтказганлари ҳақида ҳайратланарли баёнот берди.
Жорий йилнинг 4 февралида Статистика агентлиги «2024 йил декабр ойида ўтган йилнинг май ойига нисбатан ҳисобланган истеъмол нархлари индексидан келиб чиқиб, 2025 йил учун ҳисобланган минимал истеъмол харажатлари (МИХ) қиймати бир ойда киши бошига 669 минг сўмни ташкил этгани»ни маълум қилди.
Президент Владимир Зеленский баёнот беришича, у Украинанинг АҚШдан $500 млрд қарздорлигини тан олмоқчи эмас ва «украиналикларнинг ўн авлоди» тўлайдиган шартномага имзо чекмайди.
Шу билан бирга, агентлик сайтидаги баёнотда аниқлик киритилишича, “муҳим функциялар” учун масъул бўлган ходимлар ва асосий раҳбарият ўз фаолиятини давом эттиради.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (сифатсиз ёки қалбакилаштирилган дори воситаларини ёхуд тиббий буюмларни ўтказиш мақсадида ишлаб чиқариш, тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки ўтказиш, дори воситаларини ёки тиббий буюмларни дорихоналардан ва уларнинг филиалларидан ташқарида реализация қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
РБК хабар беришича, Bybit криптовалюта биржаси ўзининг Ethereum совуқ ҳамёнларидан бири бузилгани ва ундан 1 миллиард доллардан ортиқ Ethereum (ETH) криптовалютаси ҳамда бошқа активлар ечиб олингани ҳақида маълум қилди.