Америка Қўшма Штатлари ғарбий қисмида ўрмон ёнғинида ҳалок бўлганлар сони 23 кишига етди. Бу ҳақда пайшанба куни кечқурун USA Today хабар берди.
Нашр маълумотларига кўра, ёнғин АҚШ ғарбий қисмидаги 12 тадан ортиқ штатларни қамраб олган. Калифорнияда 19 киши, Орегонда уч киши ва Вашингтонда бир киши ҳалок бўлди.
«Мисли кўрилмаган ёмон об-ҳаво Калифорния, Орегон, Вашингтон ва бошқа штатларда ўрмон ёнғинларини келтириб чиқарди», - дейди Айдахо миллий идоралараро ўт ўчириш маркази.
Орегон ҳукумати пайшанба куни ёнғин натижасида штатнинг 500 мингдан ортиқ аҳолиси эвакуация қилинганлигини маълум қилди. Миллий идоралараро ёнғин марказининг маълумотларига кўра, мамлакат ғарбидаги ёнғин 3,4 миллион акр майдонни (1,375 миллион гектар) қамраб олгани ҳақида хабар берган.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.
Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.
Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.