Туркия Президенти ҳузуридаги Халқ Кутубхонаси бундан роппа-росса беш йил аввал очилган бўлиб, ўзининг маҳобати, бой китоб фонди, конференция ва тренинг хоналари ҳамда халқаро ҳамкорликлари билан Туркиянинг бутун дунуёга очиқ маърифат ойнаси бўлиб хизмат қилмоқда.
Кутубхонанинг тантанали очилиш маросими 2020 йилнинг 20 феврал куни Туркия Президенти Ражаб Тоййип Эрдўғон мезбонлигида ва Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ҳамда 2500 нафар академик, олим-у ёзувчилар, давлат ва жамоат арбоблари иштирокида бўлиб ўтди.
Ўша кундан эътиборан Халқ кутубхонаси ҳафтада 7 кун 24 соат давомида турли ёшдаги китобхон ва ташриф буюрувчиларга хизмат кўрсатмоқда.
Кутубхона 2 миллион 500 минг босма китоб фонди, 23 минг 400 журналга тегишли 2 миллион 900 минг даврий нашр ва жами 5 миллион 400 минг босма манбага эга.
136 мамлакатдан 140 тилда китоблар мавжуд!
Президентлик Бош Котибиятининг Кутубхоналар бўлими бошлиғи Айҳан Туғлу кутубхона ташкил этилганидан буён давлат раҳбарлари, элчилар билан бирга қарийб 7 миллион зиёратчи ташриф буюрганини ва ўтган йили кунлик ўртача 5 минг киши келганини билдирди.
“Ҳозирда 5,5 миллион босма манбага эришдик. Кутубхонамиз ҳам дунёнинг турли давлатларидан олинган махсус коллекциялар билан бойитилди. Жиҳаннума залида 136 давлатдан 140 тилдаги китоблар мавжуд”, деди Туғлу Халқ кутубхонасининг Туркиядаги энг катта кутубхона эканлигини таъкидлаб.
Туғлу тадбирлар фаолиятига тўхталар экан, дам олиш кунларида 4 гуруҳга мўлжалланган “тажриба семинарлари”, ҳафта давомида АСEЛСАН томонидан робот ёрдамида сунъий интеллект дарслари, Рақамли Трансформация идорасининг сунъий интеллект, тадбиркорлик ва киберхавфсизлик бўйича ўтказаётган тренинглари ҳамда ўз имкониятлари доирасида ташкил этган 30га яқин ўқув машғулотларининг давом этаётгани ҳақида маълумот берди.
“Кутубхонамиз бутун дунёга танила бошлади”
Халқ кутубхонасининг хорижда ҳам қизиқиш билан кузатилаётганини ва кутубхонанинг, айниқса АҚШда “Эрдўған кутубхонаси” сифатида танилганлиглигига эътибор қаратган Туғлу қуйидагиларни қайд этди:
“Бу жой ҳозир Туркияда кутубхоначиликни бошқарадиган марказга айланди. Президентимиз Ражаб Тоййиб Эрдўғаннинг қарашлари туфайли шу даражага етдик. Кутубхонамиз дунё миқёсида танила бошлади. Европанинг кўплаб давлатлари билан ҳамкорлигимиз бор. Хусусан кутубхонамиз Туркий давлатлардаги баъзи кутубхоналарга андаза бўлиб хизмат қилди. Ноябр ойида кутубхонанинг 5 йиллигига бағишланган халқаро анжуман ўтказишни режалаштирганмиз”.
Испания, Португалия, Франсия ва Белгияда электр энергиясида катта узилишлар юз берди, бу эса аҳолини электр энергияси, интернет ва мобил алоқасиз қолдирди.
Жорий йилда ўқув йилининг расмий якуни якшанба кунига тўғри келгани боис 11-синф битирувчилари учун тантанали тадбирлар мактаб маъмурияти қарорига кўра 23 ёки 24 май кунлари бўлиб ўтади
У мендан шаҳарда жойлашган турли ташкилотларни суратга олишни сўради, 9 май куни теракт содир этиш учун турли моддалар сотиб олишим бўйича топшириқлар берди," - деди сўроқ пайтида қўлга олинган аёл.
Аввалроқ, Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилоятининг Зангиота туманида 30 апрель тонгда аёл ўзини поезд остига ташлагани акс этган видео тарқалгани ҳақида хабар берган эдик.
У ерда бўйи 60 дан 170 сантиметргача бўлган гиёҳвандлик ўсимлиги иссиқхона услубида, тувакда, махсус ёруғлик ва ҳаво алмашинуви воситалари ёрдамида етиштирилаётгани аниқланган.
Бу ҳақда Покистоннинг БМТдаги доимий вакили Асим Ифтихор Аҳмад жаҳон ташкилотининг Нью-Йоркдаги штаб-квартирасида ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилди.
Қўшма Штатлар ҳали Россия ва Украина ўртасидаги воситачи ролидан воз кечаётгани йўқ, аммо можароларни ҳал қилиш жараёнида олдинга силжиш бўлмаса, вазият ўзгаради, деди Давлат департаменти матбуот хизмати раҳбари Темми Брюс.
"Президент Трамп ҳукуматимизнинг энг юқори даражаларида қанча вақт сарфлашга арзигуликлигини ҳал қилиши керак бўлган бир лаҳза келади. Бу Украинадаги уруш аҳамияциз эмас. Лекин мен Хитой билан содир бўлаётган воқеалар узоқ муддатли истиқболда дунё келажаги учун муҳимроқ, деб айтардим", деди Давлат котиби Марко Рубио Fox News телеканалига.
АҚШ президенти Доналд Трамп маълумотлар сизиб чиқиши билан боғлиқ жанжалга аралашган Пентагон раҳбари Пит Хегсетни истеъфога чиқармасликка қарор қилди.
АҚШ президенти Доналд Трамп Полша мисолида Россия ва Украина чегарасида девор қуриши керак , деб ёзади шарҳловчи Марк Тиссен The Washington Post газетасидаги мақоласида.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) АҚШ маблағларининг қисқариши туфайли келгуси икки йил ичида ходимларининг иш ҳақининг 25 фоизини тўлаш учун маблағ етишмаяпти.
Нашрнинг ёзишича, бир қатор Европа давлатларини фалаж қилган электр ўчишларининг сабаби ҳали ҳам "номаълум", бироқ "эҳтимолий версиялар орасида кибертерроризм ҳам кўриб чиқилмоқда".
Украина президенти Владимир Зеленский Россияни украиналикларни ўлдиришни тўхтатишга ва урушдан воз кечишга нима мажбур қилиши кераклигини маълум қилди.
Бу ҳақда Financial Times газета ёзмоқда Даниядаги ичимликни қадоқлаш учун масъул бўлган Cарлсберг пиво корпорацияси бош директори Жейкоб Оруп-Андерсенга таяниб.
Испания Ички ишлар вазирлиги электр таъминотидаги муаммолар туфайли мамлакатнинг аксарият ҳудудларида эълон қилинган фавқулодда ҳолатни бекор қилишга қарор қилди.